Segment.uz
59.7K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Қарор_ва_ижро

Эндиликда қарорлар
ижроси манзилли ва тематик ўрганилади

🇺🇿 Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

🔷 Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.

Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.

Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қарор_ва_ижро

Президент ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун 4 босқичли тизим жорий этилади

🔷 Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишда ҳужжатлар ижросини амалдаги ҳолати ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, самарали ижро тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик, — деди Президент.

Йиғилишда 4 босқичли — ижрони лойиҳа босқичида режалаштириш, ташкил этиш ва кўмаклашиш, баҳолаш ҳамда назорат қилиш чоралари муҳокама қилинди.

🔷 Ижрони назоратининг энг унумли воситаси — жамоатчилик иштироки ва назорати. Шу боис, «жамоатчилик эшитувлари», «жамоатчилик мониторинги» тизимини жорий қилинади. Жисмоний ва юридик шахсларга президент ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат қилиш имконини берадиган мобил илова ишга туширилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz