ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.37K subscribers
23.9K photos
2.29K videos
3 files
7.26K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Бугун Шаҳрихон тумани Якка-тут маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 65-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Шаҳрихон тумани 1-сектор раҳбари Ҳ.Дадахонов, 2-сектор раҳбари Т.Арслонов, 3-сектор раҳбари А.Садиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Шаҳрихон тумани бўлими бошлиғи И.Худойбердиев, Ёшлар иттифоқи Шаҳрихон тумани Кенгаши раиси Д.Хабибуллаев ҳамда туманда фаолият юритаётган тижорат банклари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашувга келган ёшлар асосан, ишга жойлашиш, хунармандчилик ва тадбиркорлик қилиш учун кредит ажиратиш тўғрисида мурожаат қилдилар. Ишга жойлашиш ва кредит ажиратиш масаласидаги мурожаатларни ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашувда спортга қизиқиши бўлган лекин, спорт буюмлари сотиб олишга ва спорт зал учун тўловларга шароити бўлмаган уюшмаган ёшларни, секторлар раҳбарлари томонидан “Аралаш жанг санъати” бўйича Шаҳрихон туманида ташкил этилган “Ахмат” клуб мажмуасига олиб бориб, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароит яратиб бердилар.
___________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube
Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига орден ва медаллар топширди.
– Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Олий Бош Қўмондон бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳам самимий табриклади.

Президент вручил ордена и медали группе военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов.
– Армия сильна не только вооружением и техникой, но и военными, не щадящими себя ради Родины, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Верховный Главнокомандующий сердечно поздравил и всех военнослужащих, которые сегодня принимают высокие государственные награды на местах.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #Vatanhimoyachilari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди

Президент Шавкат Мирзиёев торжественно вручил свидетельства о присвоении званий, ордена и медали

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⌚️3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

💰Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шаҳрихон туманида ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш бўйича ўтказилган ҳатлов натижасида аниқланган, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, Шаҳрихон тумани 1-сектор раҳбари Ҳ.Дадахонов, 3-сектор раҳбари А.Садиқов, 4-сектор раҳбари Х.Сотволдиевлар туманда фолият олиб бораётган, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари иштирокида, ҳатлов натижасида аниқланган, қурилиш соҳасида ишлаш истагини билдирган бир гуруҳ ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув натижасида, ишлаш истагини билдирган ёшларни қурилиш ташкилотларида доимий иш жойи билан таъминлаш чоралари кўрилди.
_______
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube