Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди.
Форум ўтаётган Ботаника боғида ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар кўздан кечирилди.
Давлатимиз раҳбари ёшларнинг ютуқлари билан танишди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақиятлар тилади.
Президент нутқ сўзлаб, барча йигит-қизларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Форум молодежи и студентов Узбекистана.
В Ботаническом саду, где проходят мероприятия форума, организованы выставки и демонстрации достижений молодежи в области науки, техники, литературы и искусства.
Глава государства ознакомился с достижениями молодежи. Побеседовав с юношами и девушками, пожелал им успехов в учебе и исследованиях.
Затем Президент выступил с поздравительной речью в честь 30 июня - Дня молодежи.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #nutq
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

ҒАЛАБА МУБОРАК, ШАҲРИХОНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!
Шаҳрихон тумани ғаллакорлари давлатга дон топшириш йиллик шартнома режасини ортиғи билан бажардилар.
Ўтган йили куз фаслида 6775 гектар майдонга ғалланинг истиқболли навлари экилган эди. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли ҳолда амалга оширилди. Натижада пайкалларда кўзланганидан ҳам зиёдроқ ҳосил етиштирилди.
Қабул пунктларига 19337 тонна сара дон топширилиб, белгиланган режа уддаланди.
Айни кунларда туманда ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда.
Шаҳрихонлик ғаллакорларни, эл-юрт дастурхони тўкин бўлиши йўлида астойдил меҳнат қилаётган барча қишлоқ хўжалиги ходимларини эришилган бу катта ғалаба билан муборакбод этамиз!
____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok

АБДУБИЙДА ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Шаҳрихон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур муҳим ҳужжат ижроси доирасида туманда 5 та оилавий шифокор пункти ташкил этилиши режалаштирилган.
Бугун Абдубий қишлоғида "Олтин водий" оилавий шифокор пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, қишлоқ аҳлини мазкур шифо масканининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан қутладилар.
Янги ташкил этилган оилавий шифокор пункти ушбу ҳудудда яшовчи 10158 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАҲРИХОНДА МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА УСТУВОР ВАЗИФА СИФАТИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА
Жорий йилда Шаҳрихон туманидаги 72 та умумтаълим мактабини 3966 нафар ёш тамомлади. Айни кунларда туманда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига киришлари ва бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш, имтиёзли кредит ажратиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилаётир.
Бугун туманда 30 нафар 11-синф битирувчиларига тикувчилик, пазандачилик, новвойчилик, косибчилик йўналишларида ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредит асосида тикув машинаси, қандолат ва нон маҳсулотлари тайёрлаш ускуналари берилди. Бу албатта, уларнинг мустақил ҳаётда ўз ўрниларини топишлари учун давлатимиз томонидан берилган амалий ёрдам бўлди.
_______

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқда Шаҳрихон туманидаги 5-умумтаълим мактабидаги таъмирлаш ишларининг тўхтаб қолгани бўйича берилган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур мактаб биносини 2019 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Янги замон” МЧЖ томонидан таъмирлашга киришилган эди. Пандемия туфайли таъмирлаш ишлари бир муддат тўхтаб қолган.
Президентимизнинг жорий йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи доирасида белгиланган чора-тадбирлар асосида мазкур мактаб ҳам дастурга киритилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 4 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Айни кунларда муассасада таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мактабни янги ўқув йилига фойдаланишга топшириш режалаштирилган.