Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Сергелидаги портлашдан жабрланган уйларнинг эгаларига зарар қоплаб берилади — пойтахт ҳокими

«Моддий зарар қоплаб берилади. Биз бу масалани 2-3 кун ичида ҳал қиламиз», деди воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов.

Айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда. Воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
😢19👍162👏2🎉2😱1💯1
❗️Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12😱1
❗️56 та маҳалла “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштирилади

Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ ҳар бир ҳудуддан танганган 4 та туманда хонадонма-хонадон юриб, халқ билан мулоқот қилмоқда.

“Обод хонадон” доирасида 56 та маҳалладаги 40 667 та хонадонда хатлов ўтказилди.

Аҳоли муаммоларини ҳал қилиш бўйича эса салмоқли ишлар амалга оширилди:

Маҳаллаларда 1 204 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди;

35 нафар фуқаронинг паспорт билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди, 2 нафар боланинг тўғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда 3 та оилага никоҳ гувоҳномаси расмийлаштириб берилди;

30 та хонадоннинг кадастр билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди;

39 567 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, уларнинг 370 нафарига даволаниш учун ордер берилди ва шифохонага жойлаштирилди;

22 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва 16 нафар фуқарога протез-ортопедия воситалари берилди;

105 нафар фуқарога 1 млрд. 924 млн.сўм кредит олишига кўмаклашилди;

92 нафар фуқарога 610 млн.сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди;

47 нафар фуқарога тикув машинаси ҳамда 27 нафарига асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди;

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 331 нафар фуқароларга 439 млн.сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди.

Уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг 133 та турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди.

Маҳаллалардаги кўчалар ва хонадонларда амалга оширилиши лозим бўлган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍342😍1
Фотопост: 56 та маҳалла “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштирилади

Республика ишчи гуруҳи аҳоли билан мулоқот жараёнида аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

▪️ Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍18👏1😱1😢1
Сарвар Хамидов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Олимхон Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍7🔥62
Инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатларни hrm.argos.uz платформасида юритиш ишлари янада жадаллашади

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академиясида семинар ташкил этилди.

Унда вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазмун-моҳияти ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатларни hrm.argos.uz платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тақдимот қилинди.

❗️Семинар доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов давлат органларининг HR бўлинмалари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍494❤‍🔥2😱21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Хасанов: Танловга қўйиладиган барча лавозимлардаги “в.б.”ни бугундан тўхтатасизлар

Telegram | Instagram | Facebook
👍164👏9🔥7😢43🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Хасанов: Бир лавозимга бир неча маротаба қўйилган танловлар қаттиқ назоратга олинади

Telegram | Instagram | Facebook
👍173👏11🔥4🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Хасанов: Очиқ танловларнинг суҳбат босқичидаги адолатсизликларни тўхтатиш керак!

Telegram | Instagram | Facebook
👍195👏20❤‍🔥72
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.

Бу йил 1 октябрь якшанбага (умумий дам олиш куни) тўғри келмоқда. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун – 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59👏81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ўз сўзида “Марказий Осиё - Германия” форматидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталди. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига, энг аввало юксак технологиялар ва инновацион ривожланиш, транспорт коммуникациялари, “яшил” энергетика, касбий таълим, фаол маданий ва академик алмашинувларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍331
Президентнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍352
⚡️ UZUMning yangi bozori bilan tanishing:

20 toifadagi tovarlar: ish yuritish va o'yinchoqlardan tortib kiyim-kechak va elektronikagacha - UZUMda

1
kun ichida yetkazib berish punktlariga bepul yetkazib beriladi, 490 000 so'mdan bepul kuryer, arzon narxlar, chegirmalar va aksiyalar.

PWYCY7VRpromokod orqali 150 000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35 000 so'm chegirma beriladi.

👉 Ilovani yuklab oling va xarid qiling: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/1bbd9e18067b
👍17🕊1