Sharq24 I Ommabop I Rasmiy kanal
6.18K subscribers
5.08K photos
1.63K videos
10 files
5.13K links
Қуёш Шарқдан чиққани каби - илм, маърифат, маданият ҳам Шарқда уйғона бошлаган

Мурожаат учун:
@sharq24murojaatlar
@qodirov0707

www.sharq24.uz
t.iss.one/sharq24uz
fb.com/sharq24uz
instagram.com/sharq24uz/
twitter.com/sharq24uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортида эришилган натижалар ва соҳада сақланиб қолаётган камчиликларни санаб ўтди.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Сув кодекси қабул қилинди

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Мудофаа вазирлиги тизимидаги ОТМларга раҳбарлар тайинланди

Янги ташкил этилган Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети раҳбарининг биринчи ўринбосари, унинг таркибидаги тўртта ҳарбий институт бошлиқлари, шунингдек, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони тайинланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Мудофаа вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Атамалар комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда халқ орасида ишлатиб келинаётган 40 та хорижий сўз ўзбекча атамалар билан алмаштирилди.

Масалан, “парол” – “ўрон”, “доставка” – “етказиш”, “светофор” – “йўлчироқ”, “линк” - “ҳавола” деб белгиланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Нозимахон Эльдаровна Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консультанти – инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Ҳайрли тонг!

Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Бир ҳафтадан кейин Олтин тўп учун даъвогарлар рўйхати расман эълон қилинади. Ғолиб 22 сентябрь куни аниқланади.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
#Диққат

Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Ҳозирда Эъзоза Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
1
ДХХ Тошкент шаҳрида сифатсиз дори воситалари тўхтатиб қолди

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро 72 000 дона тиббий буюмларни 111 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 30 млн сўм олган вақтида ушланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ҳаракатланаётган машина томига ўтириб, видео олган аёлга чора кўрилди

“Автомобил люкидан чиқиб, ўзимга Instagram'га контент олиш учун ҳаракатландим. Ҳозир милицияхонада турибмиз. Халқимиздан кечирим сўрайман, бошқа қайтарилмайди”, деди аёл.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
#Расман

Мактабгача ва мактаб таълимига янги вазир тайинланди


Низомий университети ректори бўлиб ишлаб келган Эъзозхон Каримова Ҳилола Умарованинг ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл туманида эркак аёлни аямасдан калтаклаб пичоқ билан таҳдид қилган видеоси тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди
(видео)

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби Бобур Тўлаганов расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирувга кўра, воқеа бугун, 31 июль куни тонгги соат 05:00ларда содир бўлган.

Янгийўл туманида яшовчи 27 ва 20 ёшли эр-хотин уйда ўзаро жанжаллашиб, натижада аёл турмуш ўртоғи бошқарувидаги автомашина шинасини уйдан олган ошхона пичоғи билан тешган.

Шундан сўнг эр пичоқни олиб қўйишга уринганида, аёл пичоқни бермаганлиги ва ўтган вақт давомида улар мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилмагани аниқланган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буюк сиймолар ҳақида фильмлар яратилмоқда


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга боради

Қирғизистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ташриф санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойиши билан:

Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига;

Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Ҳайрли тонг!

Жума тонги барчангизга муборак бўлсин!

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ҳавони ифлослаётган 22 та корхона тўхтатилди.

Экология вазирининг топшириғига биноан Навоий шаҳридаги корхоналар ҳавони қандай ифлослаётгани текширилди. Натижада, 22 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди, 19 таси бўйича судга даъво аризаси киритилди.

Навоийазот”да ҳам меъёрдан ортиқ аммиак ва водород сулфид моддалари аниқланди. Корхоналарга камчиликларни бартараф этиш учун 10 кун муҳлат берилди. Акс ҳолда уларнинг фаолияти тўхтатилиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
Шохрух Азаматович Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Ш.Аминов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz
#Президент_қарори

Миллий ва жаҳон мусиқасининг сара асарлари янада оммалаштирилади


“Миллий ва жаҳон мусиқа санъати ютуқларини халқимиз орасида кенг тарғиб қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–231-сон, 28.07.2025 й.) қабул қилинди.


Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.iss.one/sharq24uz