Shahnoza Soatova blogi
5.67K subscribers
1.67K photos
578 videos
4 files
2.07K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Шу орада "Твиттер"ниям буткул очворинглар, машинаси йўқ, бироқ твиттери борлар ҳам бир нималик бўпқосин😂😂😂

@shahnozxon
“Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси матнини кўрмасданоқ, ёки атайин паст сифатли хайп қилиш учунми турли нотўғри талқинлар билан уни тақдим этилишини гувоҳи бўлдик. Аслида у миллий, диний ва бошқа умуминсоний қадриятларга мос равишда фуқаролар манфаати учун ишлаб чиқилган инсонпарвар лойиҳадир. Ўзи кимдир бир фикр билдиришдан олдин масалани ўрганмасдан хайп қилишга интилса, ҳурмат қилмайдиган “эксперт”лиги билиниб қолади. Чунки мақсад бошқа бўлгандан кейин, деталлар аҳамияти йўқ унга.

Аслида биз кундалик ҳаётимизда камситишга кўп дуч келамиз. Маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик, “таниш-билиш” каби ҳолатлардан ким азият чекмаган дейсиз? Кимларгадир берилиб, кимларгадир берилмаётган имтиёзлар-чи? Айирмачилик йўқ дейсизми?

Вазият шу қадар жиддийки, лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси Президент Фармонида қўйилди.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланган:

фуқароларнинг ирқи, миллати, ижтимоий ҳолати, этник келиб чиқиши ва эътиқоди туфайли камситиш, шахсларни бошқаларига нисбатан ноқулай ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни ёки мезонларни яратиш тақиқланади;

барча фуқароларнинг имтиёзлардан тенг фойдаланиши;

имтиёзлар фақат қонунлар билан белгиланиши;

ишга қабул қилишда меритократия, меҳнат жараёнида тенг ҳажмдаги ишга тенг ҳақ тўлаш (Ўзбекистонда аёллар эркакларга нисбатан 35 фоизга кам маош олишади);

ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш;

интизомий чораларни қўллаш ва ходимларни бажарилган ишлар учун рағбатлантириш соҳасида камситишга йўл қўймаслик;

жамоа шартномалари ва келишувларида камситишга йўл қўймаслик;

транспортдан ва маданий-кўнгилочар хизматлардан фойдаланиш, уй-жой олишда камситишга йўл қўймаслик;

ижтимоий нафақалар (моддий ёрдам пули, бола пули ва ҳ.к.)ларни тайинлашда камситмаслик

Қонун лойиҳаси матни мана бу ҳаволада.
https://minjust.uz/upload/iblock/Loyiha_matni_-_53858-(53858).pdf

Ўзингиз кўриб амин бўлишингиз мумкин, миллий, диний ва умуминсоний қадриятларга дахл қилувчи ҳеч бир жумла йўқ.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқатни айтиш учун кафан елкада бўлиши керак – давримизнинг буюк зиёлиси, адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул оламдан ўтди!

"Ҳақиқатни бировга қарши курашиш учун эмас, ўзингни муҳофаза қилиш учун, бу ғаддор дунёда эркин яшаш учун айтиш керак.

Ҳам манфаатни ўйлаб, ҳам муваффақиятни кўзлаб, ҳам ҳақиқатни айтаман дейиш – бу хомхаёл".

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Жойлари Жаннатда бўлсин. Яқинларига сабр берсин!

Амали билан сўзи бир, ҳақиқат йўлида кафанини елкасига ташлаган давримизнинг виждони эди, раҳматлик!

@shahnozxon
Аёллар ҳуқуқлари ҳақида кўп гапирамиз, баъзан жамиятда уларнинг қадрсизланишини эшитиб куюнамиз. Ҳуқуқлар фақат оилада топталади десак, ёлғон бўлади. Афсуски, аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари борасида ҳам муаммолар кўп ва кишини хафа қилади.

Ўзбекистон Конституцияга киритилаётган янги ўзгаришларда айнан аёлларнинг ишлаши борасида янгилик бор. Хусусан, 37-моддада ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши кўрсатилмоқда.

Хотин-қизларни камситиш холатлари кенг тарқалган. Бундай ҳолатлар айниқса ҳомиладор ва боласи бор аёлларга нисбатан кўп учрайди. Унинг асосий сабаби, бу тоифадаги хотин-қизларга меҳнат соҳасида қонунчилик билан иш берувчилар хисобидан жуда кўп имтиёз ва қулайликлар яратилганлиги. Натижада, бу тоифадаги аёлларнинг ҳуқуқлари яширин тарзда камситилаётганини кўрамиз.

