Шуҳрат Абдураҳмонов
12.8K subscribers
4.34K photos
1.39K videos
206 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи амалда

Андижонда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ҳаракатлари жадаллашди. Аҳолимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни мақсад қилган ушбу вазифалар ижроси Асака туманидаги 7-оилавий поликлиника мисолида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍4213🔥1💋1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи амалда

Асака тумани ШТЁБда вилоят раҳбари бошчилигида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Вилоятимиздаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи туманлардан бири саналган ушбу ҳудудда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Бугунга келиб, болалар бўлими ва 3-поликлиника янги имкониятлар ила фаолият бошлади. Мазкур режаларни амалга ошириш мақсади вилоятимиздаги барча тиббиёт масканлари сари қаратилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
22👍17🔥2💋1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи амалда

Андижондаги “Эверест Металл Грант” МЧЖ томонидан “Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби” ҳудудида базальт толали иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш бўйича стратегик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Корхона 3,3 гектар майдонда жойлашган бўлиб, умумий қиймати 10 миллион долларга тенг. Лойиҳа тўлиқ равишда хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилмоқда. 150 та доимий иш ўрни яратилган ва бир йилда 20 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍279😍2❤‍🔥1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳри халқаро тадбирга ҳозирланмоқда

Юртимизнинг энг гўзал гўшаларидан бири бўлган Хонобод шаҳри юртбошимиз ташаббуси ила янги давр эшигини очиб ўтганди.

Бугунгача сайёҳлар шаҳри сифатида танилган бу маскан ўз бағрида “Дунё садолари” анъанавий фестивалини ўтказиши билан бутун дунёдан меҳмонларни қарши олмоқда. Ҳозирги кунларда халқаро тадбирнинг бу йилги мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин тус олган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
1👍369👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан - фаровонлик сари

Камбағалликни қисқартириш вазифаларини бажаришда президентимиз томонидан ташкил этилган маҳалла еттилиги, жумладан, ҳоким ёрдамчилари фаолияти алоҳида ўрин тутади.

Юртбошимиз кўрсатмаларига асосан Андижондаги маҳаллаларда аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш ҳаракатлари катта кўламда амалга оширилмоқда. Мазкур ҳаракатлар Андижон туманидаги “Баҳор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси мисолида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
1👍7111👏7🏆5😍4🔥3😁21🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бобур шаҳрида оммавий ҳашар

Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган Бобур шаҳри ўзининг беқиёс кўркамлиги ила донг таратмоқда. Мазкур шаҳарни янада обод қилиш ва озодаликни сақлаш бўйича навбатдаги амалий ишлар ташкил этилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍3218👏5🎉1🕊1
Муносабат

Андижон шаҳри ва шаҳар яқинидаги ҳудудларнинг электр таъминотида кузатилган носозлик бартараф этилмоқда.

Вазият вилоят раҳбари томонидан назоратга олинган. Ҳозирда Андижон шаҳар марказида электр таъминоти тикланди. 30 дақиқа ичида барча ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Юз берган ҳолат бўйича ҳудудий электр тармоқлари идораси томонидан батафсил ахборот маълум қилинади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍469👎7🙏3
Ахборот

Электр таъминотида кузатилган носозлик тўлиқ бартараф этилди. Андижондаги барча ҳудудларда электр таъминоти барқарор тарзда истеъмолчиларга етказилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍58👎1411😍3🎉2👨‍💻2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида халқаро фестивалга тайёргарлик ишлари қизғин тус олган. Андижондаги анъанавий “Дунё садолари” фестивалининг бу йилги тадбирлари август ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍5211🔥3👏3👎2
Сунъий кўл лойиҳаси бўйича халқаро ҳамкорликлар бошланди

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказмоқда. Учрашувда Хонобод шаҳрида барпо этиш режалаштирилган туризм маркази - сунъий кўл лойиҳасини амалга ошириш масаласи ўзаро муҳокама қилинмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
2👍6212🥰3👎2🔥2💋2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

“Дунё садолари” фестивали - дунё юлдузлари билан

Бобур юрти Андижонда ўтказиладиган III “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига сиз севган ўзбек эстрадаси ва жаҳон юлдузлари ташриф буюради.

Президентимиз қарорига асосан Хонобод шаҳрининг туризм салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамжамият миқёсидаги туризм шаҳрига айлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалнинг бу йилги тадбирлари 15-16-17-август кунлари бўлиб ўтади.

Халқаро фестивалга барчангизни таклиф этиб қоламиз!

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
1👍7427👎8🎉6🙏2💋1
Ҳурматли Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичга!

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан Андижон аҳли номидан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз!

Янги Ўзбекистонни бунёд этишдек улкан мақсадни амалга оширишдаги Сизнинг улкан иродангиз ва шижоатингиз буюк ўзбек халқининг бутун жаҳон олдидаги сиймосини янгитдан намоён қилди. Юртимиз дипломатия марказига айланиб, хусусан, Андижон халқаро аҳамиятга эга бўлган бир қанча тадбирларни қарши олишда давом этмоқда. Бир сўз билан айтганда, Андижонимизда тарихий ўзгаришлар даври бошланиб кетди.

Шу билан бирга, Сиз томонингиздан илгари сурилаётган ташаббуслар бутун юртимиз қаторида, Андижон аҳлини ҳаётидан рози бўлишида ҳар доим ва ҳар куни хизмат қилиб бормоқда.

Сизни бугунги таваллуд кунингиз билан яна бир карра самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, битмас куч-ғайрат тилаб қоламан!

Чуқур эҳтиром ила, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.
1👍19244👏20🥰8👎5🔥1🙏1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда кўришгунча! -Араш

Жаҳон эстрадаси юлдузи Араш барчани Хонобод шаҳрида ўтказиладиган “Дунё садолари” фестивалига таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16-17-август кунлари Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” фестивали бўлиб ўтади. Ундан жаҳон эстрадаси юлдузлари Араш, Алиша Чинаи, Мустафо Сандал, Ин Грид, Арабеск ва ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари иштирок этадилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍5916👎9🎉2😐2❤‍🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги янгиланган марказий шифохона фаолиятини кўздан кечирмоқда.

Президент топшириқларига асосан сўнгги ойлар мобайнида ушбу масканда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланмоқда. Барча бўлимлар ва поликлиника замонавий имкониятларга эга бўлди. Шунингдек, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази ташкил этилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍5116🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эл орасида

-Қилаётган ишларимиз Сизларга маъқул бўлаяптими? -вилоят ҳокими шифохонада ётган инсонлар фикрини ўрганди.

Президент топшириқларига асосан Андижонда тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга кўтариш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун Асака туманидаги янгиланган марказий шифохона фаолиятини яқиндан ўрганган Шуҳратбек Абдураҳмонов деярли ҳар бир бўлимда инсонлар фикрини бевосита ўрганиб борди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍5817🙏4🔥3👎2😁1