Shahnoza Soatova blogi
5.59K subscribers
1.68K photos
592 videos
4 files
2.08K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Агар сиз Ўзбекистон ва жаҳондаги янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни хоҳласангиз, Bugun.uz ахборот-нашрини кузатиб боришни тавсия қиламан. Унда асосий эътиборли жиҳат – хабарларни беришда ўзгача ёндашувдир.

Сайтнинг Telegram ижтимоий тармоғида @bugunrasmiy, @bugunuzlive ҳамда @bugunoqshomi каналлари йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бирининг ўз кузатувчилари бор. Чунки ҳар бирининг ахборот тарқатиш формати аудитория қизиқишларидан келиб чиқади.

Обуна бўлинг ва замон билан биргаликда қадам ташланг.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Сенатда маъқулланди.

@shahnozxon
"Журналистлар бали"

Файзли бир кеча бўлди бугун. Олдингидек "Ҳамза театри"(Ўзбек миллий академик катта театри)да тушгача бўлиб, кейин ҳамма интервью бериб бўлгач тарқаладиган тадбир бўлмади. Интерконтиненталда ОАВ вакиллари чинакамига эъзоздаги меҳмон бўлишди.Ҳеч қачон йўли туташмайди деб ўйлаганларимиз бир столда ўтирди, Президент табригини эшитди, мукофотланишди ва мукофотланганларни қутлашди. uzmetronom.uz дан Сергей Ежков, potrebitel.uz дан Лилия Николенко, Makan.uz дан Каллиханова Лолагуллар мукофот олишди. Исмат Хушев бутун байрам тадбирини видеога олиб юрди.

"Доимий рўйхат" йўқолгани, ҳукуматга доим саволи бор журналистлар қўллаб-қувватланаётгани бу чиндан ҳам яхши сигнал, тоқатлилик кўрсаткичи.

Хослар даврасимас, мослар давраси очилаётганига умид қилган ҳолда бугун жуда хурсанд бўлдим.

Ким қайси қирғоқда турмасин, дарё битта. Дарёимиз эса ўзи учун ҳар томондаги қирғоқ фойдали ва муҳим эканини тушунаётгани жуда яхши.

Байрам муборак, азиз дўстлар, устозлар, ҳамкасблар!
Байрам муборак, қалам аҳли, ҳақ сўз аҳли!

Бугун бундан юз йиллар аввал (аниқроғи 1906 йил) нашр этила бошлаган илк ўзбек (жадид) газетаси “Тараққий”нинг биринчи сони чиққан кун ва мустақил Ўзбекистон тарихида бу кун Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида нишонланиб келмоқда. Айнан жадид газетаси чоп этилган куннинг байрам сифатида танланиши кўп нарсани англатади. Яъни ҳаммамизнинг илдизимиз бир – босма нашрдан ўсиб чиққанмиз))

Лекин замонни кўрингки, бугун босма матбуот интернет билан жиддий рақобатда, уларга осон бўлмаяпти. Шундай шароитда кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам муносабати билан йўллаган табригида босма нашрларни қўллаш ҳақида бежиз гапирилмади.

Иқтибос:
"Ўтиш даври билан боғлиқ сабаблар туфайли бугунги кунда бир қатор босма нашрларнинг молиявий аҳволи мураккаб бўлиб қолаётгани ҳаммамизга яхши маълум. Яқинда ўзининг янги раҳбарини сайлаган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, республикамиздаги етакчи газета ва журналлар бош муҳаррирлари билан биргаликда мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифларини биз албатта маъқуллаймиз".

Яъни босма нашрларни қўллаб қувватлаймиз, газета ва журналлар ўлмасин дейиляпти. Лекин кейинги абзацда бу қўллов маъмурий йўл билан эмас, бозор иқтисодиёти талабларидан чекинмаган ҳолда қилиниши лозимлигини айтяпти. Менимча, мажбурий обуна тарзида қўлламаймиз дейилгани бўлса керак.

