❗️Талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан танлов ўтказилади.
Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун — 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 35 тадан) ўрин ажратилади.
❗️Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.
Танловда қатнашиш учун талаба:
➖ битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;
➖ таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;
➖ Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.
Aмалиёт 1 ойдан 3 очгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлар Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бундай турдаги амалиёт ҳар йили камида бир маротаба танлов асосида ўтказилиб, амалиёт ўташ учун 500 та ўрин ажратилади.
Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан танлов ўтказилади.
Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун — 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 35 тадан) ўрин ажратилади.
❗️Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.
Танловда қатнашиш учун талаба:
➖ битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;
➖ таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;
➖ Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.
Aмалиёт 1 ойдан 3 очгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлар Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади.
Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисоб-рақамига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
👍42🔥3❤2🕊1
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иш ҳақидан 1 фоиз ижтимоий солиқ тўлайди
2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

😢41👍16😱6❤🔥1❤1
Президент қарори билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:
➖ ун;
➖ шакар;
➖ дори воситалари ва тиббий хизматлар.
Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
➖ ун;
➖ шакар;
➖ дори воситалари ва тиббий хизматлар.
Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍20🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган кадрларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Жараён жорий йилнинг 22 январига қадар давом этади.
▪️ Мобиль репортаж Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларидан.
Telegram | Instagram | Facebook
Тиббий кўрик касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш орқали меҳнат фаолиятида самарадорликка эришиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Жараён жорий йилнинг 22 январига қадар давом этади.
▪️ Мобиль репортаж Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларидан.
Telegram | Instagram | Facebook
👍17👏6🥰2❤1🔥1
❗️1% кешбек олишда чегаравий миқдор ўрнатилди
2024 йил 1 январдан бошлаб харид суммасидан 1% кешбек олишда ойлик харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди – БҲМнинг 60 баравари (20,4 млн сўм).
Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбек бериш бекор қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 январдан бошлаб харид суммасидан 1% кешбек олишда ойлик харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди – БҲМнинг 60 баравари (20,4 млн сўм).
Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбек бериш бекор қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍37😱5❤2
Эрталаб Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари кеча кечки пайтдаги билан солиштирганда бироз ўзгарди — 85,5 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 17 баравар юқори. Шаҳардан куйинди ҳиди келмоқда.
IQAir хизмати рейтингида Ўзбекистон пойтахти 11 январь соат 09:00 ҳолатида 9-ўринда (кечқурун — 8-ўрин бўлган).
Ўзгидромет очиқ ҳаводаги ишлардан тийилиш, тиббий ниқоб тақиш, деразаларни очмаслик ва агар мавжуд бўлса, ҳаво тозалагичдан фойдаланишни тавсия қилди.

👍23🔥6😱6❤1⚡1
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.
Президентнинг топшириғига мувофиқ қисқа муддатда Мудофаа вазирлигининг бир нечта техник бўлинмалари негизида кенг кўламли қурилиш ишлари бажарилди, мавжуд объектлар мукаммал таъмирланди ва реконструкция қилинди. Кластер ҳудудига Мудофаа вазирлигининг техникани таъмирлаш заводи ва Марказий автомобиль техникасини сақлаш базаси кўчирилди.
Янги кластер ҳудудида жойлашган корхоналар ўзаро интеграция қилиниб, уларнинг ягона таъмирлаш цехлари ташкил қилинди. Мазкур корхоналарда қурол-яроғ ва ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, оптик ва электрон-оптик асбоблар, ўқотар ва артиллерия қуроллари модернизация қилинмоқда ҳамда металларга юқори аниқликда ишлов берилмоқда.
Президентга Мудофаа саноати агентлигининг янги кластеридаги ишлаб чиқариш қувватлари томонидан таъмирланган ва модернизация қилинган ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари намойиш этилди.
Ташриф чоғида Олий Бош Қўмондон янги турдаги ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича корхона фаолиятига старт берди. Маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, муҳандис ва мутахассислар малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.

👍170⚡1👏1
❗️Ўзбекистонликлар Қатарда ишлаши мумкин — Президент қарори
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍73🤩5👏3🔥2⚡1❤1🎉1🕊1💯1
Сардор Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍18
❗️Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди
Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Қарорга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.
Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
▫️2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
▫️2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
▫️2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.

👍29⚡3
IQAir хизмати рейтингида 12 январь соат 12:00 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 39-ўринда.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍23⚡2
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди.
Йиғилиш аввалида президент мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишларнинг натижаларини таҳлил қилди. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу йўналишдаги фаолияти танқидий кўриб чиқилди, мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
– Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур, – деди президент.
Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини қайта кўриб чиқиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Шунингдек, ёшларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш мақсадида медиа маконда олиб борилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди.
Мажлисда Олий Бош Қўмондон жанговар тайёргарлик тизимини инновацион ва илмий ёндашувлар асосида янада такомиллаштириш, ахборот алмашинуви ва қарорлар қабул қилиш бўйича замонавий ҳарбий ва илмий ишланмаларни амалга кенг жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

👍184❤2