Мамлакатнинг асосий қонунида аёлларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини камситилишини тақиқлаш, тегишли қонунларга конституцион нормани амалга оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асос бўлади.

@shahnozxon
Бугун Ислом Президент мактабига имтиҳон топширишга борди. Ислом ва у қатори ушбу жиддий рақобат майдонига бугун кирган ўн минглаб болажонларга омад тилайман, нафақат бугун, олдиндаги бутун ҳаёт имтиҳонларида.

Лекин бир ўринга 113 номзод — болажонларга нисбатан адолатсизлик эмасми? Бу ҳали мактабдаги (табелидаги) керакли баҳолари 5 бўлган болажонлар. Ўша фанлардан битта-яримта тўрт олиб қўйган ва шуни ота-онаси эплаб 5 га айлантиролмаган ё буни истамаганларнинг боласи-чи? Сифатли таълим ололмаётган бошқа болалар-чи?

Таълим ҳаддан ортиқ элитарлашяпти. Бу яхшиликка олиб бормайди деб қўрқаман.

Бизга катта массанинг маърифатли бўлиши керак — нажот шунда. Акс ҳолда улкан жаҳолат оз сонли маърифатни еб битиради. Ёки маърифат четга суради.

Кейин радикаллашув, жиноятчилик, камбағаллик ва бошқа иллатлар кучайиши мумкин. Уларни фақат куч билан тизгинлай олмаймиз. Омиллар билан курашиш керак. Жиддий! Ҳозироқ!

Мактаблар қурилиши, ўқитувчиларнинг ойликлари оширилиши бугунги демографик ҳолатга мос бўлиши лозим.

Бизга тизимли мунтазам оммавий таълим керак. Жаҳолатга кучимиз етмайди акс ҳолда.

Хўш, бу борада режаларимиз қандай??

@shahnozxon
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати
Бир пайтлар шу мен турган Шилпиқ қалъасида қорақалпоқ мардуми туркман қабилалари босқинидан қочиб вақтинча паноҳ топган экан. Бу қалъадан олов ёқиб пойтахт Гурганж хавфдан огоҳлантирилган, ўз навбатида, хоразмшоҳлар давлати қорақалпоқ элини душмандан ҳимоя қилган.

Бир муддат аввал Нукусда бўлиб, тартибсевар, бировнинг ҳақига ҳурматли, санъатга ошно, театр ва музейлари гавжум бу эл ҳақида ҳайратга тўла постлар ёздим, бу юртни севдим! Дардлари юрагимга юқди…

Ўзбек — Қорақалпоқ халқлари қисмати бир, уни тарих тақозо қилган, биз танламаганмиз. Бироқ асрларки ёнма-ён бир эл бўлиб, бирга яшаб, бир-биримизга суяниб-қўллаб келяпмиз. Сиёсатчилар бир йўлини топишар, халқлар боши омон бўлсин. Ҳозир асл таҳлика қай томондан келаётганини англаш лозим. Нотинчликдан фойда бошқаларга бўлар, биз фақат зарар кўрамиз.

Тинч бўл, мусаффо осмонинг кирланмасин, қардошим Қорақалпоғистон!

@shahnozxon
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукусда Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Соат тунги 1 бўляпти, уйқу йўқ, кўзим ижтимоий тармоқ тасмаларида.

Президент шахсан ўзи борди, Конституциянинг ўша боблари ўзгаришсиз қолади деди. Сиёсат ва дипломатиянинг инсонийлик қиёфаси кўрсатилди. Оёқ тиралмади, зулм қилинмади, тингланди, диалог бошлангандек эди.

Энди шунда ҳам намойишчилар тинчланмаса, сепаратистлик ғояларини авж олдирса, гаровда давлат чегараларининг яхлитлиги ва хавфсизлиги турибди.

Кўпчилик қатори мен ҳам жуда хафаман. Вазият шу даражага келганидан, қилинган хатолардан, қилинмаган тўғри ишлардан.. айниқса, кимлардир бу оловда қўлини иситмоқчи бўлаётганидан…

Биз диванда ётволиб сиёсатшунослик қилаётганимизда кимлардир энг оғир қарорларни беряпти…

Ўзи шу пайтгача ўзбекдан ким нима жабр кўрди? Оккупантлик қилиб бировнинг тарихий ерларини босиб олдими? Бошқа мамлакатлар ичида фитна қўзғадими? Ўзи мой еб қардошига нон бермаяптими ё?

