Шуҳрат Абдураҳмонов
13.3K subscribers
4.25K photos
1.31K videos
196 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ: Андижон тажрибаси
••••••••••••••
Ўзбекистонда биринчи бўлиб хусусий ГЭС ишга тушди.

Маълумот учун, ўтган йилда юртимиздаги биринчи микро ГЭС ҳам Андижонда ишга туширилган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижонда жаҳон чемпионати
•••••••••••••
Андижонимизда футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари старт олган.

Ҳозирда гуруҳ босқичининг биринчи ўйини Ливия ҳамда Янги Зеландия (3:1) ўйини якунланди.

Айни дақиқаларда юртимиздаги ва қардош халқлар нигоҳидаги марказий ўйин - Қозоғистон ва Испания баҳси бошланмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қардошларимиз терма жамоаси ўйиннинг 5-сониясида супергол билан ҳисобни очди.

Қозоғистон - Испания 1:0

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Қозоғистон терма жамоаси Колумб авлодларига энди Марказий Осиё футболини кашф этиб бермоқда.

Айтиш мумкинки, испанлар ўзларининг машҳур “тики-така” услубига қарши бундай юқори вакцинали тактикани кутмаганлари аниқ.

Испания терма жамоаси катта футболдаги анъаналарига мос ҳолда ҳар доимгидек жозибадор ва натижадор ўйин яратишга интилмоқда. Бу рақибларга етарлича хавф туғдиради.

Қозоғистон терма жамоасининг уюшқоқ ўйини ва тартибли узатмалари эса испанларни кутилмаган қарши ҳужумлар ҳамда шиддаткор зарбалар билан сийламоқда.

Қардош томошабинлар ўз жамоасини қўллаб-қувватлаб, “Универсал” спорт саройида уввос солмоқда. Футболдаги “Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради” дея айтилган тарихий нақли яна бир карра ўзини оқлаб, Қозоғистон жамоаси олдинда бормоқда.

Саҳифа: @andpress
#футзал_2024

-Ўзбекистоннинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди, -Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Matchday

Бугун Андижондаги “Универсал” спорт саройида навбатдаги ўйинлар старт олади. Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг “D” гуруҳида 2-тур ўйинлари ўтказилади.

Турнинг дастлабки ўйини - Ливия ва Қозоғистон жамоаси ўртасида 17:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонимизда ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўйинларига
www.futsal2024.uz сайти орқали чипталарни осонгина ҳарид қилиш имконияти яратилган.

Саҳифа: @andpress
Андижондаги таълим тизими вакиллари Хитой сафарида
••••••••••••••••
Юртбошимиз ташаббуси билан тобора ривож топиб бораётган халқаро алоқалар, хусусан, Андижонда катта ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилишига йўл очди.

Вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Хитой мамлакати билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари бугун ҳар соҳада қулоч ёзган.

Айни кунларда Андижон вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси вакилларидан иборат делегациямиз Хитой давлатида амалий семинарда иштирок этмоқда.

Шенгянг шаҳридаги семинарда қатнашган Андижон вакиллари олий таълим соҳасида янги ғоя ва тажрибаларни жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қардошлар жамоаси ғалаба қозонди
•••••••••••••••
Ливия ҳамда Қозоғистон жамоалари ўртасидаги учрашув якунлади. Ўйинда қардошларимиз терма жамоаси 4:1 ҳисобидаги йирик устунлик билан ғалаба қозонди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Matchday

“Универсал” спорт саройида навбатдаги ўйин - футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг “D” гуруҳи 2-тур баҳси ўтказилади.

Бугун соат 20:00 да гуруҳ фаворити Испания ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасида муросасиз ўйин бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонимизда ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўйинларига www.futsal2024.uz сайти орқали чипталарни осонгина ҳарид қилиш имконияти яратилган.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Испания ва Янги Зеландия ўйини бошланди. Муросасиз баҳсда зеландияликлар ҳисобни очди.

Жамоа сардори ўз дриблинги билан қарийб бутун майдонни кесиб ўтди ва амалга оширган узатмаси жамоадошини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди.

Ўйинда устунликка эга бўлишни истаган испанлар тезкор гол билан вазиятни ўнглашга барча имкониятларни сафарбар этди ва натижада ҳисоб тенглашди.

Андижондаги ўйиннинг 1-бўлими якунланиш арафасида. Ҳисоб 1:1.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Испания - Янги Зеландия 7:1

“D” гуруҳининг 2-тур ўйинлари голларга бой ўтмоқда. Айни дақиқаларда испанлар жамоаси зеландияликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратмоқда.

Ўйиндаги 2-бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Испания - Янги Зеландия баҳси якунланди. Ҳисоб 7:1, гуруҳда 2-тур ўйинлари ҳам якунланди.

Андижонда ёрқин ўйинлар кутилмоқда. “D” гуруҳидаги 3-тур ўйинлари юқори интрига билан ўтади. Испания, Қозоғистон ва Янги Зеландия жамоалари гуруҳдан чиқиш учун навбатдаги ўзаро ўйинларда ғалаба қозонишлари шарт.

Ливия эса плей-офф босқичига чиқиш имкониятини бугунги 2-тур ўйинида бой берди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Кичик даҳалардаги уйлар ички иссиқлик тизимларига уланмоқда
•••••••••••
Андижон шаҳридаги РК-2 қозонхонаси ва асосий тармоқлари тўлиқ реконструкция ва модернизация қилинди.

Қозонхона ёрдамида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминланувчи 32 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик тармоғига қайта уланди.

Шунингдек, 5 та кичик даҳалар ва “Машраб” кўчасидаги қарийб 12 мингта хонадонлардан иборат жами 270 та кўп қаватли уйларда ички иссиқлик тизимларини тиклаш ишлари ташкил этилди.

Бунда 5 та кичик даҳадаги 270 та уй (27 тадан) жами 10 та “лот”га бўлинган. Таъмирлаш ишлари учун 7 та пудрат ташкилоти бириктирилган.

Бугунги кунда, 270 та уйлардан 146 таси (4,2 мингта хонадон) иссиқлик тармоғига уланиб, 15 мингдан зиёд аҳоли иссиқлик энегрияси ва иссиқ сув билан таъминланган.

124 та уйларнинг 51 таси синовга тайёрланди. Бугунги кунда, 7 та пудрат ташкилотлари томонидан
73 та уйларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тизимлари қайта тикланмоқда.

Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан, 1 ноябрь кунига қадар 5 та кичик даҳадаги барча уйлар ва ҳудуддаги 32 та ижтимоий соҳа объектлари марказлашган иссиқлик таъминотига уланиб, барқарор иссиқлик билан таъминланиши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress