Segment.uz
69.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Kун_ҳикмати

Ҳар бир киши асосан қўлидан келадиган ва ўзига ярашадиган ишга уриниши зарур.

Арасту

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

🔷 Давлат бошқарувидаги ислоҳотлар, аввало халққа хизмат қилади. Барча соҳалар босқичма-босқич рақамлаштирилади. Бу ислоҳотлар ўз навбатида халққа қулайлик яратиб, оворагарчилик ва бюрократиянинг олдини олади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қарор_ва_ижро

Эндиликда қарорлар ижроси манзилли ва тематик ўрганилади

🇺🇿 Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

🔷 Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.

Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.

Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:
Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қарор_ва_ижро

Президент ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун 4 босқичли тизим жорий этилади

🔷 Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишда ҳужжатлар ижросини амалдаги ҳолати ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, самарали ижро тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

— Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик, — деди Президент.

Йиғилишда 4 босқичли — ижрони лойиҳа босқичида режалаштириш, ташкил этиш ва кўмаклашиш, баҳолаш ҳамда назорат қилиш чоралари муҳокама қилинди.

🔷 Ижрони назоратининг энг унумли воситаси — жамоатчилик иштироки ва назорати. Шу боис, «жамоатчилик эшитувлари», «жамоатчилик мониторинги» тизимини жорий қилинади. Жисмоний ва юридик шахсларга президент ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат қилиш имконини берадиган мобил илова ишга туширилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ўзбекистонда кадрларни танлаш ва фаолиятини баҳолаш бўйича очиқ тизим жорий этилади

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этилади.

Мазкур вазифанинг бажариш муддати 2021 йил 1 март этиб белгиланган.

🟩 Лойиҳада:

🔸кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора тизимни жорий қилиш;

🔸коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш;

🔸вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жойларда, шу жумладан маҳаллаларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

🇺🇿 МДҲ доирасида кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Электрон савдони ривожлантириш учун платформа яратилади, саноатни бошқариш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади. Батафсил☝️

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
👍1
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Талқинчаи савти наво”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

🔰 Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига кимлар эга?

эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида
маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.

🔷 Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар #Иқтибос

Янги Ўзбекистоннинг икки устуни бўлади: бири — кучли иқтисодиёт, иккинчиси — кучли маънавият

Шавкат Мирзиёев:
Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”

☝️Президент иштирокида ўтган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар #Иқтибос

Маънавият масаласи — фақат Маънавият маркази вазифаси эмас

Шавкат Мирзиёев:
Агар кимдир, маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифалардан биридир”

☝️Mаънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Жорий йилда Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиб, унга 120 млрд ажратилади

🇺🇿 Президент раислигида ўтган йиғилишда «Ижод» жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этилиши маълум қилинди.

Ушбу жамғармага 120 млрд сўм ажратилади, улар маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини самарали амалга ошириш, миллий адабиётни ривожлантириш учун сарфланади.

🔷 Бу маблағнинг 90 млрд сўми ҳудудларда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантиришга, 20 млрд сўми Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга, 10 млрд сўми мамлакат миқёсида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил қилишга йўналтирилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони ошди

🔷 Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълум қилди.

2020 йилда 333 мингтага пенсия ва нафақа олувчилар сони кўпайган. Бу ўтган мос даврга нисбатан пенсия ва нафақа олувчилар 4 фоизга ошганини кўрсатади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

🇺🇿 Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz