Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади.

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😢18
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇19 та олтин, 🥈16 та кумуш ва 🥉23 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни сақлаб турибди.

Бугун делегациямиз аъзолари 12 та спорт турларида медаллар учун курашади. Хусусан, оғир атлетика бўйича икки нафар Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медаль учун рақобат олиб боришади.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 11 (+2) ўринга кўтарилган бўлса, Қирғизистон 18 ўрин ва Туркманистон 29 ўринни сақлаб турибди. Тожикистон эса 23 ўринга (-2) тушиб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37❤‍🔥21
Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция жараёни янада соддалашади

Германия ҳукумати Ўзбекистон билан ноқонуний муҳожирларни тезда ўз ватанига қайтариш имконини берувчи миграция келишувини имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

DPAга кўра, 2022 йил охирига келиб Германияни тарк этиши шарт бўлган 253 нафар ўзбекистонлик ҳамон мамлакатда истиқомат қилмоқда, бу бир йил аввалгидан 189 нафарга кўп.

Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ушбу саъй-ҳаракатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга, ноқонуний миграцияни бартараф этишга қаратилган. Ушбу келишувнинг асосий мақсадлардан бири ноқонуний мигрантларнинг ўз ватанларига тезда қайтишига кўмаклашишдир.

❗️ Германия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини Германияда ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар орқали меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, Германия ҳукумати Ўзбекистондан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги малакали ишчиларни жалб қилишга қизиқиш билдирмоқда.

Умуман олганда, ушбу муаммони биргаликда ҳал қилиш орқали ҳар икки давлат янада тартибга солинадиган ва шаффоф миграция жараёнидан фойда олиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12🕊2
Ўзбекистон илк марта “яшил” суверен халқаро облигацияларни жойлаштирди

Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.

Сўмда чиқарилган суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг миллий валютадаги “яшил” облигацияларига бўлган юқори талабни инобатга олиб, 3 йиллик сўмдаги халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаларини (купон тўлови) кутилган 18 фоиздан 16,25 фоизга туширишга муваффақ бўлинди. Мазкур транзакция билан сўндириш муддати жорий йилнинг 23 ноябрь куни бўлган 1,9 трлн. сўм миқдоридаги халқаро облигациялар муддатидан олдин сўндирилди.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍19🔥21
Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради

Президент томонидан жорий йилнинг 4 октябрь куни имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритилди

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқаролар йиғини, тегишинча аҳоли бириктирилган, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг ахборотини эшитади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36👏3💯3😱2🤩21😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўляпти

Эртага Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59😢5😱3🤩32
❗️2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлари ягона электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади — Ҳукумат қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👏3🔥2🤩1💯1
❗️2023 йилда 75 000 дан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб 300 минг сўмгача ошди

2023 йил 1 январдан
бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.

2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33❤‍🔥21
“Маҳалладан — республикагача” тамойили асосида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан лавозимга тайинланган салоҳиятли кадрлар

◽️Салоҳиятли кадрлар резерви ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
👍18😱4🔥1👏1😢1🕊1😍1
Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Яккасарой тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍108👏1410😱10😢74😍2🤩1
Қонунчилик палатаси сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш таклиф этилмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорсионал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда. Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда.

Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорсионал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍241
❗️Энди Ҳисоб палатаси назоратчилари ишхонасида туриб вазирлик ва ташкилотлар базасини кузатиб боради

Давлат бюджетини самарали назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатасида «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди. Марказда 28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍493😱3😢1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 2-очиқ стипендия танловини эълон қилди

Жамғарма томонидан илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун:

▪️бакалавриат таълим дастури учун — 22 ўрин,
▪️магистратура таълим дастури учун — 193 ўрин,
▪️докторантура таълим дастури учун — 130 ўринга стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.

❗️Стипендия танловига номзодлар ҳужжатини қабул қилиш жорий йилнинг 10 ноябрига қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида қабул қилинади.

▫️Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍31👏43🔥1🎉1🤩1
Республика комиссияси Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик ёш меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш учун иш бошлади

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги делегация Новосибирск шаҳридаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳамда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналарда бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Ўрганилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди, қолганлари эса мулоқотлар якунида ишлаб чиқиладиган йўл харитасига киритилиши ва ҳал этилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49😱52🎉2🕊21
Сурайё Раҳмонова Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) лавозимига тасдиқланди.

Ҳуқуқшунос С.Раҳмонова аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍5513👏8🤩21😢1