Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди

Telegram | Instagram | Facebook
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти: Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз

Telegram | Instagram | Facebook
👍438
Кўксаройда Италия президенти Сержо Маттарелла тантанали кутиб олинди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев ва Сержо Маттарелла икки томонлама музокара ўтказдилар. Унда икки томонлама стратегик шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Италия Ўзбекистоннинг ЖСТга тез фурсатда киришини ҳамда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битимнинг қабул қилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3332
Сурхондарё вилоятида ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Сариосиё тумани “Себзор” маҳалласида ер олиш истагини билдирган ишсиз ёшлар билан учрашди.

“Себзор” маҳалласида 20 гектар токзор оралари 70 нафар ёшларга “тўқсонбости” экинларини экиш учун ажратилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😱8🎉3
Янги Тошкент тумани ташкил этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарор лойиҳасига Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар ҳудудда Янги Тошкент туманини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😱4
13-17 ноябрь кунлари жуда илиқ ҳарорат кузатилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +21...+24 даражагача, республика жанубида баъзи жойларда +25...+27 даражагача бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍293
Ўзбекистон делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Ўзбекистон глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик деб биламиз” — Абдулла Арипов

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Саудия Арабистонида ўтган араб ва мусулмон мамлакатлари давлат ҳамда ҳукумат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Фаластин билан бирга эканини яна бир бор қатъий билдирди.

Шунингдек, Абдулла Арипов Ўзбекистон Фаластиннинг БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг муқаддам қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош вазири барча аъзо давлатларни муқаддас Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа табаррук масканларнинг дахлсизлигини таъминлаш учун ўз имкониятларини сафарбар этишга чақирди.


Telegram | Instagram | Facebook
👍1059🥰1🎉1
my.gov.uz портали орқали туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш имконияти яратилди. Бунда ариза юборилгандан сўнг бир иш кунида гувоҳнома тақдим этилади.

Шунингдек, почта орқали уни етказиб бериш имконияти ҳам ишга туширилган. Хизматдан фойдаланиш 44 550 сўм, почта тўлови эса 25 000 сўм этиб белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍525
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍211
Президент қарори билан 2024-2026 йиллар учун “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бўйича:

кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғини 1,7 бараварга ошириш орқали кредит портфелидаги улушини 28 фоиздан 43 фоизга етказиш;

кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилиш;

300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш;

150 мингта кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш;

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ бўйича:

кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказиш;

150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳани тадбиркорлик субъектларига сотиш;

ўрта тадбиркорлик субъектлари сонини 2,5 бараварга ошириш;

300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59🎉1817🥰16👏12🔥8😱4
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍522
Шавкат Мирзиёев Тўпаланг гидроэлектр станциясига бориб, модернизация ишларини кўздан кечирди.

Тўпаланг гидроэлектр станцияси 2006 йилда ишга туширилган пайтда жами 30 мегаватт қувватли иккита агрегат бўларди. Ш.Мирзиёев 2019 йил апрелда бу ерга ташриф буюриб, яна иккита гидроагрегат қуриш юзасидан топшириқ берган эди.

Аввалига сув омбори тўғони қўшимча 20 метрга кўтарилди. Натижада унинг сиғими 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилди. Замонавий технологиялар асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб, жами қуввати 145 мегаваттли иккита агрегат ўрнатилди. Шу тариқа, Тўпаланг ГЭСининг умумий қуввати 175 мегаваттга етиб, Чорвоқ ГЭСидан кейин мамлакатимиздаги иккинчи йирик станцияга айланди.

Самарадорлигини айтганда, бу ерда йилига қўшимча 467 миллион киловатт/соат электр қуввати яратилди. Қарийб 167 мингта хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. Бу йилига ўртача 107 миллион метр куб табиий газ тежалади, деганидир.

Telegram | Instagram | Facebook
👍452🥰2