Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда қуввати 30 мегаваттдан 175 мегваттга ошган Тўпаланг гидроэлектр станцияси фаолияти билан танишди

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱322
❗️Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Президент ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Мирзиёевга “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍732👏2
1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5% га ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13% ни ташкил этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍70😱6😢621🔥1
❗️ “Самарқанд – Китоб – Денов – Олтинсой – Термиз” маршрути бўйлаб “Нақшбандия пирлари” туризм ҳалқаси очилади.

Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъи назар субсидия берилиши белгиланди.

Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

Шунингдек, “Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон қўйилади, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18👏31😱1
АҚШ университетларида ўқиётган ўзбекистонликлар сони 1 мингдан ошди

2022−2023 ўқув йилида АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1089 нафарни ташкил қилди. Бу олдинги йилга нисбатан 72,6 фоизга кўп.

Уларнинг асосий қисми ёки 57,2 фоизи бакалавриат талабалари саналади. 29,9 фоизи магистратура босқичига, 7,9 фоизи ихтиёрий амалий машғулотларга, 5 фоизи эса инглиз тили ёки қисқа муддатли таълим каби илмий даражага тааллуқли бўлмаган таълим йўналишларига қабул қилинган.

2022−2023 ўқув йилида АҚШ университетларида жами 1 миллиондан ортиқ халқаро талаба таҳсил олган. Уларнинг ярмидан кўпи ёки 53 фоизи Хитой (289,5 минг) ва Ҳиндистондан (268,9 минг) келган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44🕊133😱1
17 ноябрь куни соат 20:15да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
😢111👍27😱18🔥31❤‍🔥1
❗️Йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади

Президент фармонига кўра, йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍691❤‍🔥1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр ҳужжати бўлмаган экин ерларидан деҳқон ва фермерлар унумли фойдаланаётган бўлса, улар билан ижара шартномаси тузилади ва кадастр рўйхатига олинади

Telegram | Instagram | Facebook
👍1101
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди.

Чорак финал ўйини 25 ноябрда бўлиб ўтади. Ўзбекистонга Франция—Сенегал жуфтлиги ғолиби рўбаро келади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍98👏16🕊43💯2😱1
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида, шу жумладан, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва рақамли ҳукуматни ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қарийб мингта семинар, форум ва ўқув курслари ўтказилиб, уларда 2 миллион нафаргача мутахассисимиз малака оширди.


Учрашувда самарали бошқарув, савдо салоҳиятини ривожлантириш, шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, юксак технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏14👍111
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ўзбекистон президенти Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍13👏21
“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастур ғолиблари:

намунали вазирлик — Адлия вазирлиги;

стратегик мақсадларни амалга оширишда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

энг яхши ташаббус — “IT park” ташаббуси, “IT park” дирекцияси;

намунали вазир ўринбосари — Шерзод Рабиев, Адлия вазири ўринбосари.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍38😢7😱41
❗️ Жорий йилнинг ўтган даврида 675 мегаваттли электр қувватлари ишга тушди. Республика бўйича 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.

Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди.

Энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади. Яқин ойларда 1 минг 700 мегаваттли 8 та қуёш ва шамол электр станцияси, Сирдарёда 500 мегаваттли газ турбинаси ишга туширилади. Сурхондарёдаги Шарғун конида 900 минг тонна кўмир қазиб чиқариш бошланади.

Шунингдек, суюлтирилган газ, мазут, трансформатор, кабел ва бошқа зарур воситаларнинг захираси тайёрлаб қўйилган.

Президент Шавкат Мирзиёев энергия манбаларини барқарор етказиб бериш, шу билан бирга, тўлов интизомини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42👏41
Пойтахт ҳокимлиги метронинг ер усти линиялари остидаги тижорат биноларини сотиш ёки ижарага беришини маълум қилди

Ер усти метро линиялари остидаги фойдаланилмаётган ерларнинг умумий майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этиб, унинг камида 50 фоизи тадбиркорлар учун қўшимча даромад нуқтасига айланиши мумкин.

Синов тариқасида ўтган йилнинг ўрталарида 2-метро бекати яқинида тижорат бинолари очилди. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, уни 3- ва 4-станциялар оралиғида — аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудларда амалга оширишга қарор қилинган.

Кейинчалик биринчи босқичда “Роҳат” айланма йўлигача, иккинчи босқичда эса “Роҳат” айланма йўлидан “Қўйлиқ” бозоригача бўлган объектлар ташкил этиш режалаштирилган.

“Мазкур биноларни сотиб олиш ёки ижарага олиш нархи турар-жой мажмуаларининг биринчи қаватларидаги нотураржой объектларига нисбатан “анча ҳамёнбоп” бўлади. Бу ерда дўкон, қаҳвахона ва ўйин майдончалари ташкил этиш мумкин”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2622🕊2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг қатор нуқталарида сув, электр ва газ таъминоти танқислиги — оғриқли муаммога айланиб улгурган.

Биз бу неъматларимизни увол қилмай, қадрига етайлик!


Telegram | Instagram | Facebook
👍31🕊21👏1💯1