Segment.uz
68.5K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Омаров Маманбий Аллабергенович Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👏2
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов:

Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради. Ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши аҳоли, умуман, жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.

Шу маънода, ўз касбига, хизмат бурчига садоқатли, юрт тинчлиги, халқ манфаати учун хизмат қилишни муқаддас бурчи деб биладиган чинакам фидойи ходимлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун бундан буён ҳам кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда тизимни нопок, ғаразли ниятдаги, ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўядиган шахслардан тозалаш ишлари диққатимиз марказида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍68😱4
Шавкат Мирзиёев “Қўштепа” канали ҳақида:

— “Қўштепа” канали қурилиши бўйича ҳам ўз фикримни билдириб ўтмоқчиман.

Моҳият-эътиборига кўра, минтақамизда сувдан фойдаланиш жараёнида бизнинг мамлакатларимиз билан ҳеч қандай мажбурият асосида боғланмаган янги иштирокчи пайдо бўлди.

Афғон томони канални қуриш бўйича фаол иш олиб бораётганини яхши биласиз.

Унинг ишга туширилиши Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

“Қўштепа” каналининг қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни мамлакатларимиздаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этамиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍62👏643
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Давлат комиссиясининг навбатдаги баёнида қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманларда тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари кесимида:

республика давлат олий таълим муассасаларига – давлат гранти асосида 3 мингта;

вилоятлардаги давлат олий таълим муассасаларига – базавий тўлов-контракт асосида 6,5 мингта қўшимча қабул параметрлари тасдиқланди. 

Бунда:

давлат гранти асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 68,0 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан;

базавий тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилди. 

❗️Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍407😢2😍1
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ғолиблари аниқланди

1 007
та маҳалладан 1 182 та лойиҳа (жами суммаси 1,3 трлн сўмдан ортиқ) ғолиб деб топилди. Ҳудудлар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилди — 122 та лойиҳа, энг ками эса Жиззах вилоятида50 та лойиҳа.

Ғолиб лойиҳалар соҳалар кесимида йўлларни таъмирлаш (446), умумтаълим мактаблари (236) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари етакчидир.

▪️Ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏5😢42💯1
❗️Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов.

Telegram | Instagram | Facebook
👍233
Қурбонов Зуфар Камилевич Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

З.Курбанов тайинловга қадар “Ўзбектелеком” тизимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍192
Нодирбек Хусанов Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунгача у ушбу агентликда Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи эди.

Шунингдек, Бекзод Усмонов Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19
👨‍👩‍👧‍👦 Yakshanba - haqiqiy dam olish kuni bo'lsin!

🍔 Ovqatni esa kafe va restoranlardan 15 daqiqada UZUM TEZKOR sizga yetkazib beradi!

– Restoran va kafelardan taomlarning katta assortimenti.
– 15 daqiqadan boshlab tez yetkazib berish.
DOIMIY BEPUL!

📱Ilova orqali buyurtmangiz statusini kuzatishingiz mumkun.

ZALQQ - promo-kodi orqali birinchi 3 ta 90 000 so'mdan boshlangan buyurtmangizga 21 000 so’mdan chegirmaga ega bo’ling!

👆Tezroq buyurtma bering: https://uzumtezkor.prfl.me/segmentuz/471ad7a31705
👍161❤‍🔥1😱1
Қамоқдан чиққан фуқароларни ишга олган ташкилотларга давлат субсидия ажратади

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍161
2023 йил 1 октябрдан:

B2 ва ундан юқори
хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍30
❗️Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли мактабда онлайн ҳисобга қўйилади

▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб
, бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;

▪️ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;

▪️ 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб, “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактаблари ташкил қилинади;

▪️ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍344
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувимиз камайиб кетяпти. Бундан буён яна камайса камаядики, асло кўпаймади. Ягона йўл — тежаб ишлатиш. Бунинг учун эса, аввало сувнинг иқтисодий қийматини тўғри баҳолаш лозим. Суғориш тизимини модернизация қилиш, сув истеъмолчиларига давлатдан субсидия бериш тизимини ҳам қайта кўриб чиқиш вақти келди...

«Менимча» кўрсатувининг 16 сентябрдаги сонидан

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱131👏1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи доирасида эришилган энг муҳим натижалардан бири етакчи «Air Products» компанияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига 10 миллиард доллардан зиёд инвестициялар йўналтириш бўйича эришилган келишувлар бўлди.

Эътиборлиси, бугун компания бошқаруви раиси Сейфи Гасеми билан учрашувда унга АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари, элчи Жеффри Пайетт ҳамроҳлик қилди. Давлатимиз раҳбари у билан суҳбатлашди.

Шунингдек, 18 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍147❤‍🔥2👏2😱21🥰1
АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиши, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак, — деди Президент.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱4
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясида нутқ сўзламоқда.

▪️YouTube

@segmentuz
👍191👏1
Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍174😱8