ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ МАКТАБ
Шаҳрихон туманидаги 3-умумтаълим мактаби 640 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда бу ерда 1300 нафардан зиёд ўқувчи 2 сменада таълим олади. Мазкур муассаса таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Президентимизнинг жорий йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи доирасида белгиланган чора-тадбирлар асосида ушбу мактаб ҳам дастурга киритилди. Мавжуд биноларни замон талаблари асосида реконструкция қилиш билан биргаликда, 330 ўринли янги қўшимча бино ҳам қуриладиган бўлди.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари Бобуржон Бурҳонов раҳбарлик қилаётган “Янги замон қурувчиси” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилади. Бугун маҳалла оқсоқоллари, кенг жамоатчилик вакиллари дуо-фотиҳалари билан қурилиш-таъмирлаш ишларига киришилди.
Мазкур мактаб ўқувчилари янги ўқув йилини барча қулайликларга эга, замонавий ва кўркам бинода бошлайдилар.
_______
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok

ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.
— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.
Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.
Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?
Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.
Олдини олиш учун…
Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.
Қандай кийиниш керак?
Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

"ШАҲРИХОН" ФУТБОЛ ЖАМОАСИ ЙИРИК ҲИСОБДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ
Бугун футбол бўйича вилоят 2-табақа жамоалари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда "Шаҳрихон" жамоаси ўз майдонида Олтинкўл тумани футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсларда шаҳрихонлик футболчилар рақиб дарвозасига 11 та жавобсиз тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Туманимиз футболчиларини бу катта ғалаба билан табриклаймиз!
_______
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
Бугун футбол бўйича вилоят 2-табақа жамоалари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда "Шаҳрихон" жамоаси ўз майдонида Олтинкўл тумани футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсларда шаҳрихонлик футболчилар рақиб дарвозасига 11 та жавобсиз тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Туманимиз футболчиларини бу катта ғалаба билан табриклаймиз!
_______
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!
Кейинги кунларда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ ҳолат хавотирли тус олмоқда.
Бу офатдан ҳимояланиш учун мутахассислар томонидан берилган тавсияларга, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинг, ниқоб тақишни, ижтимоий масофа сақлашни, шахсий гигиена қоидаларига риоя этишни унутманг!

МЕҲР-ОҚИБАТ ХАЛҚИМИЗГА ХОС ФАЗИЛАТ
Бошга ташвиш тушганда, оғир кунларда саховат, мурувват кўрсатиш халқимизга хос олижаноб фазилатлардан ҳисобланади.
Яқинда Шаҳрихон тумани, Қум МФЙ, Обод кўчасида яшовчи фуқаро Ў.Одилов хонадонида ёнғин содир бўлиб, бу оила анчагина моддий зарар кўрган эди. Бугун туман ҳокими Ҳ.Дадахонов бошчилигида бир гуруҳ масъул ташкилотлар раҳбарлари ушбу хонадонда бўлиб, улар ҳолидан хабар олди. Зарар кўрган уй-жойни тиклаш учун шифер, ёғоч ва бошқа ашёлардан амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳам мазкур оилага қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан кўмак берди.
___

ССВ: Юртимизда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.
Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.
✍️Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

ССВ: 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди
Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.