Segment.uz
69.7K subscribers
5.35K photos
1.28K videos
69 files
5.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади.

Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.

❗️III чорак дарслари 2024 йил 11 январдан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2
Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилиши белгиланган:

давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;

Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

Бунда, педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18
Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Мальгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди

2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди. 
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.

О.Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍78😢8😱64🔥4
Бугун, 22 декабрь соат 12:00дан бошлаб Cobalt, Damas ва Labo учун онлайн шартнома бериш бошланади. Автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади — UzAutoMotors

Telegram | Instagram | Facebook
👍39😢7😱3👏1
2024 йилнинг 1 январидан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилади.

Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;

стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32❤‍🔥1😱1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади.

Маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
👍23😍1
Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?

"Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, "ўзбекистонлик", “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади",

— деди давлатимиз раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
👍160😱211👏1
❗️Президент Шавкат Мирзиёев:

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”.

Маълумот учун, сўнгги вақтларда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1674👏4😱2
Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлади — Президент

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.


Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28👏2🕊1
❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍1372
Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍16422
Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент фармони билан 2024 йилда қўшимча ишланмайдиган ва кўчирилган дам олиш кунлари белгиланди. 


2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
22 март – жума; 
11 апрель – пайшанба; 
18 июнь – сешанба; 
3 сентябрь – сешанба; 
31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 
2 январь – сешанба; 
23 март – шанба; 
12 апрель – жума; 
31 август – шанба; 
30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18👏21
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

30 декабрь — шанба;
31 декабрь — якшанба;
1 январь — душанба;
2 январь — сешанба.

Бунда:

30 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

31 декабрь — якшанба (умумий дам олиш куни);

1 январь — душанба (Янги йил байрами);

2 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 6 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

29 декабрь (жума) ва 3 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍663👏1
Президентнинг «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍53👏10😱41
Жамоат транспорти учун янги турдаги йўлаклар қурилади

2025 йилгача Тошкент шаҳри жамоат транспорти доимий ҳаракатланадиган умумий узунлиги 475 км бўлган 36 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш белгиланган.

Транспорт вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган лойиҳа ва иқтисодий-техник асосни Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😍4🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган, соҳаларга масъул раҳбарлар ўз тизимидаги ёш кадрлар билан мулоқот қиляпти

Учрашувларда таклифлар, ташаббуслар, мавжуд муаммолар ўртага ташланяпти.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😱2😍1
Президент қарори билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилди.

Шунингдек, Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши таркиби тасдиқланди. Унга Бош вазир раҳбарлик қилади.

Уюшманинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлинмаларига жами 982 та штат бирлиги ажратилади.

Қарорга кўра:

Вазирлар Маҳкамаси ташкилий тузилмасида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади;

“маҳалла еттилиги” таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик берилади;

маҳалла раисининг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгиланади.

Тегишли қонунга ўзгартириш киритган ҳолда маҳалла раисининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши мумкин.

2024 йил 1 мартга қадар Уюшма томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилмаган ҳамда бошқарув жиҳатидан ўзини оқламаган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш чоралари кўрилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍95🔥87😢2👏1
Президент фармонига (21.12.2023 й. ПФ-209-сон) кўра, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”:

маҳалла раиси;

ҳоким ёрдамчиси;

ёшлар етакчиси;

хотин-қизлар фаоли;

профилактика инспектори;

ижтимоий ходим;

солиқ инспектори.

“Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍156🔥12😱7🕊63😢3😍1