Кетдик, ҳаммамиз карнавалга борамиз💃🏻
Тошкент шаҳар ҳокимлиги барчани “Тошкент ёшлар карнавали 2022”га таклиф қилмоқда. Кириш мутлақо бепул.
28 июнь куни соат 18:00да Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри майдонида “Тошкент ёшлар карнавали 2022”га старт берилади. Соат 19:00да Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси олдида катта гала концерт дастури бўлиб ўтади.
@shahnozxon

Худойберди Тўхтабоев ва Анвар Обиджонга 100 млн сўмдан мукофот
Кеча “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танлови бўлиб ўтди.
Танловга 1800 дан ортиқ ариза келиб тушибди (қойил, болалар ва ёшлар учун шуунча китоб бор экан-ку, китоб йўқ деймиз. Асли ҳафсаламиз йўқ, тан олиш керак)
Танлов учта ёш категориясида уч ўрин бўйича ўтказилди.
Президент қарорида 1-ўринга 100 млн, 2-ўринга 75 млн, 3-ўринга 50 млн сўм мукофот дейилган. Кеча мукофотлар эгаларига топширилди.
Ғолиблар қаторида “Мушуклар маликаси Минуш," “Пеппи узунпайпоқ” (таржима), Тўлқин Нурмуҳаммаднинг “Нафс”, Саъдулло Қуроновнинг “Галактикада бир кун” каби асарлари эътироф этилди. Албатта, 1-ўринда Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” ва Анвар Обиджоннинг “Мешполвоннинг саргузаштлари” асарлари. Мукофотларни адибларнинг яқинлари қабул қилиб олишди.
Энг кўп совринни “Академнашр” олди, нашриёт вакили Аббос Серобов саҳнага қатнайвериб пошналари едирилди😂 Шунча пулни нима қиласизлар десам, қўлимга гул тутқизиб кетди, жиминг деганидир-да😂😂😂
Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилган "Ёшлар учун энциклопедия” китоби ҳам эътироф этилди. Унинг ҳаммуаллифларидан бири — ўзимизнинг Ориф Толиб! Яшасииин👏👏👏👏
Китоб ўқиш ҳам, эпласа, ёзиш ва чоп этиш ҳам тақдирланади.
Ғолибларни қўшалоқ байрам билан қутлайман!

Forwarded from Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿
Айни пайтда айрим ҳамюртларимиз тизимдан фойдаланиш жараёнида муайян турдаги техник носозликлар, тушунмовчиликлар юзага келаётганини маълум қилишмоқда.
Хусусан, тизимдан авторизациядан ўтиш жараёнида “паспорт сериямдан ноқонуний фойдаланиб, бошқа шахслар рўйхатга ўтиб олибди” деган янглиш хулоса билдираётганлар ҳам йўқ эмас.
Маълумки, Ягона идентификация тизими (ЯИТ) OneID фуқароларга нафақат Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ қолдириш, таклиф йўллаш, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталлари орқали 340 га яқин турдаги электрон хизматларга эга бўлиш имкониятини беради.
Бу каби фойдаланувчилар ЯИТ OneID да ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан логин, пароль, тўлиқ исм, ЖШШИР ва ҳоказоларни илгари рўйхатдан ўтказишган, бугунги кунга келиб эса, тизимдан қайтадан рўйхатга ўтишга уринаётган бўлиши мумкин.
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook

Шу орада "Твиттер"ниям буткул очворинглар, машинаси йўқ, бироқ твиттери борлар ҳам бир нималик бўпқосин😂😂😂
@shahnozxon
@shahnozxon
“Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси матнини кўрмасданоқ, ёки атайин паст сифатли хайп қилиш учунми турли нотўғри талқинлар билан уни тақдим этилишини гувоҳи бўлдик. Аслида у миллий, диний ва бошқа умуминсоний қадриятларга мос равишда фуқаролар манфаати учун ишлаб чиқилган инсонпарвар лойиҳадир. Ўзи кимдир бир фикр билдиришдан олдин масалани ўрганмасдан хайп қилишга интилса, ҳурмат қилмайдиган “эксперт”лиги билиниб қолади. Чунки мақсад бошқа бўлгандан кейин, деталлар аҳамияти йўқ унга.
Аслида биз кундалик ҳаётимизда камситишга кўп дуч келамиз. Маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик, “таниш-билиш” каби ҳолатлардан ким азият чекмаган дейсиз? Кимларгадир берилиб, кимларгадир берилмаётган имтиёзлар-чи? Айирмачилик йўқ дейсизми?
Вазият шу қадар жиддийки, лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси Президент Фармонида қўйилди.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланган:
✅фуқароларнинг ирқи, миллати, ижтимоий ҳолати, этник келиб чиқиши ва эътиқоди туфайли камситиш, шахсларни бошқаларига нисбатан ноқулай ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни ёки мезонларни яратиш тақиқланади;
✅барча фуқароларнинг имтиёзлардан тенг фойдаланиши;
✅имтиёзлар фақат қонунлар билан белгиланиши;
✅ишга қабул қилишда меритократия, меҳнат жараёнида тенг ҳажмдаги ишга тенг ҳақ тўлаш (Ўзбекистонда аёллар эркакларга нисбатан 35 фоизга кам маош олишади);
✅ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш;
✅интизомий чораларни қўллаш ва ходимларни бажарилган ишлар учун рағбатлантириш соҳасида камситишга йўл қўймаслик;
✅жамоа шартномалари ва келишувларида камситишга йўл қўймаслик;
✅транспортдан ва маданий-кўнгилочар хизматлардан фойдаланиш, уй-жой олишда камситишга йўл қўймаслик;
✅ижтимоий нафақалар (моддий ёрдам пули, бола пули ва ҳ.к.)ларни тайинлашда камситмаслик
Қонун лойиҳаси матни мана бу ҳаволада.
https://minjust.uz/upload/iblock/Loyiha_matni_-_53858-(53858).pdf
Ўзингиз кўриб амин бўлишингиз мумкин, миллий, диний ва умуминсоний қадриятларга дахл қилувчи ҳеч бир жумла йўқ.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқатни айтиш учун кафан елкада бўлиши керак – давримизнинг буюк зиёлиси, адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул оламдан ўтди!
"Ҳақиқатни бировга қарши курашиш учун эмас, ўзингни муҳофаза қилиш учун, бу ғаддор дунёда эркин яшаш учун айтиш керак.
Ҳам манфаатни ўйлаб, ҳам муваффақиятни кўзлаб, ҳам ҳақиқатни айтаман дейиш – бу хомхаёл".
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Жойлари Жаннатда бўлсин. Яқинларига сабр берсин!
Амали билан сўзи бир, ҳақиқат йўлида кафанини елкасига ташлаган давримизнинг виждони эди, раҳматлик!

Аёллар ҳуқуқлари ҳақида кўп гапирамиз, баъзан жамиятда уларнинг қадрсизланишини эшитиб куюнамиз. Ҳуқуқлар фақат оилада топталади десак, ёлғон бўлади. Афсуски, аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари борасида ҳам муаммолар кўп ва кишини хафа қилади.
Ўзбекистон Конституцияга киритилаётган янги ўзгаришларда айнан аёлларнинг ишлаши борасида янгилик бор. Хусусан, 37-моддада ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши кўрсатилмоқда.
Хотин-қизларни камситиш холатлари кенг тарқалган. Бундай ҳолатлар айниқса ҳомиладор ва боласи бор аёлларга нисбатан кўп учрайди. Унинг асосий сабаби, бу тоифадаги хотин-қизларга меҳнат соҳасида қонунчилик билан иш берувчилар хисобидан жуда кўп имтиёз ва қулайликлар яратилганлиги. Натижада, бу тоифадаги аёлларнинг ҳуқуқлари яширин тарзда камситилаётганини кўрамиз.
Мамлакатнинг асосий қонунида аёлларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини камситилишини тақиқлаш, тегишли қонунларга конституцион нормани амалга оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асос бўлади.

Бугун Ислом Президент мактабига имтиҳон топширишга борди. Ислом ва у қатори ушбу жиддий рақобат майдонига бугун кирган ўн минглаб болажонларга омад тилайман, нафақат бугун, олдиндаги бутун ҳаёт имтиҳонларида.
Лекин бир ўринга 113 номзод — болажонларга нисбатан адолатсизлик эмасми? Бу ҳали мактабдаги (табелидаги) керакли баҳолари 5 бўлган болажонлар. Ўша фанлардан битта-яримта тўрт олиб қўйган ва шуни ота-онаси эплаб 5 га айлантиролмаган ё буни истамаганларнинг боласи-чи? Сифатли таълим ололмаётган бошқа болалар-чи?
Таълим ҳаддан ортиқ элитарлашяпти. Бу яхшиликка олиб бормайди деб қўрқаман.
Бизга катта массанинг маърифатли бўлиши керак — нажот шунда. Акс ҳолда улкан жаҳолат оз сонли маърифатни еб битиради. Ёки маърифат четга суради.
Кейин радикаллашув, жиноятчилик, камбағаллик ва бошқа иллатлар кучайиши мумкин. Уларни фақат куч билан тизгинлай олмаймиз. Омиллар билан курашиш керак. Жиддий! Ҳозироқ!
Мактаблар қурилиши, ўқитувчиларнинг ойликлари оширилиши бугунги демографик ҳолатга мос бўлиши лозим.
Бизга тизимли мунтазам оммавий таълим керак. Жаҳолатга кучимиз етмайди акс ҳолда.
Хўш, бу борада режаларимиз қандай??