Иқтибос:
"Ушбу ҳужжатда босма оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга оид амалий чора-тадбирлар билан бирга, соҳага бозор иқтисодиёти механизмларини тўлиқ жорий этиш, мазкур нашрларнинг мазмуни ва жозибадорлигини янада ошириш, уларнинг ахборот майдонида рақобатбардош бўлиши учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масалалари кўзда тутилиши мақсадга мувофиқдир"

“Тараққий”га ҳам, “Оина” журналию “Туркистон” газеталарига ҳам ҳеч кимни мажбурлаб обуна қилишмаган. У даврда аҳолининг турмуш ва саводлилик даражаси ҳозиргидек бўлмаган ҳам. Лекин битта ўқишни биладиган одамнинг атрофида бир жамоа бўлиб йиғилиб газеталарни ўқишган: ахборотга ўчлик ва ижтимоийлашув юқори бўлган. Бойлар молиялаштирган, зиёлилар чиқарган, халқ ўқиган. Нашрларнинг ўзи ҳам бўш келишмаган. Ўткир чиқишлар билан халқ дардини айтишган, қатъият ҳам жиддий бўлган: биттасини ёпса, бошқаси очилаверган.

Шу ўринда цензура ҳақида.
Президент табригида цензура, журналистика фаолиятга босим ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари тилга олиниб, бунга нисбатан жавобгарлик кучайтиришлиши лозимлиги айтилган.

Иқтибос:
"Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари ижодий фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва зарур техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни назарда тутадиган моддаларни кучайтириш лозим".

Эндиям шу масала сўнгги ва кутилган натижага бормасинми? Жазолансин ва йўқолсин цензура!

Хулосаки, мен табрикда шу иккита муҳим ўринги эътибор қаратдим: 1) босма нашрлар яшаши ва интернет ОАВ билан рақобатлаша олиши керак; 2) цензурага қарши кураш янги босқичга чиқиши лозим. Шахсан мен учун жуда муҳим, қадрли ва ёқимли муждалар.

Шу ўринда АОКа ва бошқа масъул ташкилотлар эътиборини яна бир масалага қаратмоқчиман. Илгари байрам фақат матбуот ва ОАВ куни эмас, матбаа ходимлари, ноширлар, яъни китоб нашр этувчилар куни ҳам эди. Кейин орада улар кемадан тушириб юборилди гўё. Фақат хабар ё мақола ўқиб ривожлана олмаймиз. Унутмангки, яхши хабар ва мақолаларни яхши китоб ўқиганлар ёзади!

Тақдирланган барча журналистлар, ОАВ ходимларини самимий табриклайман. Байрам муборак, қалам ва сўз соҳиблари, журналистлар, ОАВ ходимлари! Қаламингиз янада ўткир, кўзингиз янаям салмоқли бўлсин. Унутманг, сиз кераксиз!

@shahnozxon
Ностандарт ромлар учун ностандарт жалюзилар!

Panorama жалюзи ўрнатмоқчи бўлганларга 500 турдан ортиқ танлов имкониятини тақдим этади. Исталган бичим, шакл, материал ва дизайндаги жалюзилар, сўнгги трендлар, сизга қулай вақтда хизмат кўрсатиш, юқори сифат ва ҳамёнбоп нархлар!

Танишинг: https://t.iss.one/panorama_blinds

Мурожаат қилинг:+998901784941
Биз ҳам коронавирусга вакцина олдик, биринчи доза, хитойникини. Бир кун ўтди, тирикмиз, соғмиз. Очиғи, олгунча роса иккиландим, эшик тагидан қайтгим келиб қолди ҳатто. Аммо яқинлар далдаси, бўл ҳа бўл билан кўзни чирт юмиб олдик охири. Ҳеч қаерим оғримади, иситма чиқмади, кечки пайт байрамга ҳам бордим ҳатто. Бугун ҳам аҳволим яхши, худога шукр. Яна икки марта олишимиз керак экан, ҳар 28 кунда. Хайрлиси бўлсин!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29 ва 30 июнь кунлари Ёшлар куни муносабати билан Тошкентда 2 кунлик Ёшлар форуми бўлиб ўтади. Айни пайтда тадбир бўладиган Ботаника боғида тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Сиз ҳам @Yoshlar_forumi_bot телеграм-боти орқали рўйхатдан ўтиб, ёшлар байрами иштирокчиларидан бирига айланинг. 29 июндаги тадбирга рўйхатдан ўтганлар киритилади, 30 июн – таклифнома асосида кирилади.
Тадбир барча хавфсизлик ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилади.
Нурбек Алимов аёллар ҳуқуқига бағишланган танлов ғолиби бўлди

Блогер, инфлюенсер ва жамоатчилик фаоли Нурбек Алимов Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган "Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар" номли танловда ғолиб бўлди. Нурбек - юраги уйғоқ йигит. Мен аёллар ҳуқуқи масаласида гап борганда эркаклар эр бўлиб эмас, ота, ака, ука бўлиб ҳам фикрласинлар дердим. Нурбек тақдирлашдан сўнг сўзлаганда: "Жамиятда аёллар ҳуқуқига муносабатим қизим туғилгач, тубдан ўзгарди" деди. Бу энг табиий ва энг инсоний туйғудир, раҳмат Нурбек!

Айтганча, танловда 7 ғолибнинг фақат иккитаси эркак. Тадбиркор ва жамоатчилик фаоли Зафар Ҳошимов ҳам танловнинг "Адлия эътирофи" номинациясида ғолиб топилди.

Шунингдек, Kun.uz, Human.uz каби сайтлар журналистлари ҳам эътироф этилди.

Тадбир сўнгидаги муҳокама, гендер мавзусидаги барча муҳокамалар сингари, қизғин ва баҳсларга бой бўлди )))

@shahnozxon
Азиза Қурбонова "Таҳсин 2021" ёшлар мукофоти билан тақдирланди! Яна Шуҳрат Латипов, Нурбек Алимов (бугун унинг куни), Зафарбек Солижонов, Илёс Сафаров, Саъдулло Қуронов, Тилланисо Эшбоева, Жавлон Жовлиев каби қатор истеъдодли, билимли ва илғор ёшлар тақдирландилар. Саҳнада ҳақиқий "блогеропад" бўлди)

Табриклайман, азизлар! Сизлар муносибсиз, бардавом бўлсин!

@shahnozxon
Сенат раиси бугунги танлов ғолибларини қутлади

"Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар" танлови Сенат раиси Танзила Норбоева томонидан эътироф этилди👋👋👋

Танзила Камаловна ғолибларни табриклаб, уларга аёлларнинг ҳам оилада, ҳам жамиятда мавқеини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирмоқда.

Батафсил:

https://t.iss.one/tanzilanarbaeva/855?single

@shahnozxon
Бугун бир мантиқни ишга солиб кўринг, деб @uzaqlbot Телеграм ботини тавсия қилишди. Ботга кириб, тўлиқ рўйхатдан ўтдим ва саволларни ишлашни бошладим. Натижа эса...🤦🏻‍♀️

Дахшат бот қилишибди. Саволлари ҳам савияли, ҳам сифатли. Энг ёққан томони эса — саволларни ишлаш учун мантиқ ва билим талаб этилади. Бот тақдим этган саволларнинг жавобини топаман, деб изландим. Ҳақиқий интеллектуал бот қилишган.

Сизларга ҳам тавсия этишни лозим топдим. Мияни тез-тез чархлаб, бир-биридан қизиқ саволларни ишлаб бориш учун жуда қулай бот. Aйниқса, ёшлар бу ботдан унумли фойдаланишларини сўраган бўлардим. Чунки энг юқори натижага эришган ёшларга қимматбаҳо ноутбук ваъда қилинган.

Сиз ҳам @uzaqlbot ботига киринг, саволларни ишланг. Фарзандларингизга, яқинларингизга ҳам тавсия қилинг. Бу каби интеллектуал лойиҳалар оммалашишидан жамиятимиз фақат ютади.

Саволларни ишлаш учун: 👉🏻 @uzaqlbot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Таҳсин" мукофоти тақдирлаш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари

Тантана жуда чиройли, юқори даражада ташкиллаштирилган: юксак мартабали меҳмонлар, қизил йўлакча – "Оскар", "Эмми" мукофотлари тантаналари каби. Муносибларга муносиб байрам – шудир мантиқ.

Муҳими ва кўпчилик эътироф этаётган жиҳати – муносиблар мукофотлангани. Бу ёшлар мукофоти, ёшларга илк қадамларида адолатли ва холис эътирофлар керак, шунда истеъдодли ва иқтидорлилар учун рағбат бўлади.

Ёшлар учун турли мукофотлар бор, имтиёзлари юқори, ҳамма интиладиган. Бироқ ҳеч бир имтиёзи бўлмаса-да, "Таҳсин" улар қаторида муҳим мотиватор бўлиб тура олди. Чунки у самимийлиги ва ҳалоллиги билан ёшларга ҳамфикр. "Таҳсин"нинг эътирофлари ёшларнинг, омманинг эътирофлари билан уйғун. Бу мукофотга ишонч ва обрў келтиряпти.

Айтганча, "Таҳсин"нинг таъсисчиси ва бош ташкилотчиси Ёшлар ишлари агентлигининг директори Алишер Саъдуллаев ва директор ўринбосари Дилноза Каттахоноваларни юксак давлат мукофотлари билан табриклайман. Бардавом бўлсин!

@shahnozxon
Ҳашамат – бу дидсизлик, қолоқлик рамзи. Агар ҳашамдор давлат хизматчиси бўлса – коррупциянинг ҳам!

@shahnozxon
Forwarded from Asaxiy Books
​​"Asaxiy books бестселлерлари" рейтингининг июнь ойи учун натижалари маълум бўлди.📚

Рўйхатда июнь ойи давомида интернет дўкон орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар жой олган. Эътиборли жиҳати, Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" асари 5 ойдан буён бестселлер асарлар рўйхатига яққол лидерлик қилмоқда.

«Asaxiy Books бестселлерлари», июнь ойида:
1.
Жавлон Жовлиев: Қўрқма
2. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди?
3. Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди?
4. Кэл Ньюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
5. Жорж Оруэлл: Молхона
6. Ҳалис Карабенли: Баъзилар олисдан севарлар
7. Павел Аннеков: Миллион долларлик хатолар
8. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
9. Роберт Кийосаки: Бой ота, камбағал ота
10. Мирач Чағри Оқтош: Тўсиқларга қарамай севдик
11. Жорж Оруэлл: 1984
12. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
13. Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
14. Отабек Ҳасанов: Лидерлар китоби (Қаттиқ муқова)
15. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади
16. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
17. Марк Мэнсон: Бепарволикнинг нозик санъати
18. Дэн Браун: Ибтидо
19. Окай Тирякўғли: Абдулҳамид сўнгги хукмдор
20. Мовий уммон стратегияси. Рақобатчиларсиз бозорни топиш ёки яратиш

Сиз юқоридаги китобларни бир мартада 15% лик чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Батафсил танишиш учун: https://u.to/9w42Gw
Forwarded from Alisher Sadullaev
​​Roppa-rosa 4 yil ilgari aynan shu kunda hayotimda katta burilish nuqtasi sodir bo’lgandi. 6 millionga yaqin o’quvchilar o'qiydigan, 500 mingga yaqin o’qituvchilar faoliyat yuritadigan Xalq ta’limi tizimiga Prezidentimiz vazir o’rinbosari sifatida lavozimga tayinlagan edilar.

Kecha, 30-iyun kuni Prezidentimiz meni «Mehnat shuhrati» ordeni bilan mukofotladilar. Ushbu unvonni uyga keliboq dadamlarga topshirdim. Ularning duolarini oldim. Bu — ularning mehnatlari mevasi. Bu — menga va jamoamizga nisbatan juda katta ishonch. Ayni damda juda katta mas'uliyat ham yuklaydi. Bundan so’ng ham munosiblarni taqdirlash, yoshlarga kerakli sharoitlarni yaratib berishda, sizlarning taklif va tavsiyalaringizga suyanishda davom etamiz.

O'zbekiston tarixida ilk marta Yoshlar kunida 114 nafar yoshlar Prezidentimiz
tomonidan taqdirlandilar. Mukofot olgan yoshlarni oddiy dehqon, cho'pon, hunarmand, elektrik va maktab o'qituvchilari tashkil etadi.

“Bunaqa mukofotlar tanish-bilish bo'lib ketadi” degan turli mish-mish gaplar yuradi. Ammo kecha mukofotlangan cho'ponning yoki dehqonning qanday tanishi-bilishi bo'lishi mumkin? Shunchaki qaysi sohada bo'lmasin, o'z ishini sidqidildan bajarsa, albatta, e'tirofga sazovor bo'lish mumkinligi kecha yaqqol o'z isbotini topdi.

Misol tariqasida, yosh yozuvchimiz Javlon Jovliyev, yoshlarga ilm olishda yordam berayotgan nodavlat ta’lim sektori vakillari — Sardor Sodiqov, Jahongir Pulatov, Temurbek Adhamov va Shohruh Izzatullayev; dasturchilar va frilanserlar — Shaxrullo To’xsanov, Saidravshan Shakirov, Ruslan Rustamov va Umidjon Ortiqov kabi munosiblar taqdirlanishdi.

Bu nomzodlarni saralab olishda juda katta jamoa ish olib bordi. Xususan, Prezident administratsiyasi vakillari mana shunday munosib yoshlarni adolatli, shaffof tarzda saralab olishda barcha imkoniyatlarini ishga soldi.

@alisher_sadullaev
“Алламжонов айбдор” китобини ўқиб келган хулосам: асли номи “Алламжонов фаришта” бўлиши керак экан.

Ҳар ҳолда, китобни ёзишдан мақсад шуни айтишга ўхшайди.

Буни яхши ёки ёмон демайман, ўқишни бошлаганимдаёқ ҳамма ҳақиқатлар баён қилинган, тан олинган деган фикрим йўқ эди. Сизларга ҳам шундай нейтрал позициядан туриб ўқишни, танқидий дунёқарашни бир зумга бўлсин ўчирмасликни тавсия қиламан.

Чунки бу бошдан оёқ ёлғон ёки бошдан оёқ ҳақиқат эмас. Ҳар қандай рост гап ҳам ҳақиқат бўлавермайди, бу воқеаларнинг бир нуқтаи назардан туриб айтиб берилган версияси холос, албатта, тўлиқ версия эмас.

Табиий, бу китоб, муаллиф тергов ё суд олдида кўрсатма бермаяпти, фақат ҳақиқатни айтишга қасам ичмаган, у воқеликка нисбатан ўзининг субъектив идроки маҳсулини баён қиляпти, холос. Устига устак, муаллиф сиёсатчи, сиёсатчининг мақсади эса омманинг симпатияси бўлади.

Лекин сатрлар аро ўқисангиз, муаллиф қанча яширишга уринмасин, ўзини фош қилган ўринларни кўришингиз, шу пайтгача яширин турган, аммо китоб баҳона пардаси қия кўтарилган ички “кухня”даги жараёлардан у-бу нарсаларни илғаб олишингиз мумкин, албатта.

Баъзида муаллиф ҳар қандай хатосини, айбини, қоидабузарликларини ҳам оқлаб, ютуқдек кўрсатиши ғашингизга тегади. Чунки хатолари ҳақида гапирганда, сатрлар аро Сизга “мен қайта ундай қилмайман, бу хато йўл” деб тавба қилаётган эмас, “ҳатто хатоларим ҳам ўзимга ярашади” дея мақтанаётган бир шахс қараб турганини сезасиз. Демак, имкон бўлса, яна шу ишни такрорлайди, деган хулосага келасиз (муаллиф ўзи мақтанаётган ютуқларига ҳам шу хатолари соя солишини ҳис қилармикан?).

Агар китобдан мотивация олмоқчи бўлсангиз, шу томонидан ўрганманг, мотивация олманг: синиб қолишингиз мумкин! Чунки сиз Алламжонов эмассиз, ҳаётда ҳаммага ҳам уники каби кучли паноҳлар насиб қилавермайди.

Майли, муаллиф холислиги ўз йўлига, китобнинг ўзи барибир эътиборингизни тортади, ёдингизда қолади, ўқиб тугатмагунингизча сизни қўйиб юбормайди: тили, баёни, динамикаси, композицияси пишиқ. Мана шунақа китоблар (миссияси қандай бўлишидан қатъи назар) кўп ўқилади.

Ҳақиқат баҳслардан туғилади. Бу китобга баҳс очадиган яна шундай мемуарлар керак. Ҳозирча ундай иқрорлар бўлишидан бўлмаслиги аниқроқ, ҳеч бўлмаса, китоб ёзиш кўп вақт талаб қиладиган иш экани важидан. Лекин биз кутаверамиз барибир.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Yosh kitobxon oila» respublika tanlovining birinchi bosqichi yakunlandi. Ikkinchi bosqich shartlari va adabiyotlar ro'yxati bilan tanishing.

Yoshlar ishlari agentligi tashabbusi bilan boshlangan «Yosh kitobxon oila» respublika tanlovi uch bosqichdan iborat bo'lib, uning ilk bosqichi yakunlangan. Endi loyihaning ikkinchi — hududiy bosqichi boshlanmoqda.

Ikkinchi bosqich shartlari va kerakli adabiyotlar ro'yxati taqdim etilgan. Shartlar bo‘yicha har bir hududddan eng yuqori ball to‘plagan bitta yosh oila respublika bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritadi.

«Yosh kitobxon oila» tanlovining respublika bosqichida g'olib bo'lgan oila Prezidendt sovg'asi — «Spark» avtomobili bilan mukofotlanadi.
Мана шу савол мениям қийнаяпти.

Вакцина олаётганимизда, маълумотларимизни ёзиб олишди, эртага СМС келади, ҳар дозани олганингизда, СМС келади, учинчи дозадан кейин бир ҳафта ўтиб, сертификат беришади дейишганди. Ҳалиям СМС келмади. Сертификат олганлар борми?

@shahnozxon