ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.29K subscribers
28.9K photos
3.15K videos
4 files
9.31K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспортни ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилари.

❗️Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Пиёдалар йўлни пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспортларнинг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашаётган транспортларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи тўхтаб турган транспорт ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Пиёдалар йўлни пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспортларнинг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашаётган транспортларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи тўхтаб турган транспорт ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

☑️ Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;
фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;
шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);
Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Қонунчиликка кўра, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

🔹аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

🔹зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

🚫 Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

⚠️ Шунингдек, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидаги ҳолларда одамларни ташиш тақиқланади:

🔹болаларни юк автомобилларининг юкхонасида;

🔹транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);

🔹тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;

🔹мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;

🔹12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида;

🔹одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.

❗️Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

🔹механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;

🔹двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;

🔹рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади.

Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш 3 млн 400 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлиги учун жавобгарлик белгиланган.

📌 Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига:

🔹20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 9 баравари (3 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, БҲМнинг 25 баравари (8 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

телефондан фойдаланиш;
китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
видеоматериалларни томоша қилиш;
аудиоматериалларни эшитиш;
эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

⚠️ шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш БҲМнинг учдан бир қисми (113 минг 300 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰 Автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса юк ташишга йўл қўйилади.

❗️Агар юкнинг жойлашуви ва ҳолати қайд этилган талабларга жавоб бермаса, ҳайдовчи белгиланган қоидалар бузилишини бартараф этиш чораларини кўриши, бунинг иложи бўлмаса, кейинги ҳаракатланишни тўхтатиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Белгиланган тезликка риоя қилинг


Манба: ВМҚ-172-сон, 12.04.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

⚠️ Бунда ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМининг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

https://t.iss.one/huquqiyaxborot