Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Шаҳрихонда янги лойиҳалар тақдимоти
Жорий йилда ҳам вилоятимизда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарини босқичма-босқич ишга тушириш режалаштирилган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманида бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Жараёнда вилоят раҳбари Полосон маҳалласи ҳудудида «Водий пахтаси» МЧЖ томонидан бунёд этилаётган калава-ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Корхона раҳбарлари билан мулоқотда қурилиш жараёнини сифатли якунлаш, ишчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва келгусида маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш юзасидан атрофлича фикр- мулоҳазалар билдирди.
Лойиҳа қиймати 8 млн АҚШ долларини қамраб олган мазкур корхонада йилига 9 минг 125 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга 350 нафар ишчи ўрни яратилади.
Шунингдек, вилоят ҳокими Карнайчи маҳалласида “Yagona Andijon Poyabzali” корхонаси қошидаги терини қайта ишлаш цехида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Зарур тавсияларини берди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
ШАҲРИХОНГА БАЛАНД УЙЛАР ЯРАШАДИ...
Шаҳрихон тумани нафақат вилоятимизда, Республикамизда ҳам аҳолиси энг кўп ва зич жойлашган туманлардан бири ҳисобланади. Шу боис, ҳудуд аҳолисини уй-жой билан таъминлашда кўп қаватли уйларни қурилиши муҳим аҳамият касб этади. Яқин йиллар ичида туманнинг Янги Ваҳим, Мустақиллик ва Шаҳрихон маҳаллаларида ана шундай уйларнинг қурилиши режалаштирилган эди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов юқорида таъкидланган маҳаллаларда барпо этилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари билан танишди.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бугун барча туман ва шаҳарларда бўлгани каби Шаҳрихонда ҳам 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни кенг нишонланди.
Кун аввалида Аждодлар хотирасини улуғлаш ва уларни ёд этиш учун туман марказидаги хотира ҳиёбонига гулчамбарлар қўйилди. Сўнгра тумандаги 24- сонли мусиқа ва санъат мактабида байрамга аталган концерт бўлиб ўтди. Унда ёш иқтидор эгалари ўзларининг куй-қўшиқларию ажойиб саҳна кўринишлари билан ўзига хос байрам кайфиятини яратди. Тадбир ёш санъаткорларнинг чиқишлари билан чекланиб қолгани йўқ, албатта. Жумладан, Шаҳрихон туманидаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам ҳарбийларга хос жанговар саҳналар намойиши билан йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлдилар.
___________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube

Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматулло Дадахоновнинг
14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан
Т А Б Р И Г И
Ассалому алайкум, азиз Ватан ҳимоячилари!
Қадрли юртдошлар!
Ҳар йили мамлакатимизда 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни кенг нишонланиб келинмоқда. Сизларни ва сизларнинг тимсолингизда жамиятимиздаги жамиики мард, жасур йигитларимизни 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг барқарорлигини таъминлашдек масъулиятли вазифани адо этаётганингиз учун сизларга чуқур миннаддорлик билдираман. Зеро, Ватан ҳимояси оиладан бошланади. Шундай экан, орамиздаги барча эркакларни Ватан ҳимоячилари деб атасак муболаға бўлмайди, албатта.
Азиз Ватандошлар, ушбу кунда сизларга оилавий бахт,тинчлик, саломатлик тилайман. Шарафли касбингиз йўлида меҳнат қилишдан асло чарчаманг, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!