Segment.uz
67.3K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

2022 йил 1 январдан
бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига қуйидаги ваколатлар бўйича молиявий мустақиллик берилди.

таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш.
⚡️Президент қарори билан:

Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар сарфлашга рухсат берилди.
⚡️Президент қарори билан:

Вазирлар Маҳкамасининг
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги тегишли ваколатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилди.
#Тайинлов

⚡️Мансуров Ахрор Ахмадалиевич Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори вазифасида ишлаб келган.
👍1
Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарёга ташриф буюради

Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
#Тайинлов

⚡️Убайдуллаев Мирзохид Муродилович Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Фарғона шаҳар ҳокими вазифасида ишлаган.
👍2
⚡️Қашқадарёда очилаётган “Uzbekistan GTL” заводи республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплашга хизмат қилади — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда очилаётган “Uzbekistan GTL” заводига етиб борди ва расмий учрашувлар бошланди.
⚡️Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади — Ҳукумат қарори

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача пилланинг ҳар килограмми учун 5 минг сўм субсидия
берилади.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳар йили 20 июлгача республикадаги пилла етиштириш прогнозлари ишлаб чиқилиб Молия вазирлигига берилади.

Молия вазирлиги прогноз асосида бюджетдан субсидия ажратиб Қўмитага 1 февралгача ўтказиб беради.
⚡️Шавкат Мирзиёев: Битта тўғри қадам иқтисодиётни барқарор қилади

Битта тўғри қадам иқтисодиётни барқарор қилади. Мени хурсанд қилаётгани 3-4 миллиард АҚШ долларига тенг - GTL мажмуасини ёш-ёш, 40 га кирмаган қоракўзларимиз йўлга қўйяпти, бошқаряпти. (Давлат раҳбари “Uzbekistan GTL” бош директори Фаҳриддин Абдурасулов, Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шуҳрат Аслановларни мисол қилиб келтирди). Булар хорижда таҳсил олиб келишган.
👍1
#Кун_иқтибоси

Ҳар бир кон бу Худонинг бизга берган марҳамати, неъмати, имконияти. Бу имкониятдан фойдаланганда Худодан қўрқиб, бандасидан уялиб, пок бўлиб иш олиб борилса, илм ва инновация бирлаштирилса, натижа кутилганидан ҳам зиёд бўлади. Бу мажмуа салоҳияти кўзланганидан 2-3 баравар кўпроқ. АҚШ, Канада, Россиядан ҳамкорлар келяпти бизга. Улар потенциални юқори баҳолаяпти, ишоняпти. Ҳамкорлар билан инновацион технология бўйича иш олиб боришимиз зарур — Шавкат Мирзиёев.
⚡️“Uzbekistan GTL”га ўхшаган завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда бор эди — Президент

Қашқадарё вилояти вилояти Ғузор туманида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарадиган “Uzbekistan GTL” заводи фаолиятини бошламоқда.

Янги корхона GTL, яъни "газни – суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 миллион тонна тайёр маҳсулотлар – авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган. Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёлари ишлаб чиқарилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон GTL» заводи старти. Завод 2022 йил 1 мартда тўлиқ режимга чиқади.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Талабалар учун яхши хабар: бугундан барчага қишки таътилга рухсат берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши 2021 йилнинг 25 декабрга кўчирилди. Яъни бугундан барчага таътилга рухсат берилди.

Шу сабабли талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи муддати ҳам 25 декабрдан эътиборан қўлланадиган бўлди.
👍2
⚡️Ўзбекистон 11 ойда хориждан 23 мингдан ортиқ енгил автомобиль импорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатлардан қиймати 502,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 23 155 та енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.

11 ойда 689 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти 7 баравардан ошган.
👍1
⚡️Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари рўйхати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Uzbekistan GTL заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар Янги Ўзбекистонда янги саноат даврини яратиш йўлидаги илк йирик қадамларимиздан биридир