Segment.uz
59.2K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️“Тарбия” фани дарсликларининг ижодкорлари меҳнати эътироф этилди

📚 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб давлат умумтаълим мактабларида таълим жараёнига киритилган “Тарбия” фани Концепцияси, давлат таълим стандарти, ўқув дастурларини ва 1-9-синф учун дарсликларни яратиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларида кўрсатган жонбозлиги учун бир гуруҳ тузувчилар ва иштирокчилар Халқ таълими вазирлигининг тармоқ мукофотлари билан тақдирландилар.

Халқ таълими вазири дарслик ижодкорларига ўз миннатдорлигини билдирар экан, 10-11-синфлар учун дарсликларни яратишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

☝️Хусусан, ушбу дарсликларда ўқувчиларда ўзига бўлган ишончни орттириш, мустақил фикрлайдиган, ўз устида ишлайдиган ёшларни тарбиялашга қаратилган мавзуларга эътибор бериш лозимлиги қайд этди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Хушхабар #Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Яна бир Президент мактаби ўқувчиси нуфузли мукофот соҳиби бўлди

Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Чаросхон Ўктамбоева Aмерика Қўшма Штатларининг бир нечта университетларига ўқишга қабул қилинди

Шунингдек, у "UMBC Scholarship Committee" ning Retriever Academic Award мукофоти совриндори бўлиб, умумий ҳисобда 48 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Хива шаҳридаги Президент мактабидан яна бир хушхабар. Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Қодирбек Отаев AҚШнинг Техас штати, Шерман шаҳрида жойлашган Aустин коллежида таҳсил олиш учун 108 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант соҳиби бўлди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Ҳукуматнинг яна бир қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

☑️ Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

📌 Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🗓 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Навоийлик мактаб директорига Президент совғаси топширилди, у ақлли авлодни тарбиялашда намуна бўлмоқда

Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактабига раҳбарлик қилаётган Турсуной Халилова “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида мактаб ўқувчилари қайд этган юқори натижалари учун “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

🔰 Ҳозирда Навоийда 35 мингдан ортиқ ўқувчи замонавий дастурлашни ўрганмоқда, 18 567 нафари “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида сертификатларини қўлга киритган.

Мактабнинг бир қатор информатика фани ўқитувчиларига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, ноутбук ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Лойиҳа давом этмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_учун_хушхабар

⚡️Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган
ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.

➡️ ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади ва ташкилот 15 кунда сертификатни верификациядан ўтказади.

ℹ️ Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.

☝️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг. Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати эса ушбу манзилда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Саидкарим Турсунбоев 68 та ОТМга муваффақиятли имтиҳон топширди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 43- умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Саидкарим Турсунбоев хорижнинг 68 олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди.

☝️ Эътиборлиси, энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтаси грантлари соҳибига айланди. ОТМлар орасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Италия, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг номдор университетлари бор.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_учун_хушхабар

⚡️Президент
ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра:

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга олган тадбиркорларга давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга
- уруғлик ва кўчат хариди учун 2 млн сўмгача субсидия берилади
- тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатларининг 30 фоизи компенсация қилинади
- профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади.

☝️Давоми яқин дақиқаларда...

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Segment.uz
#Ёшлар_учун_хушхабар ⚡️Президент ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра: 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади; …
☝️Шунингдек,

Ёшлар ишлари агентлиги қошида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда ва Давлат бюджетидан жамғармага 100 млрд сўм ажратилади;

Давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишда ошкораликни таъминлаш, бюрократик тўсиқ ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан 2 ой муддатда махсус электрон платформа ишга тушурилади;

республиканинг 200 та туман ва шаҳарларида 936 га ер майдонларида 219 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Мақсадни катта қўйиш керак, лекин қадамлар бирин-кетин ташланади

Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш ва Ёшлар ишлари агентликлари ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” махсус дастури тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлди. Тадбирда ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ҳам иштирок этди.

📌Дастурга республика бўйлаб корхона, ташкилот, идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди. 3 босқичли синов асосида танлаб олинган 50 нафар тингловчи эса 2 ой мобайнида турли соҳаларда ўқитилди.

🔰Тингловчилар лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан сабоқ олишди.

Пилот тарзида ишга туширилган ушбу махсус дастур ёшларнинг компетенциясини ривожлантирди. Бу эса янги Ўзбекистон учун янги давр кадрларини шакллантиришда муҳимдир.

☝️Айни дамда тингловчиларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️"Келажак лидерлари" махсус Дастури илк битирувчиларини масъул вазифаларга тайинлаш жараёнлари бошланди

Хабарингиз бор, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш, ватанпарвар, ташаббускор ва фаол ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб қилишга қаратилган “Келажак лидерлари” махсус дастурининг биринчи босқичи якунлангани ҳақида маълум қилгандик.

