Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида ўтказилган йиғилишда бир ҳафта мобайнида пойтахтнинг барча туманларидаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди.
Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафта ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарила бошлашини маълум қилган эди.
@segmentuz

Андижон, Хоразм, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.
Қолган ҳудудларда ҳам таътил муддати узайтирилиши мумкин.
@segmentuz
Қолган ҳудудларда ҳам таътил муддати узайтирилиши мумкин.
@segmentuz
❗️Ўзбекистон давлат хизматчиларини Сингапурда ўқитиш йўлга қўйилади
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Сингапур Миллий университети тизимидаги Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби, шунингдек, Сингапур Давлат хизмати коллежи билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.
Дастлабки келишувга кўра, 2023 йил мобайнида 200 нафарга яқин давлат хизматчилари Сингапурда давлат бошқаруви, давлат сиёсати, давлат хизмати, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда халқаро алоқалар ва глобал муаммолар йўналишларида малака оширади ва стажировкадан ўтади.
▪️ Маълумот учун: Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби дунёдаги энг юқори нуфузга эга бўлган давлат бошқаруви мактабларидан бири бўлиб, Осиё прагматизми ва Ғарб таълимининг энг илғор йўналишларини ўзида уйғунлаштирган.
2004 йилда ташкил этилганидан буён бутун дунё бўйлаб 3 500 дан ортиқ лидер битирувчиларни тайёрлаб берган.

❗️Тошкентда ўқиш 23 январдан бошланади
Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши маълум қилинди.

Бугун, 17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.
Шунингдек, бугун, куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюради ва Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Сингапурда янги турдаги орхидеяга «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» номи берилди
Ўзбекистон Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди.
Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.
Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.

Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналиши
Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокараларда яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.
1️⃣ Инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш. Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби иштирокида бошқарув, шаҳарсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация, инновациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилади.
2️⃣ Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш. Музокараларда Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш дорасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.
3️⃣ Илғор “яшил” технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш. Сингапурнинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини жорий қилиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг “яшил” ривожланиш бўйича инновациялари ва технологияларини қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.
4️⃣ Шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш, кўкаламзорлаштириш, коммунал хўжалик соҳаларида ҳамкорлик бўйича тадбирлар келишиб олинди. Ўзбекистонда инфратузилма ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма Лойиҳалаштириш ва инжиринг марказини ташкил этиш бўйича келишув бу борадаги биринчи қадам бўлди.
5️⃣ Инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш.

Самарқандда қишки таътил узайтирилмайдиган бўлди
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, вилоятдаги барча мактабларда 18 январдан анъанавий дарс жараёнлари бошланади.

Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар берилади
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:
➖ 75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;
➖ 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.
➖ Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
➖ тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;
Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;
➖ оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;
➖ тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек моддий ёрдам пуллари.
❗️Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.

Ўзбекистонда 18 январь куни ҳарорат 7 даражагача исийди
Ўзбекистон бўйича 18 январь куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундуз куни ҳарорат 7 даража илиқ, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 0-5 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда ҳаво ҳарорати кундуз куни 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида эса ҳарорат кундуз куни 2 даражагача исиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида ҳарорат кундуз куни 0-5 даража совуқ бўлади.