Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Тошкент шаҳрида барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга ошириши лозим.

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

Бунда шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналари мустасно!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Сингапур билан савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва транспорт-коммуникация соҳаларида, шунингдек, давлат бошқаруви ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммолар юзасидан аҳолига мурожаат қилди

Энергетика вазирлиги вазиятни ўнглаш, носозликларни бартараф этиш учун барча зарурий чораларни кўраётганини маълум қилди.

Шунингдек, вазирлик энергия ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш учун корхоналар ва ташкилотлар ходимларини вақтинча онлайн иш режимига ўтказишни таклиф қилди.

@segmentuz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

@segmentuz
⚡️ Бахтиёр Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

@segmentuz
«Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

@segmentuz
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди.

@segmentuz
⚡️ ДХХ ва Бош прокуратура энергетика тизимида коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўради

Бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган. «Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасмиди?», — дея савол қўйди Давлат раҳбари.

Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

@segmentuz
❗️Президент Бош вазирга муҳим топшириқ берди

Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

❗️ Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

@segmentuz
Турсунов Жамшид Юнусович Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Ж.Турсунов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
❗️ Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас"

@segmentuz
Бош прокурор ўринбосарига «газ заправка»ларда тартиб ўрнатиш топшириғи берилди

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.

Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.

@segmentuz
Машарипов Ўктам Рустамович Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Оёғи ердан узилгани учун, ишдан олдим» — Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилиши ҳақида

@segmentuz
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган ғайритабиий совуқ об-ҳаво заифлаша бошлади. Ҳафтанинг ўрталарига келиб кунлик ҳарорат кўтарилади +2 даражагача, кечаси ҳарорат -13 даражагача совуқ бўлади.

Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.

Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлинг!

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев

Президент энергетика тармоғини молиялаштиришга ёндашувни ўзгартириш зарурлигини кўрсатиб ўтди

@segmentuz
Якубов Нодирбек Гулмурадович Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

@segmentuz
Россиядан Ўзбекистонга ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди

Ташқи ишлар вазирлиги хулосаси билан, Украина билан чегарадош бўлган Россия ҳудудларидаги олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистонга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари керак.

@segmentuz