ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.38K subscribers
23.9K photos
2.28K videos
3 files
7.24K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР-ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Бугун Шаҳрихон туманидаги Дўлан қишлоғида Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг малакали мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. Тиббий кўрикларга 35 нафардан зиёд тор соҳа мутахассислари жалб этилди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Дўлан қишлоғида ўтказилган тиббий кўриклар жараёнида шифокорлар томонидан уйида ётган беморлар хонадонларига борилиб, улар тиббий кўрикдан ўтказилди. Беморларга даволаниши учун тавсиялар ҳамда бепул дори- дармонлар берилди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

❗️Шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган ходимлар рўйхати билан низомнинг 6-бандида батафсил танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ШАҲРИХОНДА ЯНГИ КОРХОНАЛАР ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Бугун Шаҳрихон тумани Бешмаҳалла МФЙ ҳудудидаги кичик саноат  зонасида "VODIY PAXTASI" МЧЖ томонидан калава ип маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона қурилишига тамал тоши қўйилди. Лойиҳа қиймати 2,5 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу корхонани келгуси йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Мазкур корхонанинг ишга туширилиши натижасида  250 та янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудда "ARK SERVIS MONTAJ" МЧЖ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси қурилишига ҳам киришилди.


Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Нурафшан и примет участие в сессии Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов.

Facebook|Instagram|Twitter
Айни пайтда халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Жараёнларни ушбу ҳавола орқали жонли эфир тарзида кузатишингиз мумкин:
https://fb.watch/fHKOMLowHN/

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Шифохонадан ташқарида туғилган, 16 ёшдан ошган боланинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

⚠️Бола 16 ёш ва ундан катта бўлса ва унга нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра қайд этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

👉@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрихон тумани 1-сектор ҳудудидаги Бешмаҳалла МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Мақсудовнинг иш фаолиятидан видеолавҳа.


Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати