Segment.uz
69.7K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг мақоми Бош вазир ўринбосарига тенглаштириладиПрезидент фармони

Фармонга кўра:

Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ҳоким ўринбосарига тенглаштирилади;

ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади;

“Темир дафтар” Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади;

“маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартибини сақлаган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантириб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍56🔥96😱3😢3👏2
“Маҳалла бюджети” тизими амалиётга жорий этилади ва ҳар бир маҳаллага маблағ йўналтириладиПрезидент фармони

Фармонга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғармага қуйидаги маблағлар йўналтирилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи;

маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундириладиган йиғимнинг 10 фоизи;

маҳалла ҳудудидаги 2000 м²гача бўлган давлат кўчмас мулкини онлайн аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;

маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар ва қонун доирасидаги бошқа маблағлар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍50🔥2😱2😢2
Мактаб директори лавозимига номзод менежерлик курсини битирган кадрлар орасидан танлаб олинади

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланди.

Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади;

курсни муваффақиятли тугатганларга махсус портал орқали менежерлик сертификати электрон шаклда берилади.

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.

Мактаб директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳap ойлик қўшимча устамалар тўланади:

мактаб директорларига — 50 фоиз;
мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍90🔥5👏432❤‍🔥2🎉2🕊1😍1
Қадимий ва навқирон Самарқанд. Рўйи заминнинг сайқали.

Фото: Наталья Буторина

Telegram | Instagram | Facebook
👍6754😍3😱1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жами 2,4 гигаваттлик қуёш ва шамол электр станцияларини фойдаланишга топшириш ва тармоққа улаш ишларига старт берди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33
Собиқ ҳокимлар айбдор деб топилди

Пардаев Рустам Убодуллаевич ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, Рустам Пардаев 2020 йил ноябрь ойидан 2022 йил январь ойига қадар Денов тумани ҳокими лавозимида, 2022 йилнинг 1 февраль кунидан 2023 йилнинг январь ойига қадар Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Худойберганов Бахтиёр Хаитович ЖКнинг 229/4-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, Бахтиёр Худойберганов 2019 йил 20 сентябрь кунидан 2022 йил 25 январь кунига қадар Шўрчи тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍554👏3😱3🤩1
1 январдан нималар ўзгаради?

Аллергик беморларга бепул дори берилади;

Пенсияга чиқишда қулайлик яратилади;

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Мактаб директорлари учун сертификация жорий қилинади;

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади;

ДХМларида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишга ихтисослашган «Ижтимоий хизмат дарчалари» фаолияти тўлиқ ташкил этилишини таъминланади;

Трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади;

Аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍814❤‍🔥2😱21🔥1🕊1
Зомин. Жиззах. Фусункор табиат.

Фото: Эрнест Куртвелиев

Telegram | Instagram | Facebook
187👍60😱4❤‍🔥3👏21
Байрам арафасида метродан фойдаланиш бепул бўлади

31 декабрь куни Тошкент метросининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилади — Тошкент метрополитени

Telegram | Instagram | Facebook
👍63🎉7🔥2
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

30 декабрь — шанба;
31 декабрь — якшанба;
1 январь — душанба;
2 январь — сешанба.

Бунда:

30 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

31 декабрь — якшанба (умумий дам олиш куни);

1 январь — душанба (Янги йил байрами);

2 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 6 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

29 декабрь (жума) ва 3 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49👏3🤩3🕊32❤‍🔥2🎉2🔥1
Деярли бир вақтда иш бошлаган маҳалладаги учликдан қайси бирининг 2023 йилдаги фаолиятини ижобий баҳолайсиз?
Anonymous Poll
25%
Ҳоким ёрдамчиси
42%
Ёшлар етакчиси
33%
Хотин-қизлар фаоли
👍379😢125😱54🤩20❤‍🔥12👏10💯109🎉6🕊6
❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

▫️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▫️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍174😍211
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг 2023 йил давомидаги фаолиятини 5 баллик тизимда баҳоланг.
Anonymous Poll
24%
1 балл
5%
2 балл
7%
3 балл
4%
4 балл
60%
5 балл
👍66😱42😢16🔥6👏4😍3