#Пахта_2023
ШАҲРИХОНДА ТЕХНИКАЛАР МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
Айни кунларда Шаҳрихон туманида ғўза парвариши авж паллага кирган бўлиб, миришкор деҳқонларимиз томонидан барча агротехник тадбирлар сифатли ҳолда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, туманда пахта йиғим-терими мавсумига ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу жараёнда ҳосилни ташишга мўлжалланган техникалар пахта қабул қилиш пунктларига йиғилган ҳолда кўрикдан ўтказилиб, капитал таъмирдан чиқарилмоқда. Шу кунгача жами 125 дона транспорт тракторлари ва 211 дона тиркамалар соз ҳолатга келтирилди. Куни кеча вилоят ҳокими ўринбосари туманимизда бўлиб, соҳага дахлдор масъуллар билан биргаликда, бу борадаги тайёргарлик ишлари билан танишди.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, жорий йилда туманимизда 6297 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилмоқда.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

ШАҲРИХОНДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ МАВСУМИ БОШЛАНДИ
✅Бу йил Шаҳрихон туманида 204 та фермер хўжалиги ва 1 та пахта тўқимачилик кластерига қарашли 6297 гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни кунларда туманда ҳосилни йиғиштириб олишга қизғин киришилди.
✅Мавсум олдидан нуронийлар, соҳа мутахассислари иштирокида эҳсон тадбирлари ўтказилиб, яхши ниятлар билан дуо-фотиҳалар қилинди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туманда пахта теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун фермер хўжаликларида теримчиларга керакли шарт-шароитлар яратилди.
Хирмонингизга барака, азиз пахтакорлар!

ЗАФАР МУБОРАК БЎЛСИН, ШАҲРИХОНЛИК ПАХТАКОРЛАР!
✅Бу йил эрта баҳорда шаҳрихонлик деҳқонлар 6297 гектар майдонга пахтанинг “Андижон-35” ва “Султон” навли истиқболли навларини эккан эдилар. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ҳолда амалга оширилгани, пахтакорларимизнинг фидокорона меҳнатлари ўзининг ижобий самарасини кўрсатди. Далаларда мўл ҳосил етиштирилди.
Йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш учун туманда пухта тайёргарлик кўрилди. Теримчиларга барча шарт–шароитлар яратилди. Натижада туманимиз пахтакорлари 24579 тонна пахта топшириб, йиллик режани ортиғи билан уддаладилар.
✅Ҳали далаларимизда ҳосил мўл. Туманимиз пахтакорлари йиғим-терим ишларини давом эттирмоқдалар. Асосий мақсад, пахтанинг бир мисқолини ҳам қолдирмай териб олишга қаратилган.
✅Туманимиз деҳқонларини, соҳа мутахассисларини, бу катта ютуққа ҳисса қўшган барча юртдошларимизни улкан зафар билан муборакбод этамиз!