Segment.uz
68.6K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

Президент Фармонига кўра:

электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.

2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.

2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍292❤‍🔥2😱1😢1
1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бизнес учун электр энергияси ва газ нахри ошади;

Айрим фуқароларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатлари қоплаб берилади;

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади;

Қамоқдан чиққан шахсларга иш берганларга субсидия ажратилади;

Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳар бир оила бўйича «ижтимоий хизмат иши» юритилади;

Айрим нафақа ва моддий ёрдам бўйича аризалар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали қабул қилинади;

Шамол станциясида ишлаб чиқарилган электр учун «Яшил энергия» сертификати берилади;

Табиий газ шартномаларига оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилади;

Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри шакллантирилади;

Муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли Тошкент» комплекс дастурига интеграция қилинади;

Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади;

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади;

Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱5👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади.

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱13😢4🤩4🔥21💯1
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇14 та олтин, 🥈15 та кумуш ва 🥉21 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни сақлаб турибди.

Бугун делегациямиз аъзолари 10 та спорт турларида медаллар учун курашади.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 13 (+3) ва Тожикистон 19 (+3) ўринга кўтарилди, Қирғизистон 24 ўринни сақлаб турибди. Туркманистон эса 28 ўринга (-1) тушиб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42🎉86💯3❤‍🔥2🤩2
Республиканинг 56 та маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган ишлардан халқ мамнун

Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган Ишчи гуруҳ ҳар бир ҳудуддан танганган 4 та туманда хонадонма-хонадон юриб, халқ билан мулоқот қилмоқда.

◽️Аҳоли муаммоларини ҳал қилиш мақсадида 56 та маҳалладаги 41 891 та хонадонда хатлов ўтказилди.

Жумладан, 558 та уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди.

Маҳаллалардаги 438 та кўчаларда “Обод кўча” мезонлари асосида асфальт, шағал, бетон ётқизилиб, пиёдалар йўлаги барпо этилди. 46 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 84 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди. 77 км узунликдаги янги ичимлик суви тармоғи тортилди.

◽️Маҳаллаларда 2 325 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

❗️39 нафар фуқаронинг паспорт билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди, 18 нафар боланинг туғилганлик тўғрисидаги ва 13 та оилага никоҳ гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 439 нафарга 953 млн. сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди.

36 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 24 нафарига протез-ортопедия воситалари, 3 868 нафарига бепул дори-дармон воситалари, 69 нафарига тикув машинаси ва 32 нафар фуқарога асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

66 320 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра уларнинг 561 нафарига даволаниш учун ордер берилди.

Жараён давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍271
Келгуси ўқув йилидан ҳар бир вилоятда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади. Уларнинг битирувчилари халқаро малака ва хорижий тил сертификатига эга бўлади. Шунингдек, илғор касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш мезонлари татбиқ этилади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган тақдимотда айтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47👏54😢3😱21
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇16 та олтин, 🥈16 та кумуш ва 🥉22 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни сақлаб турибди.

Бугун делегациямиз аъзолари 11 та спорт турларида медаллар учун курашади.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 13 ўринни сақлаб турибди. Қирғизистон 18 ўринга (+6) кўтарилган бўлса, Тожикистон 21 ўрин (-2) ва Туркманистон 29 ўринга (-1) тушиб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30❤‍🔥31
Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида давлат фуқаролик хизматида фаолият олиб бораётган давлат хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан химоя қилиш мақсадида сайёр қабул бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги марказий аппарати масъуллари, ташкилотнинг ҳудудий филиали раҳбарияти давлат хизматчиларини индивидуал тарзда тинглаяпти.

Шунингдек, давлат хизматига кириш истагидаги фуқаролар билан ҳам мулоқот қилинади.

Маълумот учун, қабул Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали биноси олдида ташкил этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🕊3❤‍🔥2🔥2😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи Қозон шаҳрида бошланди. Ўзбекистон президентини Россия бош вазирининг ўринбосари - саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😢3
Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари чемпиони!

Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) финал жангида таиландлик Титисан Панмотни мағлубиятга учратишга эришди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍911👏1😍1
Абдумалик Халоков делегациямизга навбатдаги олтин медални келтирди

Бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков делегациямиз ҳисобига галдаги олтин медални тақдим қилди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍802👏1
Баҳодир Жалолов ҳам Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкабаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Шундай қилиб, бугун боксчиларимиз 3 та олтинга сазовор бўлишди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍837👏32❤‍🔥1