Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍146
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда давлат фуқаролик хизматчилари учун сайёр қабул ташкил этилди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Андижонда ташкил этилган сайёр қабулда 80 нафар давлат хизматчилари ва 20 нафар фуқаролар иштирок этди.
Мурожаатларнинг аксар қисми:
▫️давлат фуқаролик хизматига кириш,
▫️меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат,
▫️давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалардан иборат.
❗️Мурожаатларнинг 23 таси жойида ҳал этилди, 70 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 8 таси таклифлардан иборат.

👍19👏2😱1🕊1😍1
МДҲнинг Бишкек саммити якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди
Жумладан:
➖ МДҲ давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги баёноти;
➖ МДҲ раҳбарларининг инсон ва фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги баёноти;
➖ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфини баҳолаш халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги битим;
➖ МДҲ давлатларининг суд-экспертиза фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашини тузиш тўғрисидаги битим;
➖ Самарқандни 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор.

👍42🎉3❤2🕊2❤🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.
Делегация аъзолари Новосибирск ва Томск вилоятларида Россияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда.
Патентсиз юрган ўзбекистонлик мигрантларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

👍73❤🔥5👏1🕊1
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги инфратузилма иншоотлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍43❤3❤🔥1
Ҳукумат Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрлари лавозимлари таркибини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби тасдиқланди.
Қарорга кўра, барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Академия ва унинг ҳудудий филиалларида мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланган таркибда бошқарув кадрларининг малака ошириш курсларида иштирокини таъминлаб боради.
Академия 2023 йил октябрь — 2024 йил июнь ойларида малака ошириш курсларини ташкил этади.
2023/2024 ўқув йили давомида Академияга жами 46 та профессор — ўқитувчи штат бирликлари ажратилади.

👍79⚡6👏6❤4😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍25❤10
Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади — Президент қарори
2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.
2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:
➖ “Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;
➖ “Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.
2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

👍33😢4❤1
Ўзбекистонда нималар ўзгариши кутилмоқда?
➖ Бизнес учун электр энергияси ва газ нахри ошади;
➖ Айрим фуқароларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатлари қоплаб берилади;
➖ Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади;
➖ Қамоқдан чиққан шахсларга иш берганларга субсидия ажратилади;
➖ Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳар бир оила бўйича «ижтимоий хизмат иши» юритилади;
➖ Айрим нафақа ва моддий ёрдам бўйича аризалар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали қабул қилинади;
➖ Шамол станциясида ишлаб чиқарилган электр учун «Яшил энергия» сертификати берилади;
➖ Табиий газ шартномаларига оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилади;
➖ Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри шакллантирилади;
➖ Муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли Тошкент» комплекс дастурига интеграция қилинади;
➖ Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади;
➖ «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади;
➖ Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий этилади.

👍41👏2😱1
❗️Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўзи вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 ноябрдан:
➖ ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади;
➖ экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.
2024 йил 1 январдан:
▫️республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади;
▫️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.

👍16😱1
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг сессиясида нутқ сўзлади. Унда президент қатор таклифларни илгари сурди:
➖ халқаро туризм соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асосларни кучайтириш мақсадида БМТ доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш;
➖ Глобал “яшил” туризм стартаплари лабораториясини яратиш ҳамда барча аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг ушбу лойиҳага қўшилиши;
➖ Ташкилот доирасида 2025 йилни “Бутун жаҳон инклюзив туризм йили” деб эълон қилиш ва махсус декларация қабул қилиш;
➖ Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳузурида Сайёҳлик бўйича тарихий шаҳарлар кенгашини тузиш ва бошқалар.

👍17
“Тошкент–Самарқанд” ва “Навоий–Бухоро” йўналишлари учун яна 6 та тезюрар поезд олиб келинади, Ўзбекистонда 600 километр қўшимча темир йўллар қурилади.
2025 йилдан бошлаб “Тошкент–Хива” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, 2026 йилдан эса ушбу йўналиш Нукус шаҳригача узайтирилади.
Шунингдек, “Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида пуллик автомагистраллар қурилади. Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.
2030 йилга қадар яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келинади ва авиапаркдаги самолётлар сони 100 тага етказилади. Бундан ташқари, авиақатновлар сони 4 баробар оширилади. Барча аэропортларда “очиқ осмон” режими жорий қилинади, ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шериклик асосида янгиланади.

👍33⚡2👏2
❗️ Фарғона тумани чегараолди ҳудудида ўз хизмат вазифасини ўтаётган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан маҳаллий фуқаролар бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар А.М. ва О.Ю. ҳамда воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари, спиртли ичимлик таъсирида ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган.
Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмаганлиги боис, чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.
Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

👍45😱4🔥2😢1
Президент “очиқ эшиклар” сиёсати ҳақида
Салкам юзта мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тизимини қўллаяпмиз. Яна 55 та давлат фуқаролари учун соддалаштирилган электрон виза тартиби жорий этилди.
Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони икки баробар кўпайди. Туризм экспортидан тушаётган даромад 4 баробар ўсди. Мисол учун, сайёҳлар сони бу йил Япониядан – 5 баробар, Ҳиндистон ва Италиядан – 3,5 баробар, АҚШдан – 2 баробарга ортди.
Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқидан

👍41❤1😢1🤩1
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.
Унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон юқори қўшилган қийматли инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни биргаликда ташкил этиш орқали юқори технологик лойиҳаларни кўпайтиришдан манфаатдорлиги билдирилди.
Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтининг самарали фаолияти бунга катта ҳисса қўшмоқда. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди.
Ўзбекистон президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.
“Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас экани тасдиқланди.

👍30❤2🎉2
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимида иштирок этди.
Меҳмонларга театрлаштирилган концерт дастури тақдим этилди.
Форумнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

👍53❤3👏2🕊2⚡1🔥1