Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

Telegram | Instagram | Facebook
24👍21❤‍🔥5🥰2👏2😱2
❗️Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш мақсадида 1 ноябрга қадар “Uzenergo” мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Ҳуқубузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди ва уларга мурожаати натижалари юзасидан маълумотлар юборилади.

Жисмоний шахсларнинг видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарималар қуйидагиларга йўналтирилади:

“Ўзенергоинспекция” ҳисобварағига — ундирилган сумманинг 50 фоизи;

Тегишлилиги бўйича электр ва иссиқлик энергияси ҳамда табиий газ таъминоти корхоналари ҳисобварақларига — ундирилган сумманинг 50 фоизи.

▪️ Шунингдек, 2023 йил 1 декабрга қадар ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, шу жумладан, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузган истеъмолчиларнинг ягона электрон реестри жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27❤‍🔥1🤩1
Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда “Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида “Яшил ипак йўлини” биргаликда барпо этиш” мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди.

Хитойнинг ҳар томонлама стратегик шериги сифатида Ўзбекистон биринчилардан бўлиб “Макон ва йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлаган ва мазкур ташаббуснинг асосий мақсад ва вазифаларини янада илгари суришнинг қатъий тарафдоридир.

Марказий Осиёда “яшил” тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш йўлида фикр алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун Ўзбекистон президенти 2024 йилда Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Президент кам углеродли иқтисодиёт ва “тоза” технологияларни ривожлантириш, шунингдек, минтақа мамлакатларида юқори экологик стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистонда “Яшил молиялаштириш” жамғармасини таъсис этишни таклиф қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍353🕊1
Рахимов Дилшод Фахриевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33😢10👏6
Бекзод Умматов Андижон вилоятининг Aсака тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Насибилло Мўминов Aсака тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18😱2
❗️Жорий йилда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан глобал иқтисодиёт 3 фоиз ўсиши прогноз қилинаётган пайтда, Ўзбекистон иқтисодиёти камида 5,6 фоизга ошиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимиз иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Жумладан, саноат 5,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз, хизматлар 12,1 фоизга ошди.

2024 йилда 13 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш, энергия таъминотини барқарорлаштириш, тармоқлар самарадорлиги ошириш ҳисобига саноатда 6 фоиз ўсиш имконияти бор.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40🤩8😱1
Бугун Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг йиғилиш иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов ўқиб эшиттирди.

Ш.Мирзиёевга кўра, ушбу йиғилиш халқаро миқёсда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунда жаҳон прогноз қилиш қийин бўлган ва ҳатто олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган фундаментал ўзгаришларни бошидан кечирмоқда.

Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда. Глобал ва минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучаймоқда ва янги хавф-хатарлар вужудга келмоқда.

Тадбирда терроризм, экстремизм ва ёшларнинг радикаллашуви, кибержиноятчилик, наркотик воситаларнинг тарқалиши, трансчегаравий жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши курашишда кучларни бирлаштириш ҳамда бошқа долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍114🥰2🎉2
❗️Ҳакерлар 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг логин-паролларини сиздирди

Сиздирилган пароллар OneID, ДТМ, кўплаб давлат ва таълим ташкилотлари, қидирув ва тўлов тизимларига алоқадор.

Шундай ҳолат юз берганини Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази ҳам тасдиқлади. Киберхавфсизлик марказига кўра, киберҳужумга учраган фойдаланувчилар сони 200 мингдан ортади.

▪️Уларнинг аксарияти долзарб аҳамиятга эга бўлиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари хавфсизлигига кибертаҳдидларни келтириб чиқармоқда. Сўнгги пайтларда фойдаланувчининг ошкор қилинган маълумотлар базасининг бундай ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Илгари бундай маълумотлар сизиб чиқиши фақат ёпиқ форумларда ёки Darknet'да учраб турар эди”, — дейилади марказ баёнотида.

Киберхавфсизлик маркази @CSEC_Login_Bot Теlegram-боти орқали фуқаролардан логин пароллари сиздирилганини текшириб олиш хизматини йўлга қўйган. Ушбу ҳавола орқали сиз ҳам ўз паролларининг сиздирилмаганини текширишингиз мумкин.

▪️ Киберхавфсизлик маркази тавсиялари

Telegram | Instagram | Facebook
👍32😱62
1 ноябрдан Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақт (енгил автомобиллар 5 дақиқа, туристик автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқа)дан кўп турган машиналарга жарима ёзилади. Жарима сариқ чизиқда тўхтаган ҳайдовчиларга ҳам белгиланади.

Йўл ўтказгичда бир вақтнинг ўзида 30 тагача автомобиль ёки сайёҳлик автобусларини ҳисобга олган ҳолда 17 тагача автомобиль бўлиши мумкин. Узоқ туришни режалаштираётган ҳайдовчиларга жўнаш терминали олдидаги автомобиль турар жойларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20👏3😱3
2024 йил учун бюджет лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади

Келгуси йил инсон капиталини ривожлантириш учун 102,5 трлн сўм йўналтириш мўлжаланмоқда. Бу жорий йилгига нисбатан 15 фоиз кўп. Бу ҳақда президент раислигида ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.

Масалан, дастлабки лойиҳада 317 та мактаб қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган эди. Президент бу масаланинг муҳимлигини ва жойлардаги талабни инобатга олиб, яна 150 та мактаб қурилишига маблағ ажратишни таклиф қилди.

Келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими тўлиқ жорий қилинади. Бу – ҳар бир маҳалланинг 100 миллион сўмгача маблағи бўлади, дегани.

Йиғилишда билдирилган фикрлар асосида 2024 йил учун бюджет лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46🤩3🕊3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлатимиз раҳбари.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, тирбандликнинг олдини олиш, 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍843👏2😢2🕊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралари раҳбарларининг II йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😱2🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38🔥2😱2❤‍🔥1
Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17👏433🔥3😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон «Яшил макон»га айланади

Умуммиллий лойиҳа юртимизнинг барча туман ва шаҳарлари бўйлаб давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍223😢3