Шуҳрат Абдураҳмонов
12.9K subscribers
4.31K photos
1.36K videos
203 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
Бугун Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Баҳтиёржон Расуловнинг жорий йил 27 октябрь санасида бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессия иши давомида депутат Ўктамжон Ахунов халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига сайланган депутатларнинг  партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят кенгаши регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Андижон вилояти ҳокими лавозимига Президент томонидан Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарорига мувофиқ, Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич Андижон вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM