Segment.uz
67.9K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
67 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатағон қурбонлари ёд этилди

Telegram | Instagram | Facebook
👍19🕊21
Одилбек Исаков иқтисодиёт ва молия вазирининг давлат қарзи, халқаро рейтинглар билан ишлаш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб этилди.

У 2019-2023 йилларда молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍353😢3
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар маҳкумни афв этди.

Афв этилган шахсларнинг:

109 нафари асосий жазодан озод этилди;

116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;

25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;

36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍291
Президент Шавкат Мирзиёев: “Ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан”

“Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим. Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак.

Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.

Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39😱103🤩2👏1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Telegram | Instagram | Facebook
8👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов мустақилликнинг дастлабки йиллари ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрларини бўлишди

Telegram | Instagram | Facebook
👍9❤‍🔥7👏31🕊1
⚡️ UZUMning yangi bozori bilan tanishing:

20 toifadagi tovarlar: ish yuritish va o'yinchoqlardan tortib kiyim-kechak va elektronikagacha - UZUMda

1 kun ichida yetkazib berish punktlariga bepul yetkazib beriladi, 490 000 so'mdan bepul kuryer, arzon narxlar, chegirmalar va aksiyalar.

PWYCY7VR - promokod orqali 150000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35000 so'm chegirma, sayt aksiyalari bilan qo'shiladi.

👉 Ilovani yuklab oling va xarid qiling: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/39b64122ef69
👍222
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍119🕊11😢54❤‍🔥41😱1
Президент қарори билан “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда юритилади.

2028 йил 31 декабргача “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ ва “Тошкент” республика фонд биржаси” АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30🔥2
Бугун 4 сентябрь, мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди ва янги ўқув йили бошланди.

Мактабларда ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар, муваффақиятли битирувчилар иштирок этди.

Маълумот учун: 2023/2024 ўқув йилида 732 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1-синфга ўқишга борди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат ташкилотларининг 2023 йилнинг I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолати рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси асосида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимлик, жами 95 та давлат ташкилотининг рақамли трансформация ҳолати баҳоланди.

5 та йўналиш бўйича амалга оширилган баҳолашда энг ёмон ўринларни Маҳаллабай ишлаш агентлиги, Энергетика вазирлиги, Кинематография агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария қўмитаси, Инновация агентлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита қайд этган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17🔥32😢21
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди. Марҳум 77 ёшда эди.

Segment.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram | Instagram | Facebook
😢106😱17👍154
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

“Бетакрор санъаткор, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шерали Жўраев миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари учун давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган.

У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍48🕊22👏8😍1
1 сентябрдан Ўзбекистон қонунчилигида рўй берган айрим ўзгаришлар

Сайёҳлик фирмаларига енгилликлар берилади;

Ўзбошимча қурилган конструкцияларга “рейд” ўтказилади ҳамда маданий объектлар ҳимоя қилинади;

ОТМларнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология вазири стипендияси жорий этилади;

Энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва мукофот пули олиш мумкин бўлади;

Банклар устав капитали 2 баробарга оширилади;

Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқи ҳимояси кучайтирилади ҳамда ногиронларга енгилликлар берилади;

Судланганликни бепул “олиб ташлаш” мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33👏3😱1
❗️Тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

2023/2024-ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2023/2024-ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.

❗️Шунингдек, яна бир енгиллик – тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023-йил 15-октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍63❤‍🔥31
Марказий банк хабари: OSON тўлов тизими юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни билдиради:

❗️ “BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😍2
Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди — Ҳукумат қарори

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.

Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2341
Янги Тошкент “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлиши назарда тутилмоқда.

Маъмурий марказда давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, кутубхона, тарих музейи, маданият саройлари жойлашади. Шунингдек, шаҳарда ишбилармонлик ва инновация туманлари, таълим, тиббиёт ва туризм кластерлари бўлади.

420 гектар майдонда марказий боғ, мавзелар орасида сунъий канал ва кўллар, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари бўйида сайилгоҳлар ташкил қилиниб, одамларнинг дам олиши учун сўлим шароитлар яратилади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу жойдан бошланади.

Нима учун бу лойиҳани шошмасдан, қайта-қайта кўряпмиз? Бу шаҳар юз йиллаб халққа хизмат қилиши керак. Одамлар биринчи ўринда бўлиши, келажакдаги қурилишлар ҳам инобатга олиниши зарур. Биринчи босқич мукаммал қурилса, мактаб бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
👍68😢6🕊5🎉4❤‍🔥3👏3😱21