Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️“Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди

12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган “Президент совғаси” таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар киритилган.

Шунингдек, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчи учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилди.
⚡️4 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Бугун Шавкат Мирзиёев Латвия Республикаси элчиси Рейнис Трокша, Венгрия элчиси Дьюла Ковач, Франция Республикаси элчиси Орелия Бушез ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги элчиси Юсуф ал-Утайбийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Давлатимиз раҳбари янги тайинланган элчиларни мамлакатимизда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклади.
👍1
⚡️Янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклидаги пул белгилари муомалага чиқарилди.

Марказий банк
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради.
⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тизимига кадрлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ–62-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Агентликнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланиб, марказий аппаратига 63 нафар бошқарув ходимлари ажратилиши белгиланди.

Қарорга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги янги ташкил этилган Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва марказларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилишда ёрдам кўрсатади.

Шунингдек, Қарорнинг 1 ва 4-иловаларида «Ҳоким ёрдамчилари» кимга бўйсуниши аниқ белгиланди.

▶️ Қарорнинг тўлиқ матни
⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий ҳамда Агентлик марказий аппаратининг тузилмалари
👍2
⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди — Президент қарори

Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.

Агентликнинг асосий вазифалари:

республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.
👍1