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.
Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ Ахборот хизмати

Бир пайтлар шу мен турган Шилпиқ қалъасида қорақалпоқ мардуми туркман қабилалари босқинидан қочиб вақтинча паноҳ топган экан. Бу қалъадан олов ёқиб пойтахт Гурганж хавфдан огоҳлантирилган, ўз навбатида, хоразмшоҳлар давлати қорақалпоқ элини душмандан ҳимоя қилган.
Бир муддат аввал Нукусда бўлиб, тартибсевар, бировнинг ҳақига ҳурматли, санъатга ошно, театр ва музейлари гавжум бу эл ҳақида ҳайратга тўла постлар ёздим, бу юртни севдим! Дардлари юрагимга юқди…
Ўзбек — Қорақалпоқ халқлари қисмати бир, уни тарих тақозо қилган, биз танламаганмиз. Бироқ асрларки ёнма-ён бир эл бўлиб, бирга яшаб, бир-биримизга суяниб-қўллаб келяпмиз. Сиёсатчилар бир йўлини топишар, халқлар боши омон бўлсин. Ҳозир асл таҳлика қай томондан келаётганини англаш лозим. Нотинчликдан фойда бошқаларга бўлар, биз фақат зарар кўрамиз.
Тинч бўл, мусаффо осмонинг кирланмасин, қардошим Қорақалпоғистон!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукусда Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.
Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади деб хабар бермоқда

Президент
матбуот хизмати.
Соат тунги 1 бўляпти, уйқу йўқ, кўзим ижтимоий тармоқ тасмаларида.
Президент шахсан ўзи борди, Конституциянинг ўша боблари ўзгаришсиз қолади деди. Сиёсат ва дипломатиянинг инсонийлик қиёфаси кўрсатилди. Оёқ тиралмади, зулм қилинмади, тингланди, диалог бошлангандек эди.
Энди шунда ҳам намойишчилар тинчланмаса, сепаратистлик ғояларини авж олдирса, гаровда давлат чегараларининг яхлитлиги ва хавфсизлиги турибди.
Кўпчилик қатори мен ҳам жуда хафаман. Вазият шу даражага келганидан, қилинган хатолардан, қилинмаган тўғри ишлардан.. айниқса, кимлардир бу оловда қўлини иситмоқчи бўлаётганидан…
Биз диванда ётволиб сиёсатшунослик қилаётганимизда кимлардир энг оғир қарорларни беряпти…
Ўзи шу пайтгача ўзбекдан ким нима жабр кўрди? Оккупантлик қилиб бировнинг тарихий ерларини босиб олдими? Бошқа мамлакатлар ичида фитна қўзғадими? Ўзи мой еб қардошига нон бермаяптими ё?
Мамлакатда етти тилда таълим берилса, ўзига зарур мактабу касалхоналарни қўшниларига қурса, доим тинчлик ва ҳамжиҳатлик бўлсин деса.. Қаерда бировнинг тили ё бошқа миллий ғурурини камситди? Ўзи бир жафокаш, тинчликсевар халқ бўлса. Қайдан ўсиб чиқяпти шунча адоват??
Ўзбек-қорақалпоқ халқлари тарихда нимаики жафо кўрган бўлса ва кимданки кўрган бўлса, бирга кўрган. Доим бир-бирини қўллаган.
Илтимос, тугатайлик шу можарони. Жуддаям илтимос. Оға-инилар ёвлашса, уруғ-зот бузилади. Фарзандларимиз, авлодлар учун бўлди қилайлик🙏🙏🙏

Фейклар урчияпти! Ҳушёр бўлинг.
Айрим телеграм каналлар Тошкентда нотинчлик дегандек икки ҳафта олдинги футбол матчидан кейин Бунёдкор стадионидан одамлар тўпланиб чиқаётгани ва шу сабабли автобуслар тўхтаб тургани видеосини тарқатишяпти. Фейкларга ишонманг!
Ўз навбатида, фейкнинг кушандаси факт эканини эътиборга олиб, тез-тез тўғри маълумотларни бериб туриш лозим. Бўш жойни фейк тўлдиради.

Нима учун улар қизил футболкада?
Хушнуднинг мана бу тушунтиришидан кейин ўйлаб қолдим: намойишчиларга қизил сув сепилишидан мақсад уларни таниб ажратиб олиш экан, қизил кийимга қизил сув тегса ҳам билинмайди-ку! Булар шуни билиб қизил футболка кийвоганми? Аввалдан тайёргарлик бўлганини англатувчи фактларданми бу ҳам?
“Заковат” саволлари чиқяпти ўзиям! Афсуски, жуда драматик контекстдан…

Учта мустақил манбадан тасдиқланди: Қорақалпоғистонда вазият изга тушмоқда!
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Қорақалпоғистонда вазият яхшилана бошлаганини маълум қилди. Бир қанча телеграм каналларда ҳудуд кўчаларидан, кеча айнан тартибсизликлар бўлган жойлардан видеолар тарқалди — тинчлик. Мен айни пайтда Нукусда яшаётган танишлар билан телефонда боғландим: “Ўн дақиқача интернет ишлади, аммо узилди. Вазият тинч, ўқ овозлари йўқ, тинчиб қолдик худога шукр” - деди. Шошманг, бошқалардан сўраб бераман деб, танишларига қўнғироқ қилиб, Нукуснинг турли нуқталаридан суриштириб ҳам берди — тинчлик экан.
Демак, учта бир биридан мустақил манбадан тасдиқланди: вазият изга тушяпти!
Телеграм каналларида кечаги ва ўтган кунги кўп хабарлар ва видеолар айланмоқда, ишонманглар, ҳозир вазият бошқача.