Segment.uz
66.8K subscribers
5.29K photos
1.26K videos
65 files
5.71K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Соғлом_турмуш_тарзи #Соғлом_жамият

Раҳбарларга ҳафтада бир кун ишга пиёда келиб-кетиш тавсия этилди

Бу ҳақда “Aҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида кўрсатилган.

🏫 Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

🗓 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;

📌 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Aвтомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz