ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.39K subscribers
23.7K photos
2.25K videos
3 files
7.15K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
26 СЕНТЯБРЬ — ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Бугун мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқимизнинг осойишталигини таъминлашда фидойилик кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ходимларининг касб байрами.

Шу муносабат билан мазкур тизимда фаолият олиб бораётган барча ходимларини чин дилдан муборакбод этамиз.

Халқимиз тинчлик ва осойишталик, хотиржам ва фаровон ҳаётимиз учун туну-кун хизмат қилиб келаётган соҳа ходимларининг меҳнатларини қадрлайди ва уларга ишонади.

Соҳа ходимларини яна бир бор касб байрамлари билан самимий қутлаймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Фарғона водийси ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли «Андижон — Хива — Андижон» йўловчи поезди қатнови 2022 йилнинг 28 сентябридан йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2022 йилнинг 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган «Андижон — Бухоро» йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.

Йўловчи поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

651/652-сонли «Андижон — Хива — Андижон» йўловчи поезди 2022 йилнинг 28 сентябрь ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Андижондан, 2022 йилнинг 29 сентябрь ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб Хивадан жўнайди.

391/392-сонли «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поезди ҳаракати 2022 йил 29 сентябрдан ҳафтанинг пайшанба куни Андижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#tezkor #xushxabar #AndijonSamarqand

АНДИЖОН - САМАРҚАНД - АНДИЖОН ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АВИАҚАТНОВЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш борасидаги кўрсатмаси ҳамда вилоят ҳокимининг ташаббусига асосан амалий ишлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 27 сентябрь кунидан бошлаб Андижон - Самарқанд - Андижон йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилди.

Қатновлар жадвали

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон туманининг Юзлар МФЙда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари доирасида маҳалланинг Юзлар, Қалмоқ, Учамак каби кўчаларига бетон қопламаси ётқизилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ШАҲРИХОНДА ПАХТА-ЙИҒИМ ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунларда Шаҳрихон туманида пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. “Олтин тупроқ ўлкаси” массивидаги “Муҳаммадусмон юксак орзуси” (раҳбари М.Раҳмонова), “Абдубий миришкори” массивидаги “Абдубий пахта-ғалласи” (раҳбари Ҳ.Имомов), “Шаҳрихон зиёлилар диёри” массивидаги “Тошпўлат ота” (раҳбари Р.Йўлдашев), “Чўжа миришкор ҳосили” массивидаги “Шаҳриёр барака шодлиги” (раҳбари М.Раҳмонов), “Олтин тупроқ ўлкаси” массивидаги “Шукурулло ёғдуси” (раҳбари М.Қобулов), “Янгийўл” массивидаги “Гулжаҳон” (раҳбари Э.Мамажонов), “Янги Ваҳим” массивидаги “Карнайчи саховати” (раҳбари И.Тошпўлатов) фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб, йиллик шартнома режаларини бажардилар.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Биласизми

❗️Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади

💰 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади:

🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача) миқдорида;

🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорида;

🔸ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган (600 минг сўмгача) миқдорда бир марталик;

🔸тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

🔸тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;

🔸аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;

🔸“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (600 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;

🔸шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари (7,5 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве состоялась презентация о мерах по совершенствованию системы подготовки кадров в области архитектуры и строительства.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #arxitektura

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Шаҳрихон туманидаги 67-умумтаълим мактабида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларни шарафлашга бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда мазкур муассаса ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Шарафли касб эгаларини мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар, жозибали рақслар тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати