Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Остонада Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этмоқда. Унда Ўзбекистон президенти туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20🕊62
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев жадид боболаримизнинг ибратли фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтаришга чақирди

Telegram | Instagram | Facebook
👍37
Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун юксак мукофот – “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.

— Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан, — деди Шавкат Мирзиёев.


Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевга "Туркий дунёнинг олий ордени"ни тантанали топшириш маросимидан

Telegram | Instagram | Facebook
👍84👏114🕊3🎉2❤‍🔥1
Маданият вазирига икки нафар биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди

Ахмедов Баходир Маджидович маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга у қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Таджиханов Авазхон Бахадирович маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

Усмонов Юсуфжон Камолдинович маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ҳисоб палатасининг бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😱83
8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ИИББ саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли водийдан воҳага ҳамда воҳадан водийга ҳаракатланиш 4P-12 автомагистрал йўли орқали амалга оширилишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍421
8-9 ноябрь кунлари Тошкентда Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади.

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Маълумот учун: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир.

Telegram | Instagram | Facebook
👍304👏2
Холбоев Ойбек Мадаминович халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

О.Холбоев тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍10😍1
Ахмедов Шуҳрат Курвондурдиевич халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ш.Ахмедов бунга қадар Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21❤‍🔥2
Адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Мирзаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍355🕊1
Жималязов Акмал Ортиқович Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

А.Жималязов тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😢3
❗️Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилиши муносабати билан 8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;

Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;

Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;

Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;

Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;

Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😢52🔥1👏1
Президент Фармони билан айрим қонунчилик ҳужжатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунга кўра:

Судьялар олий кенгаши раиси ва аъзоларини, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайлаш тартиби белгиланди;

янги таҳрирдаги Конституциядаги давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланишига оид талабдан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатлардаги бундай чекловлар бекор қилинади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинади.

Вазирликлар, Бош прокуратура ва Олий суд 2024 йил 1 январгача ўзларига бириктирилган соҳа ва тармоқлар кесимида қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазирлигига таклиф киритади.

▪️Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍383🥰1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10 ноябрь куни республика бўйлаб “Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз” шиори остида Маънавият марафони ўтказилади.

Юрт тақдири, фарзандлар тарбияси, жамият истиқболига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни марафонда кутиб қоламиз!

Марафон давомида китобхонлик тадбирлари, спорт мусобақалари, бадиий кечалар ва турли лойиҳаларда иштирок этишингиз мумкин.

Иштирокчиларни гала-концерт дастури ҳам кутмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍235
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида Бош вазир Анвар ул-Ҳақ Какар бошчилигидаги Покистон Ислом Республикаси делегацияси билан музокара ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25
Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41
Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлайди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Саммит очилишининг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Facebook


YouTube

Telegram | Instagram | Facebook
👍21