Segment.uz
67.9K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
1 сентябрдан ички ишлар ходимлари «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича ўқитилади

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍61😱52🔥1😍1
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–151-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилади.

Шунингдек, қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасида амалга оширилади.

Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱2🎉21
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади, турли соҳаларда ишга туширилаётган янги объектларга ташриф буюради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍275😱3🥰1
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган Божхона расмийлаштируви маркази билан танишди.

Бу ерда Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш ва хавфларни бошқариш бўлимлари ташкил этилган.

Импорт товарларининг 80 фоизи ва экспорт товарларининг 89 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилмоқда. Божхона юк декларацияларини сунъий интеллект ёрдамида автоматик расмийлаштириш ҳажми ҳам оширилмоқда.

Ишни ташкил этишда тадбиркорларнинг таклифлари ҳам инобатга олинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2822👏2😱2
Ёш раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги эълон қилинди

2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги эълон қилинмоқда.

Ўтган вақт мобайнида рейтингга 100 нафарга яқин давлат хизматчиси киритилди. Эътиборлиси, уларнинг 15 фоизи вазир ва вазир ўринбосари лавозимига кўтарилди, камида 10 фоизи Президент Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритмоқда, 50 фоизга яқини мансаб пиллапояларида сезиларли ўсишга эришган.

Бу йилги рейтингга нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😱31❤‍🔥1🤩1
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

Бундай имкониятларга эга марказ мамлакатимизда биринчиси.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда фаолият юритаётган кўп тармоқли клиникалар у билан боғланади.

Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур касалликларни даволаш билан бирга мамлакатимизда оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36
Атажанов Камал Атабаевич Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

К.Атажанов ушбу лавозимга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси раҳбари Оқил Салимов ўтмиш ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрларини бўлишади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20🕊2💯2
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари орасида давлат фуқаролик хизматини янада ривожлантиришга қаратилган сўровномалар ўтказмоқда.

1️⃣ Янги ишга кирган ходимларнинг ташкилотга мослашиш (адаптация) жараёнидаги муаммоларни ўрганиш бўйича сўровнома

2️⃣ Иш режимини муқбуллаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақтини самарали ташкил этиш чораларни кўриш бўйича сўровнома

❗️Сўровномалар аноним шаклда бўлиб, натижалари умумлаштирилади, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Сўровномада иштирок этиш ихтиёрий, бироқ айнан сизнинг фикрингиз соҳани ривожлантириш учун аҳамиятли бўлиши мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😢2💯211🥰1
1 сентябрдан Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар

Сайёҳлик фирмаларига енгилликлар берилади;

Ўзбошимча қурилган конструкцияларга “рейд” ўтказилади ҳамда маданий объектлар ҳимоя қилинади;

ОТМларнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология вазири стипендияси берилади;

Энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва мукофот пули олиш мумкин бўлади;

Банклар устав капитали 2 баробарга оширилади;

Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқи ҳимояси кучайтирилади ҳамда ногиронларга енгилликлар берилади;

Судланганликни бепул “олиб ташлаш” мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍421
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланган эди.

Бугун ушбу мукофотни унинг ўғли, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом хатиби Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди

Telegram | Instagram | Facebook
👍61👏53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвонини олган профессор Нажиматдин Ансатбаев Қорақалпоғистондаги ўзгаришлар ҳамда ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг бирлиги ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
👍28👏1😱1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маросимда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайянга "Дўстлик" ордени топширилди

Telegram | Instagram | Facebook
👍333
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди

Telegram | Instagram | Facebook
👍23❤‍🔥2
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Мустабид тузум даврида юртимизда минг-минглаб одамлар қатағонга учраган. Оилалари хонавайрон бўлиб, болалари етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қирғин даврида 7 мингга яқин ватандошимиз отилган.

Жадид боболаримиз ҳаётини ўрганиш, ноҳақ қатағонга учраган инсонлар хотирасини абадийлаштириш бўйича хайрли ишлар қилинаётгани таъкидланди.

Бу борада адолатни тиклаш бўйича кўп ишлар қиляпмиз. Тарихчи олимлар иштирокида комиссиялар тузилди, архив ҳужжатлари ўрганилаяпти. Охирги икки йилда Ўзбекистон Олий суди 850 нафардан зиёд, бу йил 240 нафар ана шундай жабрдийда ватандошларимизнинг номини оқлади. Бундай изланишларни ҳеч қачон тўхтатмаслигимиз керак. Негаки ҳақиқатни халқимиз билиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3341