❗️ Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.
Шунингдек, 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook

👍135❤3🎉2
Фармонга кўра, давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.
“Менинг боғим” лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.

👏18👍17❤7😱3
Сенат Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтишни маъқуллади
Кўриб чиқилган Конституциявий Қонунга кўра Қонунчилик палатаси сайлови мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизими асосида ўтказилади. Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Унда Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (партиялар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши назарда тутилган.
Яна бир муҳим масала – сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

👍45😢11❤4
❗️Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади:
➖ Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;
➖ Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;
➖ Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;
➖ Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;
➖ Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;
➖ Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

👍17😢5❤1
❗️Президент қарори билан 2024 йил 1 январдан бошлаб аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими жорий этилади.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги аллергик касалликлар (шу жумладан, мавсумий аллергия) кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувларини ўтказиш, аниқланган аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликлари мавжуд беморларни аллегологлар томонидан тизимли кузатуви ва индивидуал соғломлаштириш ишларини ташкил этиш белгиланди.

👍107👏3❤1
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Саудия делегациясининг бу галги ташрифи доирасида кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.
Шунингдек, транспорт инфратузилмаси ва коммунал хўжалиги, геология, ирригация, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, олий таълим, меҳнат миграцияси бўйича умумий қиймати 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олинди.
Шунингдек, вазир Ҳолид ал-Фалихни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва ҳар томонлама кўмаги учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

👍152❤3
❗️Талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди.
Дарс жараёнлари 2024 йил 8 январь, душанба кунидан бошланади.

👍26
Президент фармони билан 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати қуйидаги маълумотлар билан тўлдирилади:
➖ ҳудудлар кесимида “Ҳаж” тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати тўғрисидаги (зиёратга борувчи шахснинг аризаси навбатга қўйилган сана ва рўйхатдаги тартиб рақами) маълумотлар;
➖ болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (рўйхати) тўғрисидаги (ариза навбатга қўйилган сана, рўйхатдаги тартиб рақами, ёш гуруҳи ҳамда ташкилот рақами) маълумотлар;
➖ давлат органлари ва ташкилотларида давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи харид комиссиясининг ички идоравий тартиби (низом, регламент, йўриқнома ёки бошқа ички идоравий ҳужжат);
➖ марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
➖ давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳақидаги маълумотлар.

👍26❤8
“Сирли мижоз” тизими йўлга қўйилади
Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.
Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.

👍57👏6❤1🔥1
Президент фармонига кўра, қуйидаги имтиҳонлар Интернет тармоғида тўғридан-тўғри узатилади:
➖фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш (ёпиқ илмий ишлар бундан мустасно);
➖ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг, (шу жумладан, “Темурбеклар мактаблари” ҳарбий-академик лицейларининг) тест синовлари ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;
➖олий таълим муассасаларидаги ҳарбий кафедраларга қабул қилиш.

👍64❤1❤🔥1👏1
❗️АҚШда Ўзбекистоннинг кадрлар сиёсати соҳасидаги ютуқлари тақдимот қилинади
Айни кунларда БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси томонидан Нью-Йорк шаҳрида “XXI асрда давлат хизматида меритократия асосида инсон ресурсларини бошқариш” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.
Унда АҚШ, Европа ва МДҲдан давлат хизматида кадрлар сиёсатини амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган. Семинарда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов иштирок этмоқда.
Семинар БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси экспертлари томонидан олиб борилмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистонда соҳага оид миллий тажриба юзасидан тақдимот ўтказилди. Шунингдек, тадбир доирасида БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси, Америка давлат бошқаруви уюшмаси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

👍20😱9
Кейинги ўқув йилидан нималар ўзгаради?
Президент қарорига кўра 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
➖ олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;
➖ умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади. Бунда, тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади;
➖ юқори салоҳиятли академик лицейлар ўқув дастурлари халқаро дастурлар («International Advanced Levels», «International Baccalaureate») асосида ишлаб чиқилади.

👍40😱1
1 декабрдан "Суюнчи пули” миқдори қанчага ошиши маълум бўлди
Пенсия жамғармаси берган маълумотларига кўра, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни ҳозирги кунда бу миқдор 688 минг 940 сўмни ташкил этади.
Президент фармони билан жорий йил 1 декабрь кунидан мамлакатда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Хусусан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 минг сўмдан 1 миллион 50 минг сўмга кўтарилади. Бунда “суюнчи” пули миқдори ҳам 728 минг сўмга етади.

👍34😱5❤2
❗️ Президент: бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилади.
Бунда биринчи муҳим вазифа – канал ва ариқларни бетонлаш. Сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди. Келгуси йилда 1,5 минг километр, яъни бу йилгига нисбатан 4 баробар кўп йирик каналларни бетонлаш вазифаси белгиланди. 2025 йилдан бошлаб камида 2 минг километрдан каналларни бетонлашга ўтилади.
Иккинчи муҳим вазифа – сув тежовчи технологияларни жорий қилиш. Кластер ва фермерларга сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун икки йиллик имтиёзли давр билан беш йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Бунинг учун очиқ-ошкора платформа ишга туширилади. Ҳам банк билан, ҳам таъминотчилар билан шартнома электрон платформа орқали онлайн имзоланади.
Учинчи муҳим вазифа – сувни етказиш харажатларини қисқартириш. Сув харажатининг 63 фоизи насос станциялари ҳиссасига тўғри келади. Халқаро молия ташкилотлари иштирокида 95 та насос станциясини янгилаш, келгуси йил бошида яна 118 таси бўйича тендер эълон қилиш вазифаси қўйилди.

👍69😢5❤3❤🔥2😱2
“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига;
Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
👍12❤1
❗️ Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 июлдан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:
➖ 2024 йил 1 июлдан – тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўмни;
➖ 2025 йил 1 июлдан – тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади.
❗️ “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:
➖ 2024 йил 1 июлдан – тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўмни;
➖ 2025 йил 1 июлдан – тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади.
❗️ “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
👍123😱3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан кўришди
Мезбонлар COP28 саммити ўтаётган Expo City Dubai мажмуасида Ўзбекистон президентини кутиб олди ва улар биргаликда суратга тушишди.

👏25👍16😱1