Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№492-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

❗️Қарорга кўра:

2023 йил 1 ноябрдан
бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

▪️ Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;

қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32👏6🕊2
❗️vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг янги талқини ишлаб чиқилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№492-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

❗️Қарорга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ва ДХРА (АРГОС) томонидан:

2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.

▪️Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари:

2023 йил 1 октябрга қадар
давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформа (hrm.argos.uz)га улаш чораларини кўради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱32😢21🤩1💯1
Президент топшириғи билан Саида Мирзиёева Наманган вилоятига бориб, болалар ҳолидан хабар олди. Маълум қилинишича, болаларнинг заҳарланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍72😱8👏7😢4😍322
🤳 Telegram-каналларда ҳам Stories'лар қўйиб бориш функцияси пайдо бўлди. Бунинг учун обуначиларнинг овози керак.

Segment.uz Telegram-каналида ҳам қизиқарли Stories'лар кузатиш учун овоз беринг 👇

https://t.iss.one/segmentuz?boost
👍16
⚡️ Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда

Парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда.

Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади. Сенатнинг янги таркиби эса 1 ой мобайнида шакллантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍171
⚡️ Сенат аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга туширилади, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади

Парламентга «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.

Мазкур ҳужжат билан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.

Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.

Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:

Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;

фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍634👏4🔥2😱1🕊1💯1
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇4 та олтин, 🥈4 та кумуш ва 🥉6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида ҳозирча 4 ўринда бормоқда.

Қўшниларимиздан Тожикистон 10, Қозоғистон 15 ва Туркманистон 21 ўринда бормоқда. Қирғизистон жамоаси ҳали медалга сазовор бўлмади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41👏63🕊2💯21🔥1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Telegram | Instagram | Facebook
👍60👏4🥰31🔥1
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги "еттилик тизими" фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😱7🎉32
Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44👏32😱2
“Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари:

маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
👍825😱1
❗️“Маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍80😱16🤩8
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍48😢10👏54
Парламент ваколатларига оид қонун лойиҳаси бугун, 27 сентябрдан 14 октябргача муддатда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади

Лойиҳага кўра, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, давлат бошқарувида бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси, Қонунчилик палатаси Спикери, Бош прокурор бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😱511👏1😍1
❗️ Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер махсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланмоқда.

Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍211🕊1
❗️Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

Президент қарорига кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди.

Бунда:

имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;

имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

туманларда
– 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Telegram | Instagram | Facebook
👍312
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, канцлер Олаф Шольц ва президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😢421😱1
Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди

Омборхона "Қурувчилар" даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашлидир. 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва  3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда  ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда.

Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍336😱5😢3🕊1