Шуҳрат Абдураҳмонов
13.3K subscribers
4.25K photos
1.31K videos
196 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Испания ва Янги Зеландия ўйини бошланди. Муросасиз баҳсда зеландияликлар ҳисобни очди.

Жамоа сардори ўз дриблинги билан қарийб бутун майдонни кесиб ўтди ва амалга оширган узатмаси жамоадошини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди.

Ўйинда устунликка эга бўлишни истаган испанлар тезкор гол билан вазиятни ўнглашга барча имкониятларни сафарбар этди ва натижада ҳисоб тенглашди.

Андижондаги ўйиннинг 1-бўлими якунланиш арафасида. Ҳисоб 1:1.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Испания - Янги Зеландия 7:1

“D” гуруҳининг 2-тур ўйинлари голларга бой ўтмоқда. Айни дақиқаларда испанлар жамоаси зеландияликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратмоқда.

Ўйиндаги 2-бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Испания - Янги Зеландия баҳси якунланди. Ҳисоб 7:1, гуруҳда 2-тур ўйинлари ҳам якунланди.

Андижонда ёрқин ўйинлар кутилмоқда. “D” гуруҳидаги 3-тур ўйинлари юқори интрига билан ўтади. Испания, Қозоғистон ва Янги Зеландия жамоалари гуруҳдан чиқиш учун навбатдаги ўзаро ўйинларда ғалаба қозонишлари шарт.

Ливия эса плей-офф босқичига чиқиш имкониятини бугунги 2-тур ўйинида бой берди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Кичик даҳалардаги уйлар ички иссиқлик тизимларига уланмоқда
•••••••••••
Андижон шаҳридаги РК-2 қозонхонаси ва асосий тармоқлари тўлиқ реконструкция ва модернизация қилинди.

Қозонхона ёрдамида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминланувчи 32 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик тармоғига қайта уланди.

Шунингдек, 5 та кичик даҳалар ва “Машраб” кўчасидаги қарийб 12 мингта хонадонлардан иборат жами 270 та кўп қаватли уйларда ички иссиқлик тизимларини тиклаш ишлари ташкил этилди.

Бунда 5 та кичик даҳадаги 270 та уй (27 тадан) жами 10 та “лот”га бўлинган. Таъмирлаш ишлари учун 7 та пудрат ташкилоти бириктирилган.

Бугунги кунда, 270 та уйлардан 146 таси (4,2 мингта хонадон) иссиқлик тармоғига уланиб, 15 мингдан зиёд аҳоли иссиқлик энегрияси ва иссиқ сув билан таъминланган.

124 та уйларнинг 51 таси синовга тайёрланди. Бугунги кунда, 7 та пудрат ташкилотлари томонидан
73 та уйларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тизимлари қайта тикланмоқда.

Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан, 1 ноябрь кунига қадар 5 та кичик даҳадаги барча уйлар ва ҳудуддаги 32 та ижтимоий соҳа объектлари марказлашган иссиқлик таъминотига уланиб, барқарор иссиқлик билан таъминланиши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларла футзал бўйича Украина терма жамоаси Андижонга етиб келди.

“С” гуруҳидан жой олган ушбу жамоа 3-тур ўйинида Афғонистон терма жамоаси билан беллашади. Ўйин 21 сентябрь куни соат 20:00 да “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футзал бўйича Афғонистон терма жамоаси Андижонга етиб келди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди
••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими бошчилигида маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш ишлари давом этмоқда.

Навбатдаги ҳудуд - Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида ташкил этилган ишлар давомида электр таъминотини яхшилаш бўйича 70 дона электр симларининг бетон таянч устунлари ўрнатилиб, янги СИП кабеллар тортилди.

2 километр йўл асфальтланди. Барча хонадонларнинг суюлтирилган газ балонлари тўлдирилган балонларга алмаштирилди. Бундан ташқари, 100 ўринли боғча қурилиши бошланди.

Маҳаллада камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан таъминлаш бўйича 25 ўринли кичик трикотаж цехи ишга туширилмоқда.

Шунингдек, 1 гектарли иссиқхона барпо этилмоқда. Кейинги навбатда, 5 гектарли иссиқхона қуриш режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress