Шуҳрат Абдураҳмонов
12.6K subscribers
4.34K photos
1.38K videos
206 links
Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Япониянинг Токио шаҳрида Андижон вилоятининг бизнес ва туризм салоҳияти бўйича семинар бўлиб ўтди.

Бирлашган Миллатлар саноатни ривожлантириш ташкилоти - UNIDO (United Nations Industrial Development Organization)нинг Токиодаги офисида бўлиб ўтган мазкур семинарда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олди.

Халқаро ташкилот мутасаддилари ва мавзуга халқаро даражада алоқадор бўлган мутасаддилар олдида Андижон ҳақидаги маълумотлар шахсан вилоят раҳбари томонидан сўзлаб борилди.

Маълумот учун: UNIDOга 170 та давлат аъзо бўлиб, унинг асосий стратегик устувор йўналишлари қаторидан мамлакатларни ривожланиш йўлларини яратиш жой олган.

Шунингдек, иқтисодий рақобатбардошликни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим муассасалари ва институтилар ривожини мустаҳкамлаш ҳам ЮНИДОнинг (рус. ООНПР | Организация Объединенных Наций по промышленному развитию) асосий мақсадларидан саналади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍544👎3🤩2👨‍💻1
#Live

Айни дақиқаларда долзарб масалалар бўйича Андижон вилоятидаги барча мутасаддилар иштирокида “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари билан мулоқот ўтказган ҳолда ҳудудлардаги ҳолатлар бўйича янги вазифаларни белгилаб бормоқда.

Ҳозиргача вилоят ҳокими томонидан йўлларни таъмирлаш, аҳолига кўмир ёқилғиси етказиб бериш борасида сўз юритиб ўтилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍47👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Ҳудудларда куз-қиш мавсуми бўйича қандай масала бўлса, менга дарҳол хабар қилинглар! -Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳокимларга топшириқ берди.

Вилоят раҳбари шаҳар ва туманлар ҳокимларидан ҳудудлардаги вазият бўйича суҳбатлашиб бормоқда. Мавжуд муаммолар ва турли масалаларни тинглаётган Шуҳратбек Абдураҳмонов табиий газ, суюлтирилган газ ва электр таъминотидаги бир қанча камчиликларни, имкониятлар доирасида бартараф этиш ишларини ташкил қилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍598🔥51👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Йўлларни таъмирлаш ишларидан одамларни кўнгли тўлмаяпти, бир метр бўлса ҳам сифатли қилиб бажариш керак! -вилоят ҳокими йўлларни таъмирлаш бўйича топшириқ берди.

Бугунги “Ҳокимлик соати” йиғилишида Шуҳратбек Абдураҳмонов автойўл, ЙХҲБ ва молия бўлими бошлиқларига йўлларни таъмирлашда эътибор билан ёндашиш кераклигини илгари сурди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍52😁6🔥31👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Йўллардаги чизиқларни ҳаммасини қайтадан чизишни бошлаймиз. Ҳайдовчиларни ўрнига ўзимизни қўйиб кўрайлик, кечаси йўл юриб бўлмаяпти. -вилоят раҳбари барча йўл чизиқларини янгилашга топшириқ берди.

“Ҳокимлик соати”да ҳозирги мавсумда кузатиладиган қалин туманлар ҳайдовчилар ва йўловчиларга катта ноқулайлик туғдиришига ҳам эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари 24 соат ичида вилоятимиздаги барча асосий магистрал йўлларда янги йўл чизиқлари чизишни бошлаш ҳақида кўрсатма берди.

Шунингдек, шу ҳафта ичида вилоятимизнинг барча даражадаги автомобил йўлларида чизиқлар янгиланиши зарурлиги қўшимча қилинди.

Вазифалар ижроси молия, ЙХҲБ ҳамда автойўл бошқармалари раҳбарларига юклатилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍65👏5🔥2👌2👎1😁1💯1👨‍💻1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокими 3-кичик дахада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирмоқда.

Жараённи амалга ошираётган меҳнат жамоаси вакилларига ишларга қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍68🙏6😱21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят раҳбарининг ҳудудлардаги иш фаолияти давом этмоқда. Айни дақиқаларда Андижон шаҳрининг “Шифокор” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ҳудудига яқиндан эътибор қаратилди.

Ушбу маҳаллада 4 қаватли, 5 қаватли ва 7 қаватли жами 45 та уй мавжуд бўлиб, уларда 1701 та хонадон бор. Ана шу уйларнинг барчасини қамраб олган ҳолда ички йўллар бетонланди. Уйлар атрофи, майдонлар ободонлаштирилди.

Ҳозирги ўрганишлар маҳаллада кузатилаётган табиий газ таъминотига оид муаммоларни, имкониятлар доирасида бартараф этишга қаратилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍62🔥2😁21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят раҳбарининг ҳудудлардаги иш фаолияти давом этмоқда. Андижон шаҳрининг “Шифокор” маҳалласидаги аҳоли билан суҳбат қурилиб, муаммоларга ечим топиш ҳаракатлари ташкил этилди.

Айни дақиқаларда “Истиқлол” маҳалласига келган вилоят раҳбари, маҳалла инсонлари билан мавжуд вазият устида суҳбат қурмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍59👎4🔥3👏21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Ҳар бир қурилаётган кўп қаватли уйларга ногиронлар аравачасида кириб кўрамиз. -Шуҳратбек Абдураҳмонов

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокими янги Андижон шаҳри лойиҳаси бўйича қурувчи ва лойиҳачилар билан учрашув ўтказмоқда.

Вилоят раҳбари бир қатор муҳим масалаларни илгари сурмоқда ва қўшимча ишлар ташкил қилиш, инсонларга қулайлик яратиш йўлида янги, замонавий, ўзини оқлаган ёндашувлардан фаол фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍524👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Янги қурилаётган уйлар йўллари ногиронлар аравачалари билан амалда текширилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍94👏17🔥61👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижон лойиҳаси қурилишларида қурувчилар иштирокида махсус текширув ўтказилди.

Вилоят раҳбари барча қурувчилардан ўзлари қурган йўлаклар бўйлаб ногиронлар аравачасида ҳаракатланиб кўришни, иш сифатини намойиш этишни сўради.

Амалда нималар бўлди?

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍84👏5👌52🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги “Ҳоким спорт мактаби”нинг қурилиш ишлари билан танишди.

Спорт мактабида кўплаб замонавий қулайликларни жорий этилаётгани ҳамда янгича ёндашувлар билан бойитилаётгани кўзга ташланиб улгурган.

Қисқа вақт ичида мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍441👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари “Андижон” футбол клубининг маъмурият биносида бўлиб турибди.

“Бобур” футбол аренасини замонавий футбол майдонига монанд кўринишга келтириш ҳаракатлари бошланган. Янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда клуб директори ва мутасаддилар Шуҳратбек Абдураҳмоновни клубни ривожлантириш бўйича тизимли, ишончли ва самарали дея саналаётган таклифлар, лойиҳалар тақдимоти билан таништирмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍75🔥8👏6👎4🏆4👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида бўлиб турибди.

Ушбу мактабнинг битирувчи синфи билан учрашув олдидан мактаб шароити билан танишган вилоят раҳбари бир қатор ташкилий ишларни бошлаш ҳақида кўрсатма берди.

Ҳозирда ёшлар билан учрашув самимий шукуҳият остида бошланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍50🤩2👎1🔥1🤔1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими ва битирувчилар ўртасида суҳбат давом этмоқда.

Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқувчи ёшларнинг “Ҳоким академияси” ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари, таклифлари билан танишмоқда. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсадлар ва қўшимча маълумотларни билдириб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍46💯4👎1🤩1👨‍💻1
Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокими ва 22-умумтаълим мактаби устозларининг учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мактаб Финландия таълим тажрибасини Андижондаги умумтаълим мактабларида татбиқ этиш учун танлаб олинган таянч нуқта саналиб, учрашув ушбу мавзуда бўлиб ўтмоқда.

Дастлаб ўқувчилар, кейин эса ўқитувчилар билан мулоқот бошлаган вилоят раҳбари мактабга элтувчи асосий йўлни асфальтлаш, ҳудудни ободонлаштириш, мактабдаги ошхонани таъмирлаш, хизмат кўрсатишни замонавийлаштириш зарурлигини ўрганди. Ушбу ишларни белгиланган тартибда бошлаш тўғрисида мутасаддиларга кўрсатма берди.

Шунингдек, мактабнинг спорт мажмуасини зарур саналган спорт анжомлари (стол тенниси ускуналари) билан таъминлаш ҳам белгилаб олинди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
👍39😱3🤩21👎1