🔰 Республикамизнинг турли ҳудудларидан бўлган 50 нафар номзод Дастурни муваффақиятли якунлади. Айни дамда уларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда ва илк натижалар ҳам маълум қилинди.

🔰Набиев Шаҳзод Рустам ўғли Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔰Камалов Шахбоз Усмонқул ўғли эса Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Жараён давом этмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Хоразмлик 291 нафар ёш халқаро сертификатларга эга бўлди

Хоразм вилояти умумтаълим мактабларининг 291 нафар битирувчиси IELTS ва CEFR сертификатларини қўлга киритиб, ОТМга ўқишга киришда маълум имтиёзларга эга бўлди.

☝️ Ёшларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Тошкент шаҳрида “Беш ташаббус ҳаракати – 2021” ёшлар форуми бошланди!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

"Келажак лидерлари” Дастурининг яна 3 нафар битирувчиси масъул вазифаларга тайинланди

🔰 Давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш, ватанпарвар, ташаббускор ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб қилишга қаратилган “Келажак лидерлари” Дастурининг илк босқичи якунлангани, битирувчилар масъул вазифаларга тайинланаётгани ҳақида маълум қилгандик.

☝️Ушбу Дастурнинг яна 3 нафар битирувчисига ишонч билдирилди.

Абдураҳмонова Ферузабону Абдураҳмон қизи — Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Холов Азимжон Хикматилло ўғли — Инновацион ривожланиш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эгамқулова Дилноза Раҳимжоновна — Тошкент вилояти Ангрен шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Ёшлар_келажагимиз

“Бизнес марафон”лар — ёш тадбиркорларни кашф этган мегалойиҳа

🔷 Ёшларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш орқали ўзини ўзи ривожлантиришга мотивация уйғотиш мақсадида юқори нуфузга эга халқаро ва маҳаллий бизнес-нотиқлар — етакчи тадбиркорларни жалб этган ҳолда республика бўйлаб “Бизнес марафон” тренинглари ташкил этилди.

🔰Ушбу тадбирларда 30 минг нафардан зиёд ёш тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар, талабалар, 8 минг нафарга яқин қизлар иштирок этди.

🔰Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда "M-Faktor" лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган бизнес-марафонларнинг сўнгги босқичи шу йилнинг 29 июнь куни пойтахт ёшлари иштирокида ўтказилади.

⭕️ Ташкилотчилар томонидан ҳудудларда ташкил этилган бизнес-марафонлардан фотоҳисобот тақдим этилди.
#Ёшлар_кунидан

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди.

@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (460-сон, 24.07.2021 й.) билан Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомга кўра, иш берувчилар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келиши керак:

ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;

узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Сарҳисоб

🔷 "Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

📹 Ушбу видеороликда ўтган давр мобайнида Жамғарма томонидан амалга оширилган кенг кўламли ишлар сарҳисоби акс этган.

"Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси — келажакни бирга яратамиз!

#Бизнес_ва_ёшлар #Ёшлар #Келажак #Ёш_тадбиркор

@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Қонунчиликка кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган томорқа ер эгаси ёки “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида экин майдони берилганларга субсидия берилади.

▶️ Субсидия миқдори: уруғлик ва кўчатлар олиш учун БҲМнинг 8 бараваригача (1 млн 960 минг сўмгача)

🔘 Субсидия олиш тартиби:

🔹секторга ариза берилади;

🔹сектор котиби мурожаатни 3 иш кунида жойига чиқиб уруғлик ва кўчатлар учун шароитни ўрганади;

🔹ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади;

🔹уруғлик ва кўчатлар харид қилиниши бўйича хулоса Васийлик кенгашига киритилади;

🔹Васийлик кенгашиЁшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_менинг_туҳфам
#Ёшлар_сиёсати_амалда

🔷 Огулнур Атаева, Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси:


— Ўқитувчи ва жамиятимизнинг фаол ёшларидан бири сифатида билганларимни ўқувчиларимга ва тенгдошларимга улашаётганим ва улар ҳам натижаларга эришаётгани Ватанимиз тараққиётига қўшаётган кичик ҳиссам деб биламан.

Мақсадим — ҳақиқий Устоз мақомига эга ва мос бўлиш! Ўртамиёна ўқитувчи баён қилади, яхши ўқитувчи тушунтиради, атоқли ўқитувчи кўрсатади, буюк ўқитувчи-устоз — руҳлантиради. Инсонни илмга руҳлантириш орқали барча жиҳатларини шакллантириш мумкин.

Амалга оширган ишларимдан кўра қилмаганларим кўп, билган нарсаларимдан билмаганларим кўп, эришганларимдан эришолмаганларим кўп. Билимим, иқтидорим, салоҳиятим, бор имкониятим ила шу Юрт, шу Ватан равнақи учун хизмат қиламан.

@yangiuzbekiston_uz