Segment.uz
69.2K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Узоқов Акамурод Авазович Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

У шу вақтгача Шаҳрисабз шаҳри ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍312
Кейинги йилларда геология-қидирув ишлари олдинги даврга нисбатан 3 баробар ошди

Жорий йилнинг ўзида геология ишларига 180 миллион доллар хорижий инвестициялар киритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев геология ишларини кенгайтириш, фойдали қазилмаларнинг истиқболли конларини аниқлаш ва ўзлаштириш режаларига бағишланган тақдимот билан танишди.

Таъкидланганидек, 3D сейсморазведка, аэрогеофизика, космогеология, рақамли геология каби илғор усулларни жорий этиш бошланди. Геология фанлари университети ташкил этилиб, ҳозирги кунда 1,5 минг нафар ёшлар замонавий билим ва кўникмаларни эгалламоқда.

Соҳадаги лойиҳаларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қонунчилик базаси такомиллаштирилиши натижасида конларни излаш ва ўзлаштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони 4 баробарга ошди. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 2 миллиард доллардан ошди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1442❤‍🔥1
Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани лавозимига сайланди

Сенат ялпи мажлисида Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

С.Раҳмонова 2018-2019 йилларда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи ва раҳбари, 2019 йилдан АОКА бўлим бошлиғи бўлган, 2022 йилдан Сенатнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида фаолият кўрсатган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😍103❤‍🔥3🥰3
Жамоат транспортида йўл ҳақи 1 ноябрдан оширилади

Пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда. Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул ва банк карталарти орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.

Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдаланса, йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайди. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍60👏6😱5😢5
Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси 32-уй манзилида жойлашган “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда уларга туташ ҳудудда замонавий медиа шаҳарча ташкил этилади.

Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 103,4 млрд сўмлик тендер эълон қилди.

Президент қарори билан 2022 йилда “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (UzA) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍221
Каримов Жамшид Абдухамидович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍353😢3😱2❤‍🔥1
Зохид Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Туланбоевич Иноятов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Мехмонович Кандимов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍151
Президент Администрациясида тайинловлар амалга оширилди

Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15
Азимов Жобир Одилович Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍14
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Президент дастлаб танишувни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичдан бошлади. Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Кўприк ёнида 2 та айлана, 4 та ёйсимон шаклдаги чиқиш-тушиш йўли барпо этилмоқда.

Шундан сўнг Давлат раҳбари Тошкент халқаро аэропортидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.

Айни кунларда яна бир халқаро терминал реконструкция қилинмоқда. Лойиҳага кўра, бинонинг ташқи ва ички кўриниши миллий тусда пардозланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍383👏2
Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.

Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍353😱3😢2
❗️“Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади

Президент қарори (ПҚ–349, 30.10.2023 й.) билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади;

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👏21👍151
Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

С.Султонов шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍382
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.”.

Telegram | Instagram | Facebook
👍746🔥52
Президент қарори билан Таджиханов Авазхон Бахадирович Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У аввал адлия тизимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
😱6👍2😢2
Зиёмуҳамедова Дилноза Муродовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Зиёмуҳамедова Президент администрацияси Ижро этувчи аппарати Оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
👏16❤‍🔥6👍64🔥1
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ишдан олинди

Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.

Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍195😢4😱1