Segment.uz
59.2K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Жадидлар_дафтари

🔷 Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли бўлади.

Aбдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
2021 йил учун Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

🕐Умумхалқ муҳокамаси 2021 йилнинг 27 январь кунига қадар бўлиб ўтади.

Сиз ҳам мазкур жараёнда иштирок этиб, давлат дастури лойиҳасига таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

❗️Бунинг учун 2021.strategy.uz сайтига кириб, таклифларингизни қолдиринг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланиши назарда тутилган. Лойиҳа 276 банддан иборат.

Дастурнинг дастлабки лойиҳасини тайёрлашда Олий Мажлис палаталари, барча вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар экспертлари, жамоатчилик вакилларининг 3 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳазалари атрофлича муҳокама қилинди. ОАВ ва ижтимой тармоқлардаги танқидий материалларнинг таҳлили ўтказилди, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Фармон лойиҳаси jamoatchilik.uz платформасига жойлаштирилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Гавҳар соҳиби
Давомийлиги: 04:22 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ТИВ йиллик режасига киритилди

🔷 Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилган тадбирда муҳокама қилинди. Тадбирда тизим раҳбарияти, вакиллари, спикерлар иштирок этди.

Учрашув давомида ТИВ ва Ўзбекистоннинг хорижий ваколатхоналари фаолиятига янгича ёндашилаётгани ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистоннинг очиқ, ташаббускор ва конструктив ташқи сиёсати изчиллигини таъминлаш вазирлик фаолиятида бирламчи эканлиги таъкидланди. Ташқи сиёсатнинг барча жабҳалари бўйича Мурожаатномада белгиланган вазифаларни бажариш механизми ТИВ ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари 2021 йилги иш режасига киритилгани маълум қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ҳар бир киши асосан қўлидан келадиган ва ўзига ярашадиган ишга уриниши зарур.

Арасту

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

🔷 Давлат бошқарувидаги ислоҳотлар, аввало халққа хизмат қилади. Барча соҳалар босқичма-босқич рақамлаштирилади. Бу ислоҳотлар ўз навбатида халққа қулайлик яратиб, оворагарчилик ва бюрократиянинг олдини олади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қарор_ва_ижро

Эндиликда қарорлар ижроси манзилли ва тематик ўрганилади

🇺🇿 Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

🔷 Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.

Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.

Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:
Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қарор_ва_ижро

Президент ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун 4 босқичли тизим жорий этилади

🔷 Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишда ҳужжатлар ижросини амалдаги ҳолати ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, самарали ижро тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

— Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик, — деди Президент.

Йиғилишда 4 босқичли — ижрони лойиҳа босқичида режалаштириш, ташкил этиш ва кўмаклашиш, баҳолаш ҳамда назорат қилиш чоралари муҳокама қилинди.

🔷 Ижрони назоратининг энг унумли воситаси — жамоатчилик иштироки ва назорати. Шу боис, «жамоатчилик эшитувлари», «жамоатчилик мониторинги» тизимини жорий қилинади. Жисмоний ва юридик шахсларга президент ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат қилиш имконини берадиган мобил илова ишга туширилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ўзбекистонда кадрларни танлаш ва фаолиятини баҳолаш бўйича очиқ тизим жорий этилади

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этилади.

Мазкур вазифанинг бажариш муддати 2021 йил 1 март этиб белгиланган.

🟩 Лойиҳада:

🔸кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора тизимни жорий қилиш;

🔸коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш;

🔸вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жойларда, шу жумладан маҳаллаларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

🇺🇿 МДҲ доирасида кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Электрон савдони ривожлантириш учун платформа яратилади, саноатни бошқариш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади. Батафсил☝️

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Талқинчаи савти наво”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

🔰 Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига кимлар эга?

эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz