Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati️
3.91K subscribers
56.9K photos
5.42K videos
14 files
17.9K links
Murojaat uchun telefon:
+998932071242
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
Hokimga murojaat
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сув муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди.

Сўнгги икки йилда сув хўжалигига, жумладан сув тежовчи технологияларга катта миқдорда субсидия ажратилган.

Лекин ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолгани кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис, 5-6 миллиард куб метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётгани айтилди.

Бугунги кунда 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 7 миллиард киловатт соат электр сарфланади. Лекин, 80 фоиз насослар 35-40 йилдан бери ишлатилиб, ўз ресурсини ўтаб бўлган.

Давлатимиз раҳбари сув хўжалигидаги бундай вазиятдан чуқур ташвишдалигини қайд этиб, соҳа мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.

Каналларни бетон қилиш орқали йўқотишларни камайтириш, насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, сув иншоотларида автоматлашган ҳисоблагич ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
👍4
Ислоҳотлар шиддатига мос янгиланаётган Сурхондарё

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган янги, янада шиддатли ва жўшқин ислоҳотлар руҳига ҳамоҳанг тарзда Сурхондарёда ҳам катта ижобий ўзгаришлар юз бермоқда.

Воҳадошларимиз узоқ йиллар орзу қилган бу ўзгаришлар, ҳар бир соҳа ва тармоқда “Инсон қадри учун” тамойили асосида кечаётган бу янгиланишлар катта муваффақиятларга замин бўлмоқда.

Аграр тармоқ, саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш, ижтимоий соҳа... Очиғи, вилоятимиздаги ислоҳотлар самараси ҳақида ҳар қайси йўналиш бўйича жуда узоқ гапириш, янгиланишларни исталган йўналишнинг кечаги ва бугунги ҳолатини таққослаш орқали янада равшанроқ кўриш мумкин.

Эришилган натижанинг ўзи энг яхши кўзгу. Аҳамиятлиси шундаки, юз бераётган бу ижобий ўзгаришлар борига шукр, йўғига қаноат қилиб яшаган Сурхон аҳлининг бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Уларнинг ислоҳотларга ишонч, юрт тараққиётига дахлдорлик туйғусини юксалтирмоқда.

“Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” деган шиор ҳар биримизнинг шундайин ҳаётимиз қоидасига, кундалик фаолиятимиз дастурига айланса, ислоҳотлар самарасини юзага чиқаришга камарбаста бўлиш ҳар бир воҳадошимизнинг шундайин бош мақсади бўлса Сурхондарё мамлакатимизнинг жанубдаги гавҳарига айланишига шубҳа йўқ!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
2
📍Жараён

⚡️Айни дамда Шеробод тумани “Чўйинчи” маҳалласида жойлашган спорт мажмуасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳалла ёшлари ўртасида "Волейбол" спорт турининг Ички ишлар вазири кубоги учун туман босқичи бўлиб ўтмоқда..

🏐 Эслатиб ўтамиз!

Мусобақа маҳаллалардаги 16-21 ва 22-26 ёшдаги эркаклар ва аёллар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram Twitter
👍61