Segment.uz
67.6K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Рапиков Тохиржон Бош вазир ўринбосарининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик департамент раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12👏1
❗️Айрим мактабларнинг барча битирувчиси ОТМ талабаси бўлди

ОТМларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг деярли ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмаганлиги ачинарли ҳол, албатта. Шундай бўлсада, ўтган йилги натижаларга қараганда ўртача баллар 65,2 дан 66,5 гача кўтарилган.

Шунингдек, ҳудудлардаги айрим мактаблар битирувчиларининг барчаси олий таълим муассасалари талабаси бўлган. Хусусан:

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани ихтисослаштирилган мактаби;

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби;

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби;

Гулистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати;

Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг битирувчилари 100 фоизлик натижани қайд этган ҳолда, барчаси ОТМга ўқишга қабул қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👏78👍454🔥43😱3🕊2🎉1
Давлат бошқаруви соҳасида БАА билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади

Бу йил Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири офиси билан ҳамкорликда “Government Quality Award” — Ўзбекистон Республикаси давлат органлари самарадорлиги мукофоти” дастурини амалга оширмоқда.

Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган лойиҳа ҳисобланади. Жорий йилда энг яхши кўрсаткичларни қайд қилган давлат ташкилотлари ва давлат хизматчилари бир неча номинация бўйича мукофотланиши назарда тутилган.

Кеча “Government Quality Award” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари ва истиболдаги масалалар ҳамкорлар билан муҳокама қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍363🥰1
Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍212🎉2😱1
2023 йил 1 сентябрдан:

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП (my.gov.uz)даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Асос: Президент қарори (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.)

Telegram | Instagram | Facebook
👍362🕊2🥰1
❗️Янги тайинланган ҳокимлар ва сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинглар ташкил этилмоқда

Шундай тренинглардан навбатдагиси Бухоро вилоятининг Жондор ва Бухоро туманларида ташкил этилди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан ташкил этилган ўқувда янги тайинланган ҳокимларнинг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг бир мақсад йўлида жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсад қилинган.

Тренингда иштирокчиларга энг аввало бошқарувда раҳбарлик маданияти, турли шароитларда ўзгаришларни бошқариш каби усуллар бўйича тақдимот ташкил этилмоқда.

Шунингдек, халқ хизматчиларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди ва мажмуадаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Telegram | Instagram | Facebook
👍324🕊32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди” — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍90👏86🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сени Тошкентда эҳтиёжмандларинг кўп. Қайтмоқчисан, лекин қайтмайсан Тошкентга, шуни бил", — Президент Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровга танбеҳ берди

Telegram | Instagram | Facebook
👍87🤩9🕊32😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолаган.

"Бу бошланиши. Газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилади", дейди вазир туркман оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23😱8🕊1
Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍79😢14😱104🥰3🎉1
Янгиланган Президент администрацияси таркибида Хайриддин Султонов (маслаҳатчи – спичрайтер), Русланбек Давлетов (ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи), Турсинхан Худайберганов (оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчи) ҳамда Мансурбек Оллоёров (ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчи – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори) хизматининг номи ва йўналишлари ўзгармаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😢2🤩2🕊1
Президент қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан боқиб, кўпайтириладиган ва сақланадиган ҳайвонлар, жумладан, уй ҳайвонлари босқичма-босқич идентификация қилинади ва уларнинг электрон ҳисоби юритилади.

Идентификация марказини жойлаштириш учун хусусий мулк сотиб олиш, таъмирлаш, янги бино ва иншоотлар қуриш ҳамда лабаратория асбоб-ускунлари ва жиҳозларини харид қилишга 50 млрд сўмгача молиялаштиришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44😱12🔥1👏1😍1
Мажлисбозликка қарши кураш бўйича

Президент имзолаган фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳокимликлар фаолиятида ташкил қилинаётган барча мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар ва бошқа коллегиал тадбирларни ўтказилаётган жойи ва вақти, кўлами ва бошқа хусусиятларидан қатъи назар уларнинг ягона электрон ҳисобини юритиш йўлга қўйилади. Бунинг учун ягона рақамли платформа жорий қилинади.

❗️Ягона рақамли платформада рўйхатдан ўтказилмаган ва ҳисоби юритилмаётган мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар ва бошқа коллегиал тадбирларни ўтказиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш қатъий тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍259👏24🤩157😢6🕊4❤‍🔥3😱32
❗️Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Нақд пул шаклида
пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍5851👏1
❗️Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди — Президент

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилган.

Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.

Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱65🕊3🥰1