Шуҳрат Абдураҳмонов
13K subscribers
4.25K photos
1.31K videos
196 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
#Live

Айни дақиқаларда Андижондаги “Бобур арена” стадионида футбол беллашуви бўлиб ўтмоқда.

“Андижон” футбол клуби “Нефтчи” жамоаси билан куч синашмоқда. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Ҳозирда ўйиннинг 63-дақиқаси ўтиб бормоқда. Андижонликлар қарши ҳужумларда катта фаоллик билан олдинга бормоқда. Рақиблар эса тўп назоратини сақлашга интилмоқда. Ҳисоб ҳамон очилмаган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
“Андижон” - “Нефтчи” 0:0
•••••••••••••
Жамоамиз бугунги ўйинда дурранг натижа қайд этди. Ҳар икки жамоа ўйин давомида бир неча бор хавфли вазиятларни юзага келтира олди.

“Нефтчи” жамоаси асосан тўпни назорат қилишга ва тактик ҳужумларни уюштиришга уринди. Андижонликлар ҳимоядаги тартибни сақлаш билан бирга, қарши ҳужумлар уюштириш ва узоқ масофадан кутилмаган зарбалар бериш билан рақибларни саросимага туширди.

Кўплаб вазиятлар гол билан якунланиши мумкин эди, бироқ жамоаларга аксар ҳолларда аниқ зарбалар, аксар ҳолларда эса омад етишмади.

Учрашувда дўстлик ғалаба қозонди. Жамоалар дурранг натижа ила майдонни тарк этдилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан - фаровонлик сари
••••••••••••••
Вилоят ҳокими топшириқларига асосан Андижондаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, сектор раҳбарларининг аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Асака туманида ўтказилган учрашувда аҳоли мурожаати тингланиб, уларнинг даромадини ошириш ва доимий иш билан таъминлаш масалаларида ҳаракатлар бошланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириқларига асосан вилоятимиз марказидаги шимолий кичик даҳа ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш, сайрбоп ва дам олиш масканларини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур режаларни амалга ошириш вилоят раҳбари топшириқларига асосан давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қардошлар амалдаги жаҳон чемпионларини мағлуб этмоқда
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Андижондаги “Универсал” спорт мажмуасида футзал бўйича Қозоғистон-Португалия терма жамоаларининг ўйини бўлиб ўтмоқда.

Португалия жамоаси футзал бўйича амалдаги жаҳон чемпиони саналади. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди. Ҳисоб 1:0. Қардош қозоғистонликлар жаҳон чемпионларини доғда қолдирмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қардошлар ғалаба қозонди!
••••••••••
Қозоғистон ҳозиргина амалдаги жаҳон чемпиони Португалияни мағлуб этди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижондаги спорт саройи қардошлар ғалабасига бағишланган ажойиб атмосферада…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон полкаси” дунёнинг энг гавжум нуқтасида таралди
••••••••••••••••
Дунёдаги энг машҳур чорраҳа - Токиодаги Сибуя йўлакларида тарихда илк бора “Андижон полкаси” ижро этилди.

Ушбу чорраҳани ҳар 55 сонияда 3000 минг нафар пиёдалар кесиб ўтиши мумкин. Шунингдек, мазкур пиёдалар йўлагидан бир кунда 2 миллион инсон фойдаланиши билан оламга танилган.

Дунёга садолари таралиб улгурган Андижон куйлари бутунжаҳон бўйлаб, акс садо бера бошлади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov