Segment.uz
69.6K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Деярли бир вақтда иш бошлаган маҳалладаги учликдан қайси бирининг 2023 йилдаги фаолиятини ижобий баҳолайсиз?
Anonymous Poll
25%
Ҳоким ёрдамчиси
42%
Ёшлар етакчиси
33%
Хотин-қизлар фаоли
👍379😢125😱54🤩20❤‍🔥12👏10💯109🎉6🕊6
❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

▫️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▫️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍174😍211
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг 2023 йил давомидаги фаолиятини 5 баллик тизимда баҳоланг.
Anonymous Poll
24%
1 балл
5%
2 балл
7%
3 балл
4%
4 балл
60%
5 балл
👍66😱42😢16🔥6👏4😍3
Маҳаллангизда тадбиркорликни ривожлантиришга масъул бўлган ҳоким ёрдамчисининг 2023 йил давомидаги фаолиятини 5 баллик тизимда баҳоланг.
Anonymous Poll
32%
1 балл
7%
2 балл
7%
3 балл
5%
4 балл
48%
5 балл
👍69😱26😢17👏4🕊4❤‍🔥2
Маҳаллалардаги ёшлар етакчисининг 2023 йилдаги фаолиятини 5 баллик тизимда баҳоланг.
Anonymous Poll
25%
1 балл
5%
2 балл
6%
3 балл
5%
4 балл
58%
5 балл
👍118😢31😱17❤‍🔥9💯6👏3🤩3😍2🎉1
1 январдан нималар ўзгаради?

Аллергик беморларга бепул дори берилади;

Пенсияга чиқишда қулайлик яратилади;

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Мактаб директорлари учун сертификация жорий қилинади;

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади;

ДХМларида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишга ихтисослашган «Ижтимоий хизмат дарчалари» фаолияти тўлиқ ташкил этилишини таъминланади;

Трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади;

Аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍86😱4🕊4🔥3👏32🥰2😍21💯1
❗️Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18010🕊5❤‍🔥3😍3💯32😱2🔥1
❗️Тошкент экология бошқармаси бошлиғи ишдан четлатилиб, бошқарманинг ваколатлари чекланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида бир дона эман дарахтига қурувчилар томонидан шикаст етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 1 дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани аниқланди. Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 151-153-моддаларига кўра Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғининг фаолиятига хизмат текшируви тайинланди ва Ф.Д. 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 1 февралига қадар ишдан четлаштирилди. 

Хизмат текшируви давомида Тошкент шаҳар экология бошқармасининг барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимларининг фаолияти ҳамда 2021-2023 йиллар давомида бошқарма томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва асослари ўрганилади.

Пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётганлиги, аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши борасида кўплаб эътирозлар билдирилаётганлиги, қонунчиликка амал қилинмасдан дарахтларни кесишга ёки кўчиришга қайта-қайта рухсатнома берилаётганлиги сабабли Экология вазирлиги шу йилнинг 1 февралига қадар Тошкент шаҳар экология бошқармаси ваколатларини чеклашига тўғри келди. Хусусан, энди дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазишга рухсатнома бериш фақатгина вазирликнинг тегишли бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍69😢4😱1
Бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўрилган чоралар натижасида “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Шерали Абдужаббаров, Миробод туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари Абдушукур Садиков, “Ахборотлаштириш Бош Маркази” УК раҳбари Дилшод Сариходжаев, Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова, “Миллий ПР-Маркази” ДУК директори Дилфуза Самандарова, Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолиятлари тугатилиши таъминланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍66😱29😢72❤‍🔥2🔥1
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таклифларга кўра, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Бу суғориш тармоқларига хизмат кўрсатиш ишларини 2 баробарга арзонлаштиради.

Шунингдек, барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш, эгалари бўйича бириктириш ҳамда ҳар бирининг ягона идентификацион рақамини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Маълумки, жорий йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди. Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди.

❗️ Сув истеъмолчилари билан ҳисоб-китобни шу тамойил асосида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда. Жумладан, 2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1262
❗️ Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун имтиёзли кредит линияси ташкил қилинмоқда. Хусусан, кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоизлик ставкада ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги лойиҳалар учун эса 10 фоиз бўлади. Кредит олишда фермерлардан мол-мулк гарови талаб қилинмайди.

Шунингдек, кредитлар онлайн ажратилиши йўлга қўйилмоқда. Бу борада Агробанк томонидан “Suvkredit.uz” тизими ишлаб чиқилган. Яна бир муҳим томони, энди пудратчиларга сув тежовчи технологияларни фақат ишчи лойиҳа асосида қуриш, ўрнатилган тизимларга камида 2 йиллик кафолат бериш ва камида 5 йиллик сервис хизмати кўрсатиш каби қўшимча мажбуриятлар юклатилмоқда. Бу талабларни бажармайдиган пудратчилар тизимга киритилмайди.

Маълумки, бугунги кунда сув тежовчи тизим жорий қилинган ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия берилади. Шу пайтгача бу маблағнинг 50 фоизи технология ўрнатилган йилда, қолгани келгуси йили унинг ишлатилишига қараб тўланар эди. Энди бу борада ҳам қулайлик яратилиб, барча субсидия маблағларини ўша йилнинг ўзида тўлаб бериш белгиланмоқда.

Президент бу таклифларни маъқуллаб, сўнгги истеъмолчигача бўлган тизимни тўғри йўлга қўйиш, сувни тежаш ишларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍361
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эртага – 6 январь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😢23🔥6👏43💯2🤩1🕊1
Бюджет ташкилотларнинг иш ҳақи нега кечиккан?

Аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича "UzASBO-2" тизимига ўтиш муносабати билан тизимда айрим муаммо ва узилишлар кузатилаётгани тўғрисида хабар берилган.

Бугунги кунда ушбу носозликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди ҳамда "UzASBO-2" тизими орқали бюджет ташкилотларининг декабрь ойи II ярми учун 90 фоиз бюджет ташкилотларининг иш ҳақлари молиялаштириб берилиши таъминланди.

Иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилиши натижасида иш ҳақлари 4 иш кунида тўлаб берилиши таъминланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😢13😱6👏32🥰1
❗️Чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

2024 йилнинг 1 июнидан
бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱10😢41🕊1
Фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ҳуқуқи берилди

Президент Фармонига (ПФ–5-сон, 04.01.2024 й.) кўра:

Автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди.

❗️Бунда тарбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида пул билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍60🔥9😱3❤‍🔥2🥰2🎉21👏1😢1💯1
Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Айтиш жоизки, шу пайтгача тадбиркорлардан мавжуд маълумотларни қўшимча равишда талаб қилиш ҳолатлари бор эди. Жорий йилдан бошлаб 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади.

Ўзи умуман, тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланмаган. Шу боис президент ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, тадбиркорларга мажбурий талабларни қисқартириш мақсадида 16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍163👏521🤩1💯1
Президент фармонига кўра, Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍120😱3👏2🔥1
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорлик мақсади — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлашга, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига ташриф буюрадиган аҳолига марказдаги мавжуд ижтимоий хизматлардан фойдаланишда кўмаклашишга ҳамда ижтимоий тадбирларига волонтёрларни кенг жалб қилишдан иборат.

Telegram | Instagram | Facebook
👍463👏3🥰2🔥1🎉1🤩1🕊1
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Султанов зиммасига юклатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🔥4👏4😢4💯1
❗️Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг охирги куни

Эртага, 11 январдан III чорак дарслари бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😢6🤩5👏2