Мамлакатда етти тилда таълим берилса, ўзига зарур мактабу касалхоналарни қўшниларига қурса, доим тинчлик ва ҳамжиҳатлик бўлсин деса.. Қаерда бировнинг тили ё бошқа миллий ғурурини камситди? Ўзи бир жафокаш, тинчликсевар халқ бўлса. Қайдан ўсиб чиқяпти шунча адоват??

Ўзбек-қорақалпоқ халқлари тарихда нимаики жафо кўрган бўлса ва кимданки кўрган бўлса, бирга кўрган. Доим бир-бирини қўллаган.

Илтимос, тугатайлик шу можарони. Жуддаям илтимос. Оға-инилар ёвлашса, уруғ-зот бузилади. Фарзандларимиз, авлодлар учун бўлди қилайлик🙏🙏🙏

@shahnozxon
Фейклар урчияпти! Ҳушёр бўлинг.

Айрим телеграм каналлар Тошкентда нотинчлик дегандек икки ҳафта олдинги футбол матчидан кейин Бунёдкор стадионидан одамлар тўпланиб чиқаётгани ва шу сабабли автобуслар тўхтаб тургани видеосини тарқатишяпти. Фейкларга ишонманг!

Ўз навбатида, фейкнинг кушандаси факт эканини эътиборга олиб, тез-тез тўғри маълумотларни бериб туриш лозим. Бўш жойни фейк тўлдиради.

@shahnozxon
Нима учун улар қизил футболкада?

Хушнуднинг мана бу тушунтиришидан кейин ўйлаб қолдим: намойишчиларга қизил сув сепилишидан мақсад уларни таниб ажратиб олиш экан, қизил кийимга қизил сув тегса ҳам билинмайди-ку! Булар шуни билиб қизил футболка кийвоганми? Аввалдан тайёргарлик бўлганини англатувчи фактларданми бу ҳам?

“Заковат” саволлари чиқяпти ўзиям! Афсуски, жуда драматик контекстдан…

@shahnozxon
Учта мустақил манбадан тасдиқланди: Қорақалпоғистонда вазият изга тушмоқда!

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Қорақалпоғистонда вазият яхшилана бошлаганини маълум қилди. Бир қанча телеграм каналларда ҳудуд кўчаларидан, кеча айнан тартибсизликлар бўлган жойлардан видеолар тарқалди — тинчлик. Мен айни пайтда Нукусда яшаётган танишлар билан телефонда боғландим: “Ўн дақиқача интернет ишлади, аммо узилди. Вазият тинч, ўқ овозлари йўқ, тинчиб қолдик худога шукр” - деди. Шошманг, бошқалардан сўраб бераман деб, танишларига қўнғироқ қилиб, Нукуснинг турли нуқталаридан суриштириб ҳам берди — тинчлик экан.

Демак, учта бир биридан мустақил манбадан тасдиқланди: вазият изга тушяпти!

Телеграм каналларида кечаги ва ўтган кунги кўп хабарлар ва видеолар айланмоқда, ишонманглар, ҳозир вазият бошқача.

@shahnozxon
Forwarded from davletovuz
Нукусдаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар шахсга, жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига турли тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган — Бош прокуратура
Forwarded from Pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Икки эл бир бўлганмиз, меҳримиз меҳримизга қўшилган, қон-у қариндошмиз. Танти қорақалпоқ халқини юракдан эъзозлайман. Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг фарзандиман».

«Eki el bir bo'lg'anbiz, mehrimiz mehrimizge qosilg'an, tuwisqanbiz. Ma'rt qaraqalpaq xalqin ju'rekten qa'dirleymen. Men tek g'ana o'zbek xalqinin' emes, sonday-aq qaraqalpaq xalqinin'da perzentimen».

@pressuzb
Блогер Шуҳрат Курбанов "Халқ билан мулоқот"га қайтишга чақиряпти. Яъни "қайта алоқа" яхши ишламаяпти деяпти. Қўшиламан. Ўзим ҳам охирги кунларда ўйлаб юрган фикрларим билан тўлдираман.

Олти йилдан бери халқ билан мулоқот қилинади, одамлар тингланади. Лекин халқ фикрига жавоб ва натижа динамикаси тобора пасайиб бормоқда. Сайёр қабулларда мурожаатчилар доим бир хил муаммоларни гапиради: нархлар ошиши, ижтимоий тармоқларни чеклаш, IMEI-кодлар, таълим, соғлиқни сақлаш, ишсизлик… Тонировка арзонлади, қолгани-чи? Битта-битталаб муаммоларни ечиш ёки улар йўқдек игнор қилиш, жуда эҳтиёж бўлганда "тонировка"дек муаммоларни ҳал қилиш – тўғри эмас менимча. Бу фақат менинг шахсий фикрим эмас, охирги кунларда жуда кўпчиликдан эшитяпмиз бунақа эътирозларни. Ўрганяпсизларми шу кайфиятни, биласизларми? Билсанглар, нега ўзгариш йўқ?

“Менинг фикрим” портали — фалаж, депутатлар ланж, Парламент ташаббуслари деярли йўқ, халқ фикри ўзича, депутатлар ўзича. Ҳали “Очиқ бюджет”ни қийинлаштиришмоқчи, ҳали ўқитувчилар ойлиги кўзларига кўп кўринади…

“Конституцион ислоҳотларни фалон фоиз аҳоли маъқуллади” дейилганди, унда нега Қорақалпоқ воқеалари бўлди?

Президент билан учрашувда бир-икки кексалар ё селекциядан ўтказиб киритилган ёшлар айтган таклифлар халқ фикри бўла оладими, халқ кайфиятини билдирадими? (Президентнинг олдида гапиролмай қолиш нималигини ўзим ҳам биламан, очиғини айтсам – психология).

Конституцияга киритилаётган бошқа ўзгаришлар бўйича объектив халқ фикрини биламан дея оласизларми? Нимага таяниб айта оласизлар? Референдум бўлар майли, лекин унда объектив халқ иродаси акс этиши учун ҳозир мулоқотнинг натижадорлиги муҳим.

Нималардир тубдан, жиддий ўзгариши керак. Интернет тезлигини оширмаслик, ижтимоий тармоқларни чеклаш, дўппи тор келганда умуман интернетни узиш – кўряпмизки, зарарли. Яна қанча аччиқ мисол керак бунга? Халқ фикрини ОАВда айтмаса, интернетда айтмаса, сайёр қабулга чиққан амалдорларга айтган талаблари барибир ечилмаса... одамлар кайфияти ва фикри йўқ бўлиб қолмайди, норозилиги ютилиб кетавермайди, пуфакни ёрилар даражага олиб келиши мумкин.

Халқ фикрини объектив ўрганишга ресурсларни максимум жалб қилиш керак.
Ва албатта, бу фикр билан ҳисоблашиш керак. Халқнинг муаммоларини эшитишнинг ўзи камлик қилади, уларни ечиш, ҳеч бўлмаса, одамларнинг ҳаётини ноқулайлаштираётган сунъий чекловларни (интернет, ижтимоий тармоқларни чеклаш, IMEI, монополиялар) йўқотишдан бошлаш керак ишни. Булар катта ресурс талаб қилмайди, қарор берилиши керак тезроқ.

Гапларимни "халқ номидан гапиришга ҳаққинг йўқ" деган маънога бурманглар, Мен конституцион ислоҳотларнинг кўп бандларини ёқлайман ва бу ҳақида постлар ёзиб келяпман. Бироқ мен халқ эмасман. Беш, ўн, эллик-юзта номи очиқ/ёпиқ блогер — халқ эмас. Ижтимоий тармоқда бир неча миллион ўзбекистонлик фойдаланувчи бор, улар орасида қанчаси фикрини очиқ айта оляпти, қанчаси тролл, яна қанча буюртма постлар — билмайсиз, аммо улар мавжуд, рад этолмайсиз. Реал халқ фикрини ўрганиш керак, Галлопча усулда. Натижаларни жиддий эътиборда тутиш лозим. Қарорлар тўғри бўлиши, хатолар қимматга тушмаслиги учун.


@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌊 Ўртаер денгизи ёки Қора денгиз бўйида дам олиш ҳақида орзу қиляпсизми?

❗️Бу орзуингизни Locas билан амалга ошириш вақти келди.

✈️ Грузия ёки Туркияга турлар ўз ичига қуйидагиларни олади:
авиапарвоз, барча қулайликларга эга замонавий меҳмонхоналарда яшаш ва унинг концепцияси бўйича овқатланиш, гид хизматлари, аэропорт-меҳмонхона-аэропорт трансфери, диққатга сазовор жойлар бўйлаб саёҳат ва бошқалар.

Ёзнинг ёқимли онларини ҳис қилишга улгуринг!

📱 Батафсил маълумот ва брон учун:
+99890 0477877
@Locastour

Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from Alimoff
Твиттерди очиш! #freetwitter

Сўнгги воқеалар фонида сезяпсизми АҚШ ҳам, Европа Иттифоқи ҳам Ўзбекистонннинг худудий яхлитлигини тан олиши ҳақида баёнот берди. Қорақалпоғистонда бўлган ишларни кескин қоралаймиз ва налатлаймиз, санкция қўллаймиз там канселинг ва деплатформинг қиламиз демади.

Нимага? Расмий манбаалар ишлашни ёрворишдими? Йўқ, просто Твиттерда ўзбекистонликлар ҳар қандай провакацияларни йўлини кесишди, фейк маълумот тарқатган халқаро журналистларга тру маълумотларни кўрсатишди.

Энг қизиғи, Твиттер блокланган ҳолатда бу ишлар амалга оширилди. Халқаро майдон телеграм каналда ким нима деркин деб кутиб ўтирмайди, кўп расмийлар балки билмайди ҳам телеграмни. Твиттер эса шундай инфотортишувларда энг қулай ва асосий майдондир.

Нима учун ўзимизни оёғимизга ўқ отиб даволаб ётамиз дойим? Очинглар энди твиттерни. Етар умуман сабабсиз блоклаб ётиш.

#freetwitter хештегини оммалаштиряпмиз, твиттерга кириб, любой нарсани шу хештег билан ёзавер.

@nurbekalimov
“Доверенность”ни нотариал тасдиқлатиш шартмас, юридик шахс ҳайдовчилари 2 йилда бир марта малака оширмайди, “кира қилиш” ўз-ўзини банд этиш деб ҳисобланади — автомобиль бошқариш соҳасида енгилликлар берилмоқда.

Президент қарори билан :

1. 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни нотариусга бормасдан, ЯИДХП орқали электрон расмийлаштириш мумкин бўлади.

Электрон ишончнома одатдагидан анча арзон.

Ишончнома нотариал тасдиқланганда 900 минг сўм давлат божи, 30 минг сўм герб йиғими, 75 минг сўм пуллик хизмат учун тўлов ундирилаётганди.

Электрон ишончнома учун эса фақат табақалаштирилган давлат божи тўланади, герб йиғими, пуллик хизмат учун тўловлар бўлмайди.

Давлат божи қуйидаги фоизларда тўланади (БҲМга нисбатан фоиз ҳисобида):

1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Демак, электрон ишончнома орқали одамларнинг вақти ва 1 йил давомида қарийб 24 млрд сўм пули тежаб қолади.

2. Эндиликда юридик шахслар ҳайдовчилари ҳар 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириши шарт эмас.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасида транспорт ижараси шартномаси тузилса, бу шартномани нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Бунда шартномани солиқ органларида электрон ҳисобга қўйиш кифоя.

Бу орқали фуқароларнинг вақти ва 480 минг сўм маблағи тежалади.

3. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача фуқаро 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқли транспортда йўловчи ташиса, бу фаолият ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади.

Лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бўлмайди.

@shahnozxon
Ассалому алайкум, юртдошлар. Қурбон ҳайити муборак бўлсин. Юртимизда тинчлик, осойишталик барқарор бўлсин. Ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бирдамлик аримасин. Оллоҳим барчани эзгу ниятларига етказсин🤲🤲

Биз Қурбон ҳайитини юртдан узоқда, Грузия тоғлари нишонлаяпмиз. Бизга бир кеча бошпана берган асаларичи амаки эрталаб ҳайитлик деб ажойиб совға билан сийлади — асал оқиб турган асалари уясини тақсимлаб тугунимизга солиб берди.
Амакининг аёли Майя хола эса кетишимиз таъсирланиб, кўзига ёш ҳам олди🥲 Қизи Самарқандда, жияни Тошкентда ўқиган экан…
Бу дунёда барча нарса шартли — инсонийлик умумий!

Ўзга юртда Ҳайит тонгимиз шундай меҳр-оқибатли бошланди🥰🙏

Ҳайит муборак!