Segment.uz
68.3K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, Агломерацияларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱3🕊3👏2
❗️ Энди автомобиль эгаси камералар томонидан қайд этилган барча йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгар бўлмайди — қонун лойиҳаси

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Уларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун автомобиль эгаси эмас, балки бевосита уни бошқараётган шахс жавобгарликка тортилади.

Ҳозирги вақтда, масалан, ижарачи томонидан қоидабузарлик содир этилиши аниқланганда, қоидабузарлик содир бўлган вақтда машинани бошқарган шахс эмас, балки автомобиль эгаси жавобгарликка тортилади. Бу ижарага берувчилар ўртасида норозиликка олиб келмоқда, чунки улар ижарачилар томонидан транспорт воситасининг тўғри эксплуатация қилинишини назорат қила олмайди.

Лойиҳа муҳокамаси 26 сентябрга қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59👏3❤‍🔥1
Президент йўллардаги камералар ҳақида:

Бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилди. Аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилди. Бунинг ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.

Бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш
зарур.

Telegram | Instagram | Facebook
👍312
Бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

“Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади.

Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 2024 йилда “Менинг йўлим” дастури доирасида 800 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😢9👏1
Apple йиллик анъанавий тақдимотини ўтказди

Нархлар:
iPhone 15 — $799дан;
iPhone 15 Plus — $899дан;
iPhone 15 Pro — $999дан;
iPhone 15 Pro Max — $1199дан бошланади.

Янги қурилмалар 22 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2913😢8🥰21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тожикистон ва АҚШга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 14-15 сентябрь
кунлари Душанбе шаҳрида бўлади. Бу ерда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтади.

Шунингдек, кейинги ҳафтада Ўзбекистон президенти АҚШга жўнаб кетади. Ш.Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда "С5+1" форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍443👏1
❗️Ўзбекистонда давлат органлари раҳбарлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш йўлга қўйилади

Бу ҳақда “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги президент фармонида белгиланди.

Фармонга кўра, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналишдан иборат. Тўртинчи йўналишда қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича бир неча мақсадлар қўйилган.

Хусусан, давлат фуқаролик хизматини меритократия (бошқарув тамойили бўлиб, шахсларнинг ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий ҳолатидан қатъи назар, давлат бошқарувида раҳбарлик лавозимларини энг қобилиятли ва муносиблар эгаллаши зарур, деган мазмунни англатади), ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш мақсадида:

давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосаларлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш амалиёти йўлга қўйилади;

Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимига номзодлар сони камида минг нафарга етказилади;

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган фуқаролик хизмати тизимини тўлиқ ишга тушириш доирасида ушбу тизим билан 70 дан ортиқ давлат органлари қамраб олиниши таъминланади;

давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади.

❗️Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими самадорлигини ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни қоғоз шаклида рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

Барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда, шу жумладан, тегишли мобил илова орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади. Мурожаатларнинг камида 80 фоизини маҳаллий даражада қаноатлантириш таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20 сентябрдан ҳафтанинг чоршанба куни барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида йод препаратларини бепул тарқатиш бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😱21🎉1
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига келди.

Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1513
❗️Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35🔥3🕊3🤩1
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ Бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида бирқатор таклифларни илгари сурди:

минтақада барқарор савдо-логистика занжирларини шакллантириш, чегараолди ҳудудларида савдо ва кооперация марказларини очиш ва кенгайтириш, ўзаро савдо бўйича қонунчиликни уйғунлаштириш ва бу борадаги тўсиқларни бартараф этиш ва бошқаларни кўзда тутадиган комплекс минтақавий дастурни қабул қилиш;

Марказий Осиё мамлакатларининг узоқ истиқболга мўлжалланган саноат кооперациясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

мамлакатларнинг транспорт соҳасидаги салоҳиятини янада ошириш мақсадида тармоқ вазирлари учрашувлари доирасида Марказий Осиёда Транспорт ва транзит ҳақидаги битимни ишлаб чиқиш, Хитой, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига чиқиш учун самарали транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича аниқ механизмларни шакллантириш ва бошқалар. Ушбу фаолиятга озарбайжонлик шерикларни фаол жалб этиш;

минтақанинг иқлимга оид ягона кун тартибини шакллантириш ва биргаликда таъсирчан чора-тадбирларни қабул қилиш учун биз экология вазирлари даражасида “Иқлим бўйича Марказий Осиё мулоқоти” кўп томонлама платформасини таъсис этиш ва бошқалар.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍3531😱1🎉1
⚡️ UZUMning yangi bozori bilan tanishing:

20 toifadagi tovarlar: ish yuritish va o'yinchoqlardan tortib kiyim-kechak va elektronikagacha - UZUMda

1 kun ichida yetkazib berish punktlariga bepul yetkazib beriladi, 490 000 so'mdan bepul kuryer, arzon narxlar, chegirmalar va aksiyalar.

SEGMENTpromokod orqali 150 000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35 000 so'm chegirma beriladi.

👉 Ilovani yuklab oling va xarid qiling: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/669ec9f96599
👍173👏2