Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Ичимлик ва оқова сув таъминоти боқичма-босқич хусусийлаштирилади

Президент қарорига кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилади:

ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари.

2024 йил 1 январдан:

ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади;

янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.

2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12😱93❤‍🔥1
Ҳайитмурадов Мухтор Қўлдошевич Муборак тумани ҳокими лавозимига ўтиши муносабати билан Нишон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан фикр билдирди

Telegram | Instagram | Facebook
👏186👍1
Каримов Анвар Расулович Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

А.Каримов шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25👏1
Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Б.Тоғаев бунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У аввалроқ Қамаши тумани ҳокими сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏1🕊1
Ниёз Хазратқулов Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача у “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
🔥12👍9👏31
Ёзиев Гайратулла Хабибуллаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Г.Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30👏1
Президент Администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ғ.Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қаҳраман Раматуллаевич Сариев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Қ.Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Умар Сапаевич Исмаилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍51👏32
Эргашев Иқболжон Одилжонович Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍303😱3
Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.

А.Тошқулов 2017-2021 йилларда Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда олий ва ўрта махсус таълими вазири этиб тайинланганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍753🎉3🕊1
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб келди.

Бугун Ўзбекистонга расмий ташриф билан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон келади.

Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍115🕊18
Мўминов Насибулло Набиевич Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😱102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Франция Президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар

Telegram | Instagram | Facebook
👍73👏4😱3😍1
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍301
Сижжак қишлоғи. Бўстонлиқ.

Муаллиф: Наталья Буторина

Telegram | Instagram | Facebook
👍6910🕊3💯3😍1
❗️Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди

“Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–354-сон, 01.11.2023 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентликка гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19🕊3
Алимов Усмон Иброҳимович Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У.Алимов 2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Зайнобиддин Халилов соғлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22💯32🔥1
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг тор ва кенг доиралардаги учрашувлари бўлиб ўтди.

Президентлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар.

Франция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишончни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлишини ҳамда Евроиттифоқ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез фурсатда имзоланишини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр экани таъкидланди.

Ишбилармонлар ўртасидаги шерикликни илгари суриш учун Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда “Business France” агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3131