Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

12-13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

❗️ 13-14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 2-5 даража илиққача пасаяди, шимолда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱7
Рихсиев Боходир Тўлаганович Ўзмиллийбанк бошқарув раиси ўринбосари — Трансформацион офис директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🔥5😱2😍1
Амиров Алишер Хуррамович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Амиров бунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍48😱6😢3🎉3🤩321👏1
❗️“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:

“Темирйўлинфратузилма” АЖ;

“Темирйўлкарго” АЖ;

“Темирйўлэкспресс” АЖ (юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчи ташиш);

“Темир йўл вокзаллари”
МЧЖ;

“Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ (шаҳар атрофида йўловчилар ташиш);

“Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси (лагерлар, соғломлаштириш, спорт муассасалари).

Telegram | Instagram | Facebook
👍269😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда давлат фуқаролик хизматчилари учун сайёр қабул ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган қабулда 200 нафарга яқин давлат хизматчилари иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксар қисмини давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалар ташкил қилди.

14 та мурожаат жойида, ижобий ҳал бўлди, 28 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30🕊32😢2🔥1👏1
Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍146
Ортиқов Шаҳобиддин Ҳамроевич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😱12❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда давлат фуқаролик хизматчилари учун сайёр қабул ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Андижонда ташкил этилган сайёр қабулда 80 нафар давлат хизматчилари ва 20 нафар фуқаролар иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксар қисми:

▫️давлат фуқаролик хизматига кириш,
▫️меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат,
▫️давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалардан иборат.

❗️Мурожаатларнинг 23 таси жойида ҳал этилди, 70 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 8 таси таклифлардан иборат.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19👏2😱1🕊1😍1
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг фахрий нишони билан тақдирланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍120👏7🎉3🔥2🕊2
МДҲнинг Бишкек саммити якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди

Жумладан:

МДҲ давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги баёноти;

МДҲ раҳбарларининг инсон ва фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги баёноти;

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфини баҳолаш халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги битим;

МДҲ давлатларининг суд-экспертиза фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашини тузиш тўғрисидаги битим;

Самарқандни 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42🎉32🕊2❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Делегация аъзолари Новосибирск ва Томск вилоятларида Россияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда.

Патентсиз юрган ўзбекистонлик мигрантларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍73❤‍🔥5👏1🕊1
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги инфратузилма иншоотлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍433❤‍🔥1
Ҳукумат Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрлари лавозимлари таркибини тасдиқлади

Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Академия ва унинг ҳудудий филиалларида мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланган таркибда бошқарув кадрларининг малака ошириш курсларида иштирокини таъминлаб боради.

Академия 2023 йил октябрь — 2024 йил июнь ойларида малака ошириш курсларини ташкил этади.
2023/2024 ўқув йили давомида Академияга жами 46 та профессор — ўқитувчи штат бирликлари ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍796👏64😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2510
Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади — Президент қарори

2025 йил 1 январдан
янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;

“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.

2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33😢41
Ўзбекистонда нималар ўзгариши кутилмоқда?

Бизнес учун электр энергияси ва газ нахри ошади;

Айрим фуқароларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатлари қоплаб берилади;

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади;

Қамоқдан чиққан шахсларга иш берганларга субсидия ажратилади;

Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳар бир оила бўйича «ижтимоий хизмат иши» юритилади;

Айрим нафақа ва моддий ёрдам бўйича аризалар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали қабул қилинади;

Шамол станциясида ишлаб чиқарилган электр учун «Яшил энергия» сертификати берилади;

Табиий газ шартномаларига оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилади;

Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри шакллантирилади;

Муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли Тошкент» комплекс дастурига интеграция қилинади;

Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади;

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади;

Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41👏2😱1
❗️Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўзи вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 ноябрдан:

ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади;

экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.

2024 йил 1 январдан:

▫️республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади;

▫️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😱1
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг сессиясида нутқ сўзлади. Унда президент қатор таклифларни илгари сурди:

халқаро туризм соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асосларни кучайтириш мақсадида БМТ доирасида Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш;

Глобал “яшил” туризм стартаплари лабораториясини яратиш ҳамда барча аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг ушбу лойиҳага қўшилиши;

Ташкилот доирасида 2025 йилни “Бутун жаҳон инклюзив туризм йили” деб эълон қилиш ва махсус декларация қабул қилиш;

Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳузурида Сайёҳлик бўйича тарихий шаҳарлар кенгашини тузиш ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17
Тошкент–Самарқанд” ва “Навоий–Бухоро” йўналишлари учун яна 6 та тезюрар поезд олиб келинади, Ўзбекистонда 600 километр қўшимча темир йўллар қурилади.

2025 йилдан бошлаб “Тошкент–Хива” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, 2026 йилдан эса ушбу йўналиш Нукус шаҳригача узайтирилади.

Шунингдек, “Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида пуллик автомагистраллар қурилади. Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.

2030 йилга қадар яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келинади ва авиапаркдаги самолётлар сони 100 тага етказилади. Бундан ташқари, авиақатновлар сони 4 баробар оширилади. Барча аэропортларда “очиқ осмон” режими жорий қилинади, ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шериклик асосида янгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍332👏2
❗️ Фарғона тумани чегараолди ҳудудида ўз хизмат вазифасини ўтаётган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан маҳаллий фуқаролар бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар А.М. ва О.Ю. ҳамда воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари, спиртли ичимлик таъсирида ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган.

Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмаганлиги боис, чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.

Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😱4🔥